OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ҲАР ЯНГИ ЙИЛДА ШОУ БИЗНЕС ВАКИЛЛАРИ КИМЛАРНИ БИРИНЧИ ТАБРИКЛАШАДИ? (1-ҚИСМ) 04.01.2016 04:37

1. Ҳар Янги йилда биринчи бўлиб кимни табриклайсиз?

2. Ўтган 2015 йилда ўзингиз амалга оширган ва ўзингиз учун ёқимли бўлган иш?

7T7A6414

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон

1. (кулиб) Янги йилда биринчи бўлиб болаларимни табриклайман! Кейин албатта, синглим ва қариндошларни ҳам қутлайман! Бир Янги йил ёдимдан чиқмайди, мен Қорқиз либосида, меҳрибонлик уйидаги болаларни бориб табриклаганмиз! Болаларнинг қувончи, чексиз бўлган! Янги йилда ҳамиша болажонларимиз соғ- саломат бўлишсин!

2. Ўтган 2015 йилда амалга оширган энг ёқимли ишларимдан бири, ўтказилган янги концерт дастурим бўлди! Бу мухлисларим ва барча томошабинларга манзур бўлди! Бу янги концерт дастуримга тайёрланишим учун менга янада куч-қувват бермоқда!

7T7A6568

Хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов

1. Ҳар янги йил одатда биринчи бўлиб, онамларни табриклардим...

Энди эса, биринчи бўлиб, оила аъзоларимни табриклайман! Ёшлигимда Қорбобо бўлиб, кўча айланганмиз, танишларни табриклардик, энди эса ҳозир, Қорбобонинг ҳақиқий эмаслигини, қалбаки эканлигини ёш бола ҳам билади... Ўзимнинг болаларимга “Қорбобо” десам, “Эээ, дада менга совға олиб келсангиз бўлди, Қорбобо керак эмас!” дейишади. Уларнинг Қорбобоси, мен, яъни дадаси!

2. 2015 йил давомида мен амалга оширган энг ёқимли иш, бу берилиб ижод қилганим бўлди! Ундан аввалги  йил озгина сустлашиш бўлиб, ижод қила олмаган эдим... Янги концерт дастури ўтказдик, мухлисларга манзур бўлди! Янги қўшиқлар куйладик ва клиплар суратга олдик!

7T7A6244

Шохруххон

1. Янги йил оилавий байрам, биринчи навбатда онамларни, уйдагиларни табриклайман! Ёшлигимда бир марта Қорбобо бўлиб, уйдагиларга совға олиб борганман! Жуда хурсанд бўлишган.

2. Бу йил кўп ижод қилишга ҳаракат қилдик. Мен учун энг эсда қоларлиси бу, февраль ойида қўйилган “Мен сени севаман” концерт дастурим бўлди! Барча мухлисларимга манзур бўлди!

 

7T7A6522

Муниса Ризаева

1. Янги йилда албатта, биринчи бўлиб ота-онамни табриклайман! Бу мен учун жуда ҳам оилавий байрам, ўша куни хотиржам, уйда, оила даврасида бўлишни яхши кўраман, аммо байрамни жуда катта қилиб нишонламайман! Чунки, бу жуда ҳам оилавий байрам, биз телевизор кўриб, “оливье”, “под шуба” салати ва “Наполеон” торти еб, байрам кунини хотиржам ўтказишни яхши кўрамиз! Бу уч нарсани байрам дастурхонида бўлиши одатга айланиб қолган. Мен ҳеч қачон Қорқиз бўлмаганман, мендан Қорқиз чиқмайди, (ҳазил билан кулади) чунки мени ташқи қиёфам бироз қорачароқ. Албатта, Қорқиз бўлишим қизиқ бўларди, аммо Қорқиз бўлгандан кўра, Ялмоғиз бўлишни маъқул кўрардим. Чунки, жўшқинроқ, характерлироқ бўлганим учун менга бу образ кўпроқ тўғри келади, деб ўйлайман. Яна Қор маликаси образи ҳам менга мос келади!

2.  Бу йил тадбиркорликка қўл урдим, бир бизнес ишини йўлга қўйиш арафасидаман! Бу ҳозирча сир ва бу сирни Янги йилда очаман! Бу ўтган йилда мен амалга оширган энг ёқимли иш бўлди!

 7T7A6134

Манзура

1. Янги йил кириши билан биринчи бўлиб ота-онамни табриклайман! Улар ёнимда эканлигидан ва мени ютуқларимни, қувончларимни бирга баҳам кўраётганликларидан бахтиёрман. Худога шукур, йил жуда ҳам чиройли ўтди! Ҳар йили янги лойиҳалар, янгиликлар бўлади. Янги йилда уйдагилардан сўнг, маҳалладагиларни табриклайман! Чунки, маҳалладагилар жуда ҳам иноқ-аҳил, ҳамма бир-бириникига кириб, табриклашади! Болажонларга аталган тадбирларда Қорқиз, Қор маликаси, Планета Венера, Африкалик меҳмон ҳам бўлганман! Умуман, болажонларга бағишланган Янги йил байрамлари жону дилим!

2. Янги йилда кўплаб қўшиқлар яратдик! “Лазги-лазги” қўшиғим оммалашди ва ҳаммага ёқди! “Ё тескари замон бўлдими?” қўшиғини ҳам чиқардим, биринчи бўлиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархонга эшиттирдим. Эшиттирган вақтимда, Севара Берлинда эди, унга ҳам ёқди. 20 йилдан буён ижод қилаётган бўлсам, ҳар йили 1-2 та бўлса ҳам, хит қўшиқ чиқара олиш, доим халқ назарида бўла олиш, катта гап! Бунинг учун, шукур, 2015 йил жуда ҳам яхши ўтди! Муҳими, юртимиз тинч, Янги йилни ҳам тинч кутиб оляпмиз! Бизнинг энг катта бойлигимиз тинчлигимиз!

Photo_(2)_1

Динейра

1. Янги йил байрами билан эса, онамни энг биринчи бўлиб табриклайман! Кейин эса, бошқа яқинларимни, дўстларимни, ҳамма ҳамкасбларимни табриклайман! Ҳаммасига совғалар улашишга ҳаракат қиламан! Янги йилда Қорқиз образида бир неча марта бўлишимга тўғри келган. Бир сафаргиси жуда ҳам ёдда қоларли бўлган. Чунки, Қорқиз образида Меҳрибонлик уйларидан биридаги болаларни Янги йил билан табриклашга борганмиз! Менга жуда таъсирли бўлган!

2. Бу йил шахсий ҳаётимда бир бахтли воқеа юз берди. Ҳозирча бу ҳақида очиқ ва тўлиқ айта олмайман! Худо ҳоҳласа, бу ҳақида Янги йилда маълум қиламан!

 

  7T7A6074

Ирода Дилроз

1. Илк бор 15-16 ёшларимда, бир тадбирда Қорқиз бўлиб, меҳмонларни кутиб олганман! Ҳозир Янги йилда биринчи бўлиб, фарзандларимни табриклайман! Йилдан йилга катта бўлишсин! Қолаверса, турмуш ўртоғим, қайнона ойижонимни табриклайман! Сўнг, устозим Нодира опамга, опа-укаларим, ҳаммага қўнғироқ қилиб, табриклаб чиқаман!

2. Ўтган йил давомида кўплаб янги қўшиқлар куйладим, клип суратга олдирдим. Энг қувончлиси, “Дилроз” студиясини очиб, у ерда жажжи болажонларни қабул қиляпмиз. Бу ҳам мени болажонларга бўлган меҳрим! Ўзим ҳам, “Томоша” болалар студиясида ишлаганман! Энди эса, ўз студиямни очиб, уни ишга туширдим. Бу мен учун жуда ҳам қувончли бўлди!

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова