OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

РЕЖИССЁР ЖАВЛОН ШОДМОНОВНИНГ "ҚУДАСИ БИЛАН "КЎРИШИШ" ОНЛАРИ ЯҚИНЛАШМОҚДА! 06.02.2013 08:16

foto-14_7.jpg
Режиссёрлар Жавлон Шодмонов ва Отабек Мирзахоловларнинг "Қудамни кўрмадингизми?" фильми катта экранларга чиқиш арафасида. Премьера олдидан актёр ва режиссёр Жавлон Шодмоновнинг билан суҳбатлашдим.
foto-13_9.jpg
- Янги “Қудамни кўрмадингизми” фильми ғояси қандай пайдо бўлди? Адашмасам, биринчи марта фантастикага қўл уряпсиз.
- “Замонавий совчилар 2” фильмини тугатиб, энди нима суратга олсак экан, деб ўйлаб юрган пайтимиз эди. Дубляж жараёнлари тугаётган пайт, актёр Муҳаммадисо ака Абдулхаиров, “мана шундай ғоя бор”, деб бизларга ғояни ташладилар. Ғоя, кўринмас одам ҳақида эди. Бизларга ғоя ёқди. Кейин улар, “фақат шу ролни ўзим ўйнайман” дедилар. Мен ўзи ғояни айтишлари билан, дарҳол бу ролда фақат Муҳаммадисо акани тасаввур қилдим. Кейин биз Отабек Мирзаҳолов билан Муҳаммадисо аканинг характерларидан келиб чиққан ҳолда, бу фильм сценарийсини яратдик. Кейин саҳна қўяётганда, актёрларни жойига жойига қўйиб кетдик.
foto-2_30.jpg
Мисол учун, Мурод Ражабов ва Саида Раметова! Яна уларми, дейиш мумкин. Лекин, мен билмадим, мен уларни характерларини биламан, шу ролни улар яхши ижро этишларини билганим учун ҳам, сценарий ёзаётганда фақат уларга мос қилиб ёзиб қўяман. Чунки, уларда ўзбекона образ бор! Қанақадир, ўзбекона чапани образ! Сўнг, иккинчи янги қудалар ҳам бор. Уларда Жумадилла ака Раметов билан Гулчеҳра Носировани кўрдик.
 
foto-11_10.jpg
- Ҳар бир съёмка жараёни, қийинчиликсиз ўтмайди дейишади....
- Ҳа, съёмка жараёнида қийналдик. Сабаби, қишнинг энг совуқ кунларида -10, -11 бўлган кунлари, бизлар кечаси соат 03.00 да совуқда съёмка қилганмиз, яна кўчада суратга олиш керак эди! Мен ҳамма актёр ва актрисаларга раҳмат айтаман. Сабаби, бизларни тушунишди! Чунки, баъзи пайт совуқ бўлгани учун электр токи ҳам кетиб қолди, совуқда қолиб кетдик. Лекин, актёрлар ансамблига ижодий гуруҳимиз номидан катта раҳмат айтаман! Сабаби, кетмасдан бизлар билан кайфият бағишлаб ўтиришди! Агар кетиб қолишганда, қанақадир ижодий гуруҳимизнинг руҳияти тушиб кетарди.
foto_115.jpg
Съёмка жараёни 12 кун давомида бўлди. Бу гал ижодий гуруҳни янгиладик, кучли оператор керак эди. Чунки, фантастикани суратга олиш қийин. Шунга оператор Умид Маликовдан фойдаландик. 3 ҳафта сценарий ёзилди, 2 ҳафта рассом ва оператор билан тайёргарлик кўрдик. Сабаби, бизда ретро саҳналар ҳам бор эди. Улар учун реквизит йиғдик. Сценарий ва тайёргарликларга, умумий 1 ярим ой вақт кетди, сўнг съёмкага тушдик.
foto-3_26.jpg
 
- “Қудамни кўрмадингизми?” фильмида биринчи марта компьютер графикасидан фойдаланибсизлар?
- Ҳа, чунки фильм фантастика жанрида! Операторимиз Умид Маликовга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сабаби, фантастика жанри, жуда қийин жанрлардан! Бу жанрда ҳар бир эпизодни 4 мартадан съёмка қилдик, сабаби баъзи кадрда мен бўлсам, у ерда ундан кейинги кадрда, қайсидир нарса бўлмаслиги ёки, ҳавода туриши керак бўлган кадрлар ҳам алоҳида-алоҳида суратга олинди! Мана шу нарсалар, бизларни съёмкамизни озгина кўпайтирди ва озгина шу тарафларидан қийинчилик бўлди. Актёрлар ансамбли бош ролда Муҳаммадисо Абдулхаиров, Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов, Саида Раметова, Ҳосият Хусанова, Жумадилла Раметов, Гулчеҳра Носирова, яна ёш актрисаларимиздан Феруза Норбоева суратга тушишди.
foto-4_25.jpg
foto-6_13.jpg
foto-8_13.jpg
foto-9_13.jpg
Ўзим ва Отабек Мирзахолов билан турли образлар талқин қилдик. Эпизодларда Жаҳонгир Позилжонов, Зарина Низомиддинова, Умид Искандаров, ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсуповалар ҳам турли роллар ижро этишди. Биз суратга олган фильмларимизнинг ичида, энг кўп актёрлар қатнашган фильм, мана шу “Қудамни кўрмадингизми” фильми бўлса керак! Сабаби, 50 дан ортиқ актёрлар роль ижро этишган.
Феруза Фаттохова
foto-12_9.jpg
foto-10_8.jpg
foto-5_19.jpg
foto-7_12.jpg
foto-3_26.jpg
foto-1_34.jpg