OzodbekNazarbekov

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЭЪТИРОФ-2015”! ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИДАН БАТАФСИЛ! 22.12.2015 04:07

7T7A5945

21 декабрь соат 18.00 да «Истиқлол» санъат саройида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамда, қатор ташкилотлар ҳамкорлигида маданият, санъат, спорт, телевидение, радио каби соҳалар бўйича “Эътироф-2015” миллий мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

7T7A7236

“Эътироф-2015” миллий мукофотига жорий йилда 23 номинацияда 69 та ўз соҳаларида етакчи бўлган ҳамюртларимиз саралаб олинди. Турли вазирлик, идора ва ташкилот, ижодий жамоалар қошида тузилган Кенгашларнинг тавсиясига кўра, ҳар бир номинация бўйича номзодларнинг тегишли ҳужжатлари Экспертлар кенгашига тақдим этилди. Улардан 23 нафарига 21 декабрь куни ўтказилган тақдирлаш маросимида мазкур мукофот топширилди.

Тақдирлаш маросими режиссёри “Эътироф” мукофоти совриндори Ҳайдарали Қосимов.

7T7A6339

Тақдирлаш маросимини бошловчилар Жамшид Умрзоқов ва Нилуфар Сотиболдиева олиб боришди. Дастур Миллий Эстрада оркестри ҳамда Давлат Халқ Академик чолғулари оркестри ижросидаги “Оқ лолалар” мусиқаси билан бошланди.

7T7A5957

Сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов, ҳамда “Ором” болалар ашула ва рақс ансамбли ижросида “Азиз юртим” қўшиғи янгради.

7T7A6065

Миллий эстрада оркестри ҳамда, Давлат Халқ Академик чолғулари оркестри ижросидаги “Тароналар базми”дан сўнг, Ўзбекистон Халқ артисти Самандар Алимов “Ҳур қиз” операсидан ижро қилди.

7T7A6083

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кумуш Раззоқова ва “Ниҳол” мукофоти совриндори Ирода Дилроз ижросидаги “Салом муҳаббат” дуэти янгради.

Сўнг, илк совриндорлар тақдирланди.

7T7A5992

“Йилнинг энг яхши театр актёри” – Феруз Бурхонов

7T7A5999

“Йилнинг энг яхши театр актрисаси” – Шаҳло Темирова

7T7A6039

“Йилнинг энг яхши киноактёри” – Шохрух Насимов (режиссёр ва актёр Ҳилол Насимовнинг ўғли)

“Йилнинг энг яхши киноактрисаси” – Юлдуз Ражабова (съёмкада бўлганлиги учун кела олмаганлиги айтиб ўтилди)

7T7A6022

“Йилнинг энг яхши ёшлар дастурлари продюсери” – Бахтиёр Сафаров

7T7A6031

“Энг яхши тарихий аёл образи” – Гулбаҳор Йўлдошева (Зулфияхоним образи учун)

7T7A6030

Уларга мукофотларни Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари Фотиҳ Жалолов, ҳамда Ўзбекистон Халқ артисти Мирза Азизов топширишди.

7T7A6100

“Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши” – Жасвантбек Анназаров

7T7A6108

“Йилнинг энг яхши ҳунарманди” – Жасур Жумаевларга эса, мукофотни Ўзбекистон Халқ рассоми Акмал Нуриддинов топширди.

7T7A6116

Сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Элмурод Аҳмедов ва Фурқат Ашуралиевлар ижросида “Шўхи париваш” қўшиғи янгради.

7T7A6123

Дастурни Ўзбекистон Халқ артистлари Абдуҳошим Исмоилов, Абдулаҳад Абдурашидов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураҳмон Холтожиевлар ижросида “Ҳайронаман” мусиқаси давом эттирди.

7T7A6145

Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова “Шайдоман” қўшиғини куйлади.

Навбатдаги номинациялар совриндорлари тақдирланди.

7T7A6192

“Энг яхши радио бошловчи” – Иброҳим Аҳмедов (“Гранд” радиоси) бўлди.

7T7A6210

“Энг яхши телерадиожурналисти”– Жамшид Умрзоқовга мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти, сухандон Абдумўмин Ўтбосаров топширди.

7T7A6216

Тақдирлаш маросимининг мусиқий қисми давом этиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон “Сени деб” қўшиғини куйлади.

7T7A6242

Сўнг, хонанда Шохруххон ижросида “Юлдузлар” қўшиғи янгради.

7T7A6281

“Ниҳол” ва “Эътироф” мукофотлари совриндори Улуғбек Раҳматуллаев,

7T7A5930

ҳамда “Шуҳрат” медали соҳибаси Шахзода “Рашк”дуэтини куйлашди.

7T7A6333

Сўнг, хонанда Акбар Атамуҳамедов ижросида “Шошиламан” қўшиғи янгради.

7T7A6359

Спорт йўналиши бўйича мукофотларни Маданият ва спорт ишлари вазирининг Спорт ишлари бўйича 1-ўринбосари Мурод Бакиевич Алиев топширди.

7T7A6360

“Йилнинг энг яхши спортчиси” – Дмитрий Шокин

7T7A6372

“Йилнинг энг яхши спорт мураббийи”– Жалол Юсупов

7T7A6380

“Спорт маликаси” – Диёра Келдиёрова

7T7A6399

“Йил параолимпиячиси” – Ҳусниддин Норбеков

7T7A6413

Сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон “Парвоз этай” қўшиғини куйлади.

7T7A6460

“Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура ижросида “Сени севдим” қўшиғи янгради.

7T7A6466

Хонанда Ботир Қодиров эса, “Севдим деб сени” қўшиғини куйлади.

7T7A6505

Сўнг, Муниса Ризаева “Ёнар” қўшиғини ижро этди.

7T7A6565

Хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов ижросида “Ўзбекистон” қўшиғи янгради.

7T7A6599

 “Эътибор” йўналишидаНуриддин Ҳамроқулов миллий мукофотга муносиб деб топилди ва мукофотни ўғли Ойбек Ҳамроқулов қабул қилиб олди. Бу йўналишда мукофотни Ўзбекистон Халқ шоири Сирожиддин Саййид ва Ўзбекистон Халқ артисти Муножот Йўлчиева топширишди.

7T7A6609

Мусиқий дастур давом этиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз “Рашк қиласанми?” қўшиғини куйлади.

7T7A6653

Сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда “Хаёлим” қўшиғини куйлади.

7T7A6703

Хонанда Баҳром Назаров ижросида “Пари-пари” қўшиғи янгради.

7T7A6714

Сўнг, хонанда Жасур Умиров “Гўзалсан” қўшиғини куйлади.

7T7A6729

“Санъатдаги хизматлари учун” мукофотини топширишга Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков таклиф этилди.

7T7A6736

“Санъатдаги хизматлари учун” мукофотига, марҳум санъаткор Нуриддин Ҳайдаров муносиб топилиб, мукофот унинг ўғли Ҳожиакбар Ҳайдаровга топширилди.

7T7A6748

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков марҳум устоз санъаткор Нуриддин Ҳайдаров ҳақида самимий фикрларини баён этиб ўтди. Сўнг, Ҳожиакбар Ҳайдаров отаси репертуаридан “Юр муҳаббат, кетдик бу ердан” қўшиғини ижро этди.

7T7A6776

Навбатдаги совриндорларни тақдирлаш учун саҳнага Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Фарҳод Ўктамович Жўраев, ҳамда Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кумуш Раззоқова таклиф этилдилар.

7T7A6843

“Йилнинг энг яхши бастакори” – Ойдин Абдуллаева бўлди ва унга мукофотни, Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Фарҳод Ўктамович Жўраев топширди.

7T7A68311

“Йилнинг энг яхши балетмейстери”- Чаросой Жўрабоевага мукофотни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кумуш Раззоқова топширди.

7T7A6853

“Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси”Дилором Мадраҳимовага мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова топширди.

7T7A6867

“Энг яхши опера хонандаси” – Ширин Маматовага мукофотни “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Фарҳод Ўктамович Жўраев топширди.

Тақдирлаш давом этиб,

7T7A6894

“Йилнинг энг яхши гуруҳи, ансамбли, оркестри” Ойбек ва Нигора, деб топилди.

7T7A6924

“Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси” – Абдурашид Йўлдошевга мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова топширди.

7T7A6949

“Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси” Малика Эгамбердиева бўлди ва унга мукофотни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кумуш Раззоқова топширди.

7T7A6981

Тақдирлаш маросимининг якунловчи мусиқий блогини Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова “Ёримга” қўшиғини куйлаб, давом эттирди.

7T7A7016

Сўнг, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков янги “Кетаман дер” қўшиғини куйлади. (Бу қўшиқ 28 декабрь куни премьера бўлади!)

7T7A6991

Тақдирлаш маросими якунида, Озодбек Назарбеков,

7T7A7160

Гулсанам Мамазоитова ҳамда,

7T7A7190

7T7A7191

7T7A7164

бошқа санъаткорлар ижросида “Ватан учун” қўшиғи янгради.

7T7A6191

Мазкур мукофотга муносиб деб, топилган ҳамюртларимиз келгусида фидоийлик билан меҳнат қилиб, ўз соҳалари ривожига муносиб ҳиссаларини қўшишда давом этадилар, деган фикрдамиз.

7T7A6847

Маданият, санъат, бадиий ижод, журналистика ва спорт соҳаларида фаолият юритаётган, мазкур соҳаларнинг ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган барча ҳамюртларимизни ҳар бирининг меҳнатлари, саъй-ҳаракатлари ҳамиша, эътирофга лойиқ, деб ўйлаймиз.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo_(13)_21

Фотолар учун фотограф Муҳаммадали Юнусбоевга миннатдорчилик билдирамиз

IMG_3883

IMG_4082

IMG_3875

IMG_3874

7T7A7208

IMG_3938

7T7A6733

7T7A6876

7T7A6546

7T7A7197