OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ҚАЙНОНА ВА КЕЛИН”! МАВЛУДА АСАЛХЎЖАЕВА “ҚАЙНОНАЛИК” ҲАҚИДА ОЧИҚ-ОЙДИН! СЕРИАЛДАГИ БАЪЗИ ҲОДИСАЛАР САНЪАТКОРНИНГ ЎЗ ҲАЁТИДА ҲАМ ЮЗ БЕРГАН? 23.01.2016 07:13

IMG_9510

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева ўзининг маҳоратли актриса эканлигини ҳам намойиш қилмоқда. У бош роль, яъни қайнона ролини ижро қилган “Қайнона ва келин” сериали MY5 телеканалида муваффақиятли намойиш этиб келинмоқда.

IMG_9376

Бир қарашда жаҳлдор, талабчан ва ҳаттоки келинларини атайлаб “қийнамоқчи” бўлаётган қайнонани, сериал давомида аслида қанчалик самимий ва меҳрибон, ҳаттоки содда ва оқўнгиллигига ҳам гувоҳ бўлиш мумкин.

“Қайнона ва келин” сериали ғоя муаллифи Равшан Ҳакимов

Сериал продюсери Равшан Ҳакимов ва Мавлуда Асалхўжаева

Режиссёр Наргиза Саидазизова

Оператор Баҳром Бердиев, оператор ёрдамчиси Беҳзодбек Раҳмонбеков.

Техник-чироқчи Жобир Абдунодиров

IMG_9419

Сериал устида ҳозирда 10 дан ортиқ ижодкорлар меҳнат қилишмоқда.

Мазкур сериалдан асосий мақсад, урф-одат, анъаналаримиздан келиб чиққан, қайнона-келин муносабатларини, ҳазиломуз тарзда кўрсатиб бериш бўлиб, ўзига хос тарбиявий аҳамиятга ҳам эга.

IMG_9307

Мазкур сериал ва ундаги роли ҳақида Мавлуда Асалхўжаева билан суҳбатлашдик.

Мавлуда Асалхўжаева: - Ҳозирда суратга олиш ишлари, сериалнинг иккинчи фаслида давом этмоқда. Кундан кунга янада қизиқарли бўлмоқда! Чунки, “келинларим” кўпайиб боряпти! Ҳар куни суратга олиш ишлари, бу фаслда ҳам 100 та сони суратга олинади. Ҳар битта фаслда янги ижодкорлар ҳам қўшилмоқда. Ҳозирча ошкор қила олмайман, аммо яна бир неча санъаткорлар ҳам қўшилишлари керак.

 IMG_9304

- Cериалда қайнона образидасиз, ҳаётда ҳам қайнонасиз! Сериалда, ҳаётда ўзингиз ҳам, қўллаган деталлар борми, ёки ҳаётда ўзингиз ундай қайнона эмасмисиз?

- Ҳаётда ундай қайнона эмасману, аммо ўзимга ўхшаш жойлари кўп! Бу сериални қайнона ва келинларга тарбиявий аҳамиятга эга бўлган жойлари ҳам бор. Чиндан ҳам баъзи жойлари менга ўхшайди ҳам, шундай пайтларда, мени ўзимни ёзишяптими, деб ўйлаб ҳам қоламан. (кулади) Лекин, бу сериалдагичалик қайнона эмасман! Ҳаётда яхши қайнонаман!

 IMG_9412

- Суратга олиш ишлари уйингизда кечмоқда. Кўпчилик ўз уйида суратга олиш ишларига рухсат беришмайди...

- Суратга олиш жараёнларининг уйимда кечаётганлиги ўзим учун ҳам қулай бўлмоқда. Аммо, доимий равишда бир хил жойда суратга олинса ҳам, кейинчалик қизиқарли бўлмай қолиши мумкин. Шу тарафларини ҳисобга олиб, кейинчалик бошқа объектларда ҳам суратга олиш ниятидамиз. 

 IMG_9404

-Сериалдаги либосларингизни ҳам ўзингиз тиктириб, тайёрлатаётган экансиз...

- Ҳа, сериалдаги ролим учун янги либосларни ўзим тиктиряпман, анчагина бўлиб қолди. (кулади) Чунки, биласизми, мен ўзи ўзбекона кийинишни азалдан яхши кўраман. Миллий либосларимизни кийишни роса яхши кўраман, кўчада ҳам кийиб юргим келадию, сал иложи йўқ. Сериалдаги қайнона эса, ҳар доим ўзбекона кийинади. Шу жиҳатлари ҳам менга маъқул бўлди. Аммо, режисёр ҳам қийин бўлмасин, дебми, 3-4 серияда бир хил кийина қолинг, деган фикрда. Бу либосларни суратга олиш ишлари тугагач, уйда ҳам кийиб оламан, чунки ўзимга миллий либослар ёқади.

 IMG_9322

- Ролингиздаги қайси ҳолатлар, вазиятлар ўз ҳаётингизда ҳам бўлган, кейин сериалга қўшиб юбордингиз?

- Масалан, (кулиб) “чой қуйинг, қўлимга ушлатиб қўйинг” деган жойлари бор-ку, ҳазиллашиб шундай қилганман!  Ўша чойни ўзим қуйиб ичсам ҳам бўлади-ку! Яна, масалан, келин ҳамма ишни қилиб бўлган, ҳамма нарса жойида! Аммо, уй жим-жит бўлиб турса, 15 минут йўқ бўлиб қолса, менга кўринмаса, “тавба, қаерда, нима қиляпти” дейман-да, дарров чақираман. “Нима қиляпсиз, кўринмай қолдингиз?” деб, сўрайман. “Йўқ, шу ерда эдим” дейди. Кўнглим жойига тушади. Ўзимга ўзим айтаман, “тавба, ҳамма нарса жойида бўлса, менга нима?” дейман, ҳайрон бўламан. Қандайдир, зерикаманми, билмадим, шу кўриниб турса, шу ерда ўтирса, шу кўз олдимда юрса, ёнимда бўлса, дейман. Шу нарсаларни ўзимдан қўшганман! (кулади)  Шу тарафларни ўйлаб, демак, бу мени камчилигим, дейман, баъзида ўйланиб, “мен ҳам ғалати қайнона бўлиб кетяпманми?” деб қўяман.  Шундай пайтларда, “мен ўзим шунчаликманми, бошқа жой қандай бўлиши мумкин”, деб ўйлаб қоламан. Ўзим ҳаётда ҳамма нарсани тўғри тушунишга ҳаракат қиламан. Шунинг учун ролимни ҳам, қайноналарни ҳам тўғри тушунишга ҳаракат қиляпман. Менимча, ўша қайноналар ҳам ёмонлик қилмоқчи эмас, улар зерикишади, ёки яқинлари, келинлари унинг ёнида бўлишини ҳоҳлашади. Улар ҳам ёмон ниятда эмас! Яна ўзим қўшган нарсалардан, катталарни ёнида сақич чайнаш мумкин эмас, одобсизлик, ҳурматсизлик бўлади. Ҳаммани ёнида бақириб гапириш, қаттиқ кулиб юбориш, каби нарсаларга ҳам эътибор бераман.

 IMG_9511

- Ҳаётдаги қайнона сифатида ўзингизга қандай таъриф берасизу, экрандаги қайнонага қандай таъриф берасиз?

- Сериалдаги қайнона роли сал бўрттирилган, сал кулгилироқ, ўзим эса, қайнона сифатида, қайноналар ва келинларнинг ҳам сабрли бўлишларига тилакдошман! Келинлар ўз уйидан келин бўлиб, бегона уйга боради, шароит ўзгаради. Улар эса, бошқа жойда ҳам шароит худди ўз уйимдагидек бўлади, деб ўйлайди. Бу хато фикр. Бундан ташқари, келинлар ҳеч қачон турмуш ўртоғининг уйидаги гап-сўзларни ота-онасининг уйига етказиб келмасликлари керак, деб ўйлайман. Чунки, у турмуш ўртоғи ёки қайнонаси билан ярашиб кетади. Аммо, унинг уйдагилари, булар ҳақида ёмон фикрга бориб қолиши мумкин. Бундан ташқари, айрим оилаларни ажрашиб кетишларига ҳам, қайноналар сабаб бўлиб қолишлари мумкин. Шунинг учун ҳам, қайноналар кенг феълли бўлганлари яхши. Тушунмовчиликлар бўлганда, қайнона сабр қилиб, келинга тушунтириши, ўргатиши керак, чунки бу келин  янги шароитга энди келган бўлади. Келинларни ҳаммаси ҳам, ювош, айтганни қилади, ёки ҳамма қайноналарни ҳам яхши, дея олмайман. Аммо, қайноналар ҳам сабрли бўлиб, ўғлига келин ҳақида ёмон гапирмай, келинлар ҳам қизлик уйига гап ташимай, бир-бирини ҳурмат қилиб, сабр қилишса, яхши келин, яхши қайнона, деган ном олишади. Қолаверса, бир-бирига ҳурмат, меҳр пайдо бўлиб, оила ҳам мустаҳкам бўлади.

 IMG_9402

- Бу ролни сизга таклиф қилишганида, нима учун рози бўлдингиз? Нима учун мен қайнона ролини ўйнашим керак, деган фикр бўлмадими?

- Йўқ, менга маъқул бўлди! Гап-сўзлари, характери, роль қизиқарли эди. Ўзи Манзура билан дуэт айтгач, “қайнона ролини ўйнасам, яхши бўлар экан”, деган фикрда эдим. Шунинг учун ҳам, қайнона роли менга ёқди!

 IMG_9377

- Сериалда келинлар сони 7 та бўлиши экан. Бу “Фармонбиби”га ишорами?

- Менимча, шунга ўхшаброқ турибди! Келинларим 7 та ва 7 таси ҳам, 7 хил! 7 хил образ! Бу мухлислар учун ҳам қизиқарли бўлади.

IMG_9435 

- Ҳозирда ёшларга қайнона ва она сифатида, яхши келин бўлиш учун қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

- Яхши келин бўлиш учун, биринчи навбатда қайнона, қайнотани ҳурмат қилиш, қайнэгачи, қайнсингил ва бошқа оила аъзолари билан иноқ бўлиш керак, оиладаги ҳамма гапни ота-онага етказавериш керак эмас! Оила муқаддас! Ҳозирги қайнона ва келинларимиз жуда тез хулоса чиқаришади, мулоҳазали ва сабрли бўлиш керак! Аммо, баъзилар бир пасда “ўғлимга янги келин олиб бераман” дейди, келин ҳам аразлаб, болаларини олиб кетаверади. Бундай бўлиши керак эмас! Мени келинларга маслаҳатим, битта гапдан қолиш керак, турмуш ўртоғининг оиласидаги барча инсонларни ҳурмат қилиш керак! Қайноналар ҳам, келиннинг сепига, олиб келадиган бойлигига эмас, “фалончи фалон нарса олиб келган, сен нима олиб келгансан”, деб муомала қилишлари керак эмас! Оила, ёшлар бахтли бўлишса бўлди! Қайноналарга айтмоқчи бўлганим, келинни ростдан ҳам қиздек кўриб, билмаганини ўргатиб, “уйда ҳеч нарса қилмаган экан” деб, уришмай, нимани қандай қилишни тушунтириб беришса, ахир ўз қизига уришмай ўргатади-ку! Кейин, қайноналар ҳадеб, “фалон йили биз бундай қилганмиз, ёшликда бундай эдик, сигир соғардик, болаларимизга ҳам ҳеч нарса қилмаган, дори бермаганмиз, дўхтирга боришни нима кераги бор” деган ҳар хил гапларни гапирмасдан, у замонни ўтказвориб, бугунги кун, ҳозирги замонни ўйлаб, тўғри фикрлашсин! Баъзилар бор, “бўлди, болалар катта бўлди, келин олдим, мен ҳеч нарса қилмайман” деб, ўтириб олишади, ундай қилмасдан, оз бўлса ҳам келинларга ёрдам қилиб, болаларига қараб, уларни тушуниб, меҳр берса, оила ҳам аҳил ва мустаҳкам бўлади! Масалан, ўша бир кичик ишни “келин ўрнига ўзим ҳам қилиб олсам бўладию, боласига қараб турай, кеч қолган бўлса, сабаби бордир, ухлаб қолган бўлса, сўрай, балки касал бўлгандир” деб, бақирмай, келиннинг соғлигига ҳам эътибор бериб, яхши гапириб, билмаганларини ўргатиб, “мана бундай қиласиз, бундай пиширасиз” деб, яхши гапирса, келинлар ҳам қайноналарини жуда ҳам яхши кўришади! Оила ҳам бахтли бўлади!

 IMG_9505

Юқорида айтилганидек, сериалда Мавлуда Асалхўжаеванинг келинлари сони 7 тага етиши керак! Ҳозирча, Паризода, Феруза Собитова, ҳамда Манзура, Мавлуда Асалхўжаевага “келин” бўлишди!

IMG_9516

Эндиликда, яна бир жуда ажойиб келин “пайдо” бўлиши керак! Бу ҳақида ҳам, яқин кунлар батафсил маълумот берамиз. Шунингдек, Ҳар бир келиннинг “қайнона”си ҳақидаги очиқ фикрларини билиб оласиз!

Сериалнинг суратга олиниш жараёнлари видеолар инстаграм тармоғидаги

Fattohhoncom ва Saida_Vahobova_Fattohhoncom профилларида бериб берилмоқда

Кузатишда давом этамиз, суратга олиш жараёнлари кундан кунга қизиқарли давом этмоқда!

1_169

Фотолар учун фотограф Сардор Азимов ва шогирди Шерзод Абдумаликовга  миннатдорчилик билдирамиз