OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

image(2)

image

image

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОДИН ДОМА” –ҚАҲРАМОНЛАР 25 ЙИЛДАН СЎНГ, 26 ЙИЛГА ҚАДАМ... 03.01.2016 02:44

 

 photo (1)

“Один дома” фильмини ҳар гал кўрганда, Янги йилни эслатиши шубҳасиз. Уйда ёлғиз қолган, кейин қисмда эса, Нью-Йоркдек катта шаҳарда ёлғиз ўзи бўлган болакайнинг саргузаштлари ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди, албатта.

Фильмнинг илк қисми 1990 йилда режиссёр Крис Коламбус томонидан суратга олинган ва  10 ноябрь куни Чикагода премьера қилинган.

photo (1)

Фильмнинг иккинчи қисми эса, 1992 йилда суратга олинган.

Фильмни суратга олиш вақтида кўплаб қизиқарли ҳодисалар юз берган. Масалан, фильмда ўғрилардан бирини ижро этган актёр Дэниэл Стэрннинг юзига тушадиган катта ўргимчак ҳақиқий бўлган ва бу ролни ижро этиш актёр учун осон кечмаган экан.

Фильмда Кевин ишлатадиган диктофон эса, аслида фильм учун махсус яратилган бўлиб, кейинчалик фильмнинг ашаддий мухлислари талаби билан, шундай ўйинчоқ ишлаб чиқарилган.

Кевиннинг оиласи яшайдиган уй Иллинойс штатида жойлашган бўлиб, ҳозирда сайёҳлик мажмуаси ҳисобланади.

Фильмнинг суратга олиш ишлари Чикагода бўлиб ўтган, фильмдаги Париж аэрапорти эса, аслида  Халқаро О’Хара аэрапорти.

Гарри ролини ижро этган актёр Жо Пешидан аввал бу ролга Роберт де Ниро ва Жон Ловитц таклиф этилган. Аммо, улар рад жавобини беришган.

Суратга олиш жараёнида актёр Жо Пеши роли ҳаққоний чиқиши учун ростдан ҳам, Кевин роли ижрочиси ёш актёр Макколей Калкинни қўрқитишга ҳаракат қилган ва бир сафар у Кевинни кийимидан михга осиб қўядиган эпизодда, ролга шунчалик берилиб кетганидан, ростдан ҳам ёш актёрнинг бармоқларини қаттиқ тишлаб олган.

Фильмда телевизорда тез-тез кўрсатиладиган “Ангелы с грязными душами” фильми аслида, ҳеч қачон суратга олинмаган ва мавжуд бўлмаган фильм бўлиб, у “Один дома” фильмида ишлатилиши учун, фильмга керакли эпизодлари махсус алоҳида суратга олинган бўлган.

Фильмда Макколей Калкиннинг укаси Киран ҳам суратга тушган.

Шунингдек, фильмда Кевиннинг акасини севгилиси сифатида рамкада сурати кўрсатилган тўла жуссали қиз, аслида қиз бола эмас, фильм арт-директорининг ўғли бўлиб, грим ёрдамида қиз болага ўхшатиб суратга олинган экан. Бунинг сабаби, режиссёр фильмда бирорта қизнинг устидан бундай кулишни истамаган.

Ҳозирда фильмнинг қаҳрамонлари анча йилларга улғайишган ва уларнинг ташқи кўринишлари ҳам ўзгарган.

photo (11)

Бош роль Кевин Маккалистер роли ижрочиси Макколей Калкин биринчи қисмда 10 ёшда бўлган.

photo (6)

Кевиннинг  отаси роли ижрочиси актёр Жен Хард 1945 йилда туғилган.

photo (10)

Кевиннинг онаси роли ижрочиси актриса Кетрин Охарра 1954 йилда туғилган.

photo (3)

Кевиннинг асабга тегадиган амакиси роли ижрочиси актёр Герри Бамман 1941 йилда туғилган.

photo (7)

Кевиннинг акаси Баз роли ижрочиси актёр Девин Ретрей 1977 йилда туғилган.

photo (8)

Кевиннинг укаси роли ижрочиси Киран Калкин 1982 йилда туғилган.

photo (9)

Кевиннинг опаси роли ижрочи актриса Кристин Минтер 1965 йилда туғилган.

photo (2)

Биринчи ўғри роли ижрочиси актёр Жо Пеши 1943 йил туғилган.

photo (5)

Иккинчи ўғри роли ижрочиси актёр Дэниэл Стэрн 1957 йилда туғилган.

photo (12)

Нью-Йоркдаги меҳмонхона хизматчиси роли ижрочиси актёр Тим Карри 1946 йил туғилган.

photo (4)

Нью-Йоркдаги меҳмонхона администратори роли ижрочиси Дана Иви 1941 йил туғилган.

Бу ажойиб комедия яна кўп йиллар ҳар Янги йилда томошабинларни қувонтирса ажаб эмас.