OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“PARUS CINEMA” КИНОТЕАТРИ ОЧИЛИШИДА! 19.12.2015 23:21

Пойтахтимиздаги кинотеатрлар сони яна биттага кўпайди. Эндиликда, Sandey супермаркетлар тармоғининг Чилонзорда жойлашган биносининг 4 – қаватида, янги “Parus” кинотеатри ўз фаолиятини бошлади.

photo (1)

Кинотеатрнинг очилиш маросими кўтаринки руҳда ўтди.

Кинотеатр фойесида бўлиб ўтган очилиш маросимидан сўнг, “Звёздные войны: Пробуждение силы” фильмининг 3 D форматдаги намойиши бўлиб ўтди.

photo (2)

Маълумот учун: “Звёздные войны: Пробуждение силы / Star Wars: Episode VII – The Force Awakens” фильми 2015 йил АҚШ да, фантастика жанрида суратга олинган.

Режиссер: Джей Джей Абрамс

Ролларда: Оскар Айзек, Кэрри Фишер, Марк Хэмилл, Энди Серкис, Гвендолин Кристи, Харрисон Форд, Донал Глисон, Джон Бойега

 Оператор: Дениэл Миндел,  Бастакор: Жон Уильямс

“Звёздные войны” фильмининг илк қисми 1977 йилда суратга олинган бўлиб, «Звёздные войны: Эпизод 4 – Новая надежда» деб номланган эди. Яна 2 та қисмни суратга олган режиссёр Жорж Лукас, бу фильмнинг давомини суратга олишга 16 йил ўтгачгина, кўплаб талабларга биноан қўл урди!

1999 йил «Звездные войны: Эпизод 1 — Скрытая угроза» катта экранларга чиқди ва фильмга бўлган қизиқишни янада оширди.

Шундан буён, бу фильмнинг яна янгидан янги қисмлари суратга олиб келинмоқда. Бу фильмнинг илк яратувчиси Жорж Лукаснинг “бу фильм мендан ҳам узоқ умр кўрса керак” деган сўзлари ҳақиқатга ўхшайди.

Cаида Вахобова

Феруза Фаттохова