OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ҲАР ЯНГИ ЙИЛДА ШОУ БИЗНЕС ВАКИЛЛАРИ КИМЛАРНИ БИРИНЧИ ТАБРИКЛАШАДИ? (2-ҚИСМ) 04.01.2016 05:01

1. Ҳар Янги йилда биринчи бўлиб кимни табриклайсиз?

2. Ўтган 2015 йилда ўзингиз амалга оширган ва ўзингиз учун ёқимли бўлган иш?

IMG_2050

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков

1. Янги йилда биринчи табригимни кутадиган инсон, отам! Янги йил кириб келиши билан ҳар доим биринчилардан бўлиб, қўнғироқ қилиб, табриклашга одатланганман, бошқа акаларим, опаларимдан ҳам кўра, биринчилардан бўлиб табриклашга ҳаракат қиламан! Ўзлари ҳам шу дақиқаларни кутиб турадилар. Янги йил куни эса, уйда ўтириб, умуман, яқинларимни эсга олиб, сал ёдимиздан кўтарилган, санъат соҳасида бўлмаган кўплаб дўстларимни, яқинлар, қариндошларим, энг дилга яқин инсонларимни қўнғироқ қилиб, ёки йўқлаб, табриклаб, кўнглини кўтаришга ҳаракат қиламан! Шу куни деярли телефон қўнғироқлари тинмайди, десам ҳам хато бўлмайди! Ҳамма байрамда ҳам шундай бўлади, шу жумладан, Янги йилда ҳам! Энг қадрдонларимни ўзим биринчилардан бўлиб, табриклашга ҳаракат қиламан!

2. 2015 йилда шахсан ўзимни бир неча ўн йиллар давомида мақсад қилиб қўйган орзуларимдан бири классик шоирларимиздан Заҳириддин Муҳаммад Бобурни ғазалларига қўшиқлар ижро қилиш, умуман, мазкур ғазалларга куйланган қўшиқлардан мусиқий альбом ёзиш, менинг шахсан ижодий ҳаётимдаги энг катта қадамларимдан биттаси, деб ўйлайман. Бу мусиқий альбом, шахсан мен учун, жуда катта ижодий иш бўлди! Бу мухлислардан ҳам олдин, ўзимни қаноатлантирадиган, ўзимнинг дилимда тугиб қўйган орзуларимдан биттаси эди! Бу орзуйимга 2015 йил эришдим ва шуниси билан ҳам, шахсан мени ўзим учун жуда катта воқеа бўлди! Чунки, бу бир неча йиллар давомида ўйланган, кутилган орзуйим, шу йил амалга ошди!

 7T7A6784

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова

1. Албатта, Янги йилда биринчи ўринда онамни табриклайман. Чунки, она ҳаммадан улуғ зот ҳисобланади. Ҳамма ютуқларимга чин қалбидан хурсанд бўладиган онажоним! Бахтимизга соғ бўлсинлар!

2. Ҳар йили йил бошида бўладиган Яккахон концерт дастуримни ҳам масъулиятли ва ўзим учун жуда ҳам ёқимли иш, деб ҳисоблайман! Албатта, шунингдек, юртимизда бўлаётган турли тадбирларда иштирок этаётганлигимиз, қўлдан келганча инсонларга, мухлисларга маънавий озуқа улашаётганлигимиздан жуда ҳам хурсандман.

 IMG_3875

"Шуҳрат" медали соҳибаси Шахзода

1. Янги йил энг яхши кўрган байрамларимдан бири! Бу байрамда албатта биринчи бўлиб, оила аъзоларимни табриклайман! Ота-онамни, умр йўлдошим ва фарзандларимни! Албатта, азиз мухлисларимни ҳам, Янги йил билан табриклайман!

2. Ўтган 2015 йил давомида мен амалга оширган энг ёқимли иш, бу кенжа ўғлим, Холид билан бирга реклама ролигида суратга тушдик!

 7T7A6297

"Ниҳол" ва "Эътироф" мукофотлари совриндори Улуғбек Раҳматуллаев

1. Янги йилда биринчи бўлиб, оила аъзоларимни табриклайман! Менимча, энг биринчи табриклайдиган инсонинг бу ота-онанг бўлса керак! Чунки, инсон учун ҳар қандай инсон учун ота-онадан яқини бўлмайди! Янги йилда 5 йил аввал Қорбобо ҳам бўлганман! Суратимни, “бу Қорбобо ким?”, деб газетада чиқаришганди. (кулади) Аммо, ҳеч ким кимлигимни топа олмаган! Шундай сирли Қорбобо бўлганман!

2. Ўтган 2015 йил давомида, она ҳақида клип суратга олганим ва устоз санъаткорлардан Тўти Юсуповани клипга суратга олдирганлигим, менинг орзуйим эди! Одатда, хонандалар, мухлисларга манзур бўладиган ва тўйбоп қўшиқларга кўпроқ эътибор қаратамиз, мен эса, “Она” қўшиғимга асосий эътиборни қаратиб, Санжар Маткаримов билан клип суратга олдириб, у ерда ролларни мен орзу қилган актёрлар ижро қилганлиги, энг катта орзуйимнинг ушалиши бўлди! Шунингдек, ўтган йил менга кўп хурсандчиликларни тақдим этди!

 IMG_7054

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева

1. Бу байрам, авваламбор оилавий байрам, албатта, оила аъзоларимни, яқинларимни чин дилдан табриклайман! Аммо, Янги йил байрамида ҳеч Қорқиз бўла олмаганман. Чунки, ташқи қиёфам сабаблими, ҳеч мени Қорқизликка танлашмаган.

2. Ўтган йиллар давомида мен амалга оширган энг ёқимли иш, бу 2013 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвонига сазовор бўлгандим. Энди ҳар битта санъаткор бу унвонга сазовор бўлгач, ўзига яраша масъулиятни ҳис қилади. Ўтган 2015 йилда ҳам, чин дилдан ижод қилиб, янги қўшиқлар куйлаб, янги клиплар суратга олдирдик.

 7T7A7055

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев

1. Янги йилда биринчи бўлиб, ота-онамни ва фарзандларимни табриклайман! Ҳар йили Янги йилни оила даврасида кутиб оламан! Энг кичик фарзандларимгача алоҳида табриклайман! 

2. 2015 йил якунида “Эътироф” мукофотини қўлга киритганлигим энг эсдан чиқмайдиган воқеалардан бирига айланди! Бир умрга татийдиган хурсандчилик бўлди, десам тўғри бўлади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олганимда, ҳам шундай бўлган эди!

 7T7A6005

"Ниҳол" мукофоти совриндори Достон Убайдуллаев

1. Янги йил бу оилавий байрам! Биринчи бўлиб, табриклашни адамлардан бошлайман! Чунки, уйда бирга бўламиз. Кейин, албатта, фарзандларим, рафиқамни табриклайман! Ундан сўнг, ўзимга яқин инсонлар, дўстлар, қариндошларни табриклаб чиқаман! Янги йил байрамларининг бирида, бир журнал муқоваси учун Қорбобо бўлиб суратга тушганим ёдим, аммо, ҳеч бу ролни ҳаётда ижро этмаганман!

2. Ўтган 2015 йилда янги қўшиқлар куйлаб, янги клиплар суратга олдик! 2016 йилда Худо ҳоҳласа, бўлиб ўтишини режалаштираётган Янги концерт дастурига тайёргарлик кўрмоқдамиз! Энг ширин ҳодисалардан бири эса, 2015 йил иккинчи бор ўғил фарзандли бўлдим!

 7T7A6333

Акбар Атамуҳамедов (“Садо” гуруҳи)

1. Янги йил оилавий байрам бўлганлиги учун доим оила аъзоларимни биринчи бўлиб табриклашга ҳаракат қиламану, лекин охирги 10 та Янги йилни байрамда, яъни ишда кутиб олишга тўғри келмоқда! У ерда мен бошловчиман ва бизнинг ансамбль ўз куй-қўшиқлари билан иштирок этади. Шунинг учун ҳам, 10 йилдан буён мен биринчи бўлиб, оммани, томошабинларни Янги йил билан табриклайман! Кейин эса, ўзим фойега югуриб чиқиб, ота-онамга, оиламга қўнғироқ қиламан!

2. Ўтган 2015 йилда жуда кўплаб ёқимли ва хайрли ишларни амалга оширдик. Аниқ биттасини ажратишим қийин бўляпти, кўплаб хайрия тадбирларида иштирок этдик. Вилоятлар бўйлаб концертлар бердик, жумладан хайрия концертлари ҳам. Айниқса, ёдда қоларлиси Қорақалпоғистон Республикасидаги меҳрибонлик уйида берган концертимиз бўлди! Бу ишни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов ва “Сурхон” гуруҳи билан бирга амалга оширдик ва бу концерт ўзим учун ҳам жуда таъсирли бўлди! Янги “Соғлом она-соғлом бола” йилида ният қиламанки, Ўзбекистондаги ва дунёда бошқа давлатлардаги ҳамма болажонларни ҳамиша ота-онаси ёнларида бўлсин! Ҳамиша ҳамма оилалар мустаҳкам бўлсин!

 7T7A6701

Баҳром Назаров

1. Янги йил ўзгача шукуҳли байрам, бу куни биринчи бўлиб, албатта отамни табриклайман. Сўнг, оила аъзоларимни қутлайман. Аммо, бу байрамда ҳеч Қорбобо бўлмаганман!

2. Ўтган 2015 йил давомида мен амалга оширган энг ёқимли иш, бу “Истиқлол” санъат саройида, илк яккахон концерт дастуримни ўтказдим! Кўнгилдагидек, ажойиб бўлиб ўтди! Янги 2016 йил барчага қут-баракали йил бўлсин!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова