OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЁШ МАҚОМ ИЖРОЧИЛАРИ РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИДАН! БАТАФСИЛ! 26.12.2015 19:10

IMG_8660

Миллий мусиқий меросимиз бўлган мақом санъати, ҳамда халқимизнинг асрий қадриятларини бугунги кунда ёшлар, келажак авлодга етказиб, уларнинг маънавиятини юксалтириш борасида, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

IMG_8663

19-25 декабрь кунлари Ўзбекистон Давлат  консерваториясида бўлиб ўтган Ёш мақом ижрочилари Республика танловидан ҳам, асосий мақсад, ёшларимизнинг миллий меросимизга бўлган меҳрини янада ошириш, мазкур йўналиш бўйича ижод қилаётган истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашдир.

(МАЗКУР ТАНЛОВ ҲАҚИДАГИ ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!)

 IMG_8657

Мазкур танлов жорий йилда илк марта ташкил этилди ва эндиликда, келгусида ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.

IMG_8640

Танлов ғолибларини тақдирлаш тантанаси ва улар иштирокидаги гала-концерт, 25 декабрь куни Ўзбекистон Консерваториясида бўлиб ўтди. Гала-концертда ҳудудий босқичида ғолиб бўлган хонанда ва созандалар, ансамбллар иштирок этишди.

IMG_8649

Тақдирлаш маросимида Маданият ва спорт ишлари Вазири Баҳодир Аҳмедовга сўзга чиқиб, ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, мусиқий дидини шакллантириш, истеъдодли ёшларимизга бўлган эътибор, уларга яратилган шароитлар, ёшларни қўллаб-қувватлаш, ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида, фикрларини баён этди. Шунингдек, Ёш мақом ижрочилари Республика танловида юқори ўринларни эгаллаган ёшларни самимий табриклади.

IMG_8635

Ўзбекистон Халқ артисти Муножот Йўлчиева ҳам  мазкур танловдан асосий мақсад, ёш авлодни миллий мумтоз мусиқамизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, мусиқий меросимизни авайлаб-асраш ва келажак авлодларга етказиш эканлигини айтиб ўтди.

IMG_8644

IMG_8632

Танлов ғолибларига диплом ва совғалар топширилди.

IMG_8639

Мақом ва ашула ижрочилиги бўйича:

Эркак хонандалар ўртасида:

1-ўрин Сайёд Жўраев, Хушнуд Солижонов, 2-ўрин Илҳом Исмоилов, Таваккалхўжа Насриддинов,  3-ўрин Мирали Худойбердиев, Давлатбек Жўраев.  

 

Аёл хонандалар ўртасида:

1-ўрин Дилором Абдуазимова, Фазилат Аҳмедова, 2-ўрин Зулхумор Халилова, 3-ўрин Ситора Ҳомидова

 

Мақом чолғу ижрочилиги бўйича якка созандалар ўртасида:

Чертма созлар ижрочилиги

1-ўрин Фарангиз Маҳмудова, 2-ўрин Ўктамжон Болтабоев, 3-ўрин Камолиддин Чориев.

 

Зарбли созлар ижрочилиги бўйича:

1-ўрин Азимжон Ҳожимаматов, 2-ўрин Отабек Воҳидов, 3-ўрин Фаррух Ҳамидов.

 

Дамли созлар ижрочилиги бўйича:

1-ўрин Тўлқинбек Таджиев , 2-ўрин Фаррух Мардонов, 3-ўрин Шерзод Шодиев.

 

Камонли созлар ижрочилиги бўйича:

1-ўрин Саидакмал Нумонов, 2-ўрин Отабек Жўраев, 3-Сарваржон Худойберганов.

 

Созандалар ансамбли бўйича:

1-ўрин “Ҳамроз” ансамбли, 2-ўрин Фарғона санъат коллежи мақом ансамбли.

Cаида Вахобова

Феруза Фаттохова

1

Фотолар учун фотограф Сардор Азимов ва

шогирди Шерзод Абдумаликовга миннатдорчилик билдирамиз

IMG_8662

IMG_8673

IMG_8627

IMG_8670

IMG_8618

IMG_8610

IMG_8607

IMG_8603

IMG_8599

IMG_8596