OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЁШЛАР МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ МАРКАЗИ! 2015 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР САРҲИСОБИ ЮЗАСИДАН ЎТКАЗИЛГАН МАТБУОТ АНЖУМАНИДАН! 28.12.2015 03:22

IMG_4215

26 декабрь куни Ёшлар маданият ва санъат марказининг 2015 йилда амалга оширилган ишлари сарҳисоби тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

IMG_4221

Мазкур анжуманда Ёшлар маданият ва санъат маркази директори в.в.б.  Жамолиддин Узаков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз, “Йил қўшиғи” мукофоти совриндори Баҳром Назаров, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони ва “Эътироф 2015” мукофоти совриндори журналист Жамшид Умрзоқов, ҳамда “Мана мен” танлови ғолибаси Мадлен Мўминова иштирок этиб, Марказ томонидан йил давомида ўтказилган  тадбирлар юзасидан ОАВ вакиллари саволларига жавоб беришди.

IMG_4220

Матбуот анжуманида шунингдек, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги вакили Анвар Тожибоев,

IMG_4220 копия

“Ниҳол” мукофоти совриндори Гуласал Абдуллаева, ОАВ вакиллари, Марказ билан ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

IMG_4231

Матбуот анжуманини Ёшлар маданият ва санъат маркази директори в.в.б.  Жамолиддин Узаков олиб борди ва Марказ томонидан 2015 йил давомида амалга оширилган ишлар, ҳамда 2016 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Ёшлар маданият ва санъат маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 августдаги “Ёшлар маданият ва санъат маркази” фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 232-сон қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, Марказнинг асосий мақсади, мамлакатимиз ёшларини маданият ва санъат соҳаларига жалб қилиш, уларнинг қизиқиш ва интилишларини ҳисобга олган ҳолда янгидан янги лойиҳалар яратишдан иборат.

IMG_4232

Ёшлар маданият ва санъат маркази директори в.в.б. Жамолиддин Узаков: - Ташкил этилганлигига кўп вақт бўлмаган бўлса ҳам, Ёшлар маданият ва санъат маркзи ўз фаолияти давомида кўплаб кенг қамровли лойиҳалар амалга оширилди.

Жумладан, 2015 йил 29-30 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамкорлигида,  “Йил қўшиғи-2014” гала-концерти ўтказилди. Мазкур лойиҳа, мамлакатимизда ижодкорлар, шоир, бастакор ва ижрочиларнинг меҳнат фаолиятини муносиб рағбатлантириш, шунингдек, маданият, санъат ва ижодиёт соҳаларини тизимли равишда қўллаб-қувватлаш, ижодкорларнинг фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди. Шу муносабат билан Марказ қошида ташкил этилган Бадиий кенгашга 50 га яқин ижрочиларнинг 100 дан ошиқ оммабоп қўшиқлари тақдим этилди. Мазкур Бадиий кенгаш ва экспертларнинг тавсиялари асосида, ҳамда жамоатчилик фикридан келиб чиққан ҳолда, 2014 йилнинг 20 та энг яхши қўшиқлари, сўз ва мусиқа муаллифлари тақдирланди.

2015 йилнинг 14 февраль куни эса, Ёшлар ижод саройида Марказ томонидан “Нима қилдик Ватан учун?” шиори остидаги Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар фестивали ташкил этилди ва 19 февралдан 1 мартга қадар, Республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилди. Мазкур Фестиваль доирасида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини аниқлаш мақсадида викторина тарзида интерактив ўйин ташкил этилди.

2015 йилнинг 18 июнь куни эса, Ёшлар ижод саройида “Рақс сеҳри” фестивалнинг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Мазкур саралаш босқичида Республикамизнинг турли ҳудудларида бўлган 200 нафарга яқин 15 дан 25 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар иштирок этди. 19 июнь куни Ўзбекистон Давлат Консерваторияси концерт залида фестиваль ғолибларини тақдирлаш маросими ва гала-концерти бўлиб ўтди. 11 нафар ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан, энг ёрқин 5 нафар иштирокчилар эса, фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

2015 йилнинг 22-29 июнь кунлари Маданият ва спорт ишлари вазирлиги кўмагида Марказ томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида ўтказилди. Мазкур ўқув мактаби малака ошириш курслари тарзида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда, Марказ лойиҳаларида фаол иштирок этган ёшлар, миллий ва халқаро танлов, фестивалларда ғолиб бўлган иқтидорли ёшларга ўз тажрибаларини оширишларига имконият яратиш, уларнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий соҳалардаги билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 апрелдаги 07-07/1-76 сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Дастурнинг 78-бандига асосан, жорий йилда 16-25 ёшдаги ижодкорлар ўртасида “Куйла ёшлигим” эстрада-вокал танлови ўтказилди. Ёшлар маданият ва санъати маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги кўмагида, ҳамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур телетанловнинг ҳудудий босқич (кастинг)ларида 1500 нафардан зиёд истеъдод эгалари синовдан ўтиб, улар орасидан 94 нафари Республика босқичида иштирок этишга муносиб, деб топилди. Ҳакамлар ҳайъати қарорига биноан Республика босқичидан муваффақият билан ўтган 15 нафар энг кучли овоз соҳиблари, “Куйла, ёшлигим!” эстрада вокал телетанловининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритиб, 22 октябрь куни Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтган финал босқичида иштирок этдилар. Марказ томонидан телетанловнинг Гран-при ғолиби, статуэтка ва диплом, 1,2,3 ўрин ғолиблари фахрий ёрлиқ билан тақдирланиб, барча ғолиб ва совриндорларга замонавий овоз ёзиш студиясида бепул ўз қўшиқларини ёзиш имконияти тақдим этилди. 27 октябрь куни эса, мазкур танлов доирасида эстрада хонандалари ҳамда танлов иштирокчилари билан биргаликда Ёшлар ижод саройи биносида гала-концерт бўлиб ўтди.

2015 йил 14 декабрь куни соат 19.00 да, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ҳамда Марказ томонидан “Истиқлол” санъат саройида Юнус Ражабий номидаги мақом ансамблининг “Кексалар эъзозда” деб номланган концерт дастури ўтказилди. Мазкур концерт 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, кексаларнинг мароқли дам олишларини ташкил этиш ва халқимизнинг олтин мероси бўлган мақом санъати анъаналарини янада ривожлантириш, асраб-авайлаш ва ёш авлодга етказиш, мақом ихлосмандлари орасида тарғиб этиш ва оммалаштириш мақсадида ташкил этилди.

2015 йил 21 декабрь куни “Истиқлол” санъат саройида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида, маданият, санъат, спорт, ижодиёт каби соҳалар бўйича “Эътироф-2015” миллий мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди ва совриндорлао жорий йилда 23 номинация бўйича тақдирландилар.

Мукофотни тантанали топшириш маросимида Миллий эстрада оркестри ҳамда Давлат Халқ академик чолғулари оркестри, Ўзбекистон Халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Халқ артистлари Гулсанам Мамазоитова, Абдулаҳад Абдурашидов, Зулайҳо Бойхонова Самандар Алимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Рашид Ҳолиқов, Севара Назархонова, Алишер Турдиев, Кумуш Раззоқова, Элмурод Аҳмедов ва Фурқат Ашуралиев, Райҳон Ғаниева, шунингдек, “Ниҳол” ва “Эътироф” мукофотлари совриндори Улуғбек Раҳматуллаев, “Шуҳрат” медали соҳибаси Зилола Мусаева (Шахзода), “Ниҳол” мукофоти соҳибаси Манзура Йўлдошева, “Шуҳрат” медали соҳиби Жаҳонгир Позилжонов (“Божалар”), “Эътироф” мукофоти соҳибаси Муниса Ризаева, “Йил қўшиғи” мукофоти совриндори Баҳром Назаров ва бошқалар иштирок этишди.

Ўтган йил сарҳисобидан сўнг, Ёшлар маданият ва санъат маркази директори в.в.б.  Жамолиддин Узаков, янги йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди.

IMG_4254

Ёшлар маданият ва санъат маркази директори в.в.б.  Жамолиддин Узаков: - 2016 йилда амалга оширилиши керак бўлган жуда кўп устивор вазифаларни белгилаб олганмиз. Жумладан, марказда 5 та йўналиш бўйича тўгараклар ва ижодий ансамбллар фаолиятини бошлашни режалаштирганмиз. “Ўзбектеатр” ишлаб чиқариш бирлашмаси билан ҳамкорликда, театр, сухандонлик ва актёрлик тўгарагини ташкил этишни белгиладик. “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси билан биргаликда, эстрада-вокал тўгарагини ташкил этишни ҳам, ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. “Ўзбекрақс” бирлашмаси ва Ўзбекистон Хореография олий рақс мактаби билан ҳамкорликда, рақс тўгараги ташкил этишни ҳам белгиладик. Шунингдек, марказда хорижий тилларга ихтисослашган тўгаракларни ҳам, ташкил этишни режалаштирдик. Буларнинг барчаси, ёшларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида амалга оширилмоқда. Ҳар бир тўгаракка ана шу соҳада, юқори малака ва тажрибага эга, шу соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшган вакилларни таклиф этишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Бундан ташқари, нафақат Тошкент шаҳри, балки вилоятлардаги ёшларимизни ҳам қамраб олишни режалаштирганмиз. Бундан ташқари, ёшларимиз билан яна бир қатор тадбирлар, фестиваллар ва давра суҳбатлари ўтказишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Биз билан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, жуда кўплаб лойиҳаларни амалга оширишни ҳам режалаштирмоқдамиз.

IMG_4245

Шундан сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз,

IMG_4244

“Йил қўшиғи” мукофоти совриндори Баҳром Назаров,

IMG_4254

“Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони ва “Эътироф 2015” мукофоти совриндори журналист Жамшид Умрзоқовлар ҳам, Марказ томонидан амалга оширилган лойиҳалар, ёшларга кўрсатилаётган эътибор, ҳамда бугунги кунда шоу бизнес оламида юз бераётган воқеалар, тадбирларни ёритишда, журналистика қоидаларига тўла амал қилиш, бетарафлик тамойилларини сақлаб қолган ҳолда, атрофдаги ислоҳотларга тўғри маънода ҳайриҳоҳ бўлиш, бунинг истиқболи ўсиб келаётган ёшларга тўғридан тўғри таъсир кўрсатиши, шуларни инобатга олган ҳолда, тележурналистика, радиожурналистика ва интернет журналистика, уларнинг фарқлари, бугунги кунда ёшларга кўрсатилаётган эътибор, ҳамда топширилаётган мукофотларга муносиб бўлиш ҳақида, ўз фикрларини билдирдилар.

IMG_4237

Сўнг, Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан ўтказилган тадбирларни ёритишда фаоллик кўрсатган, умуман Марказ фаолиятида яқиндан ёрдам берган бир қатор ташкилот, муассасаларга, Марказ томонидан Ташаккурномалар топширилди!

IMG_4259

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлар вазирлиги,  Ўзбекистон Давлат Консерваторияси, «Менинг юртим» телеканали,

IMG_4279

www.Fattohhon.com интернет сайти ва бошқалар...

IMG_4287

 Сайтимизга топширилган Ташаккурнома учун, Ёшлар маданият ва санъат марказига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_8300

Фотолар учун фотограф Мирсаид Зоҳидовга алоҳида ташаккур!

IMG_4293

IMG_4313

IMG_4242

IMG_4237 копия

IMG_4305

IMG_4303

IMG_4301

IMG_4300

IMG_4242

IMG_4214

IMG_4311

IMG_4310

IMG_4309

IMG_4280

IMG_4278

IMG_4252

IMG_4251