OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image

KYVP2965

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЗИЁДАДАН РАШК ҲАҚИДА! “ИККИМИЗ” КЛИПИНИНГ СУРАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНЛАРИДАН! 24.01.2016 03:17

IMG_3589

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёданинг «Иккимиз» қўшиғига режиссёр Сарвар Каримов ва оператор Иззатилла Лутфуллаев томонидан клип суратга олинди.

IMG_3584

Аниқроғи, аввал трек қисми суратга олинган клипнинг

IMG_3582

эндиликда сюжет қисмлари суратга олинди.

IMG_5990

Клипда бош ролларни Райҳон Уласенова ва

IMG_6057

Рихситилла Абдуллаев ижро этишди.

IMG_6019

Шунингдек, клипда хонанда Фаррух Аҳмедов ҳам суратга тушди.

 IMG_6044

Клип режиссёри Сарвар Каримов: - Зиёда билан адашмасам, бу ижодий ҳамкорликда ишлаган 12 ёки 13 клипимиз! Анчадан буён ижодий ҳамкорликда ишлаймиз, унинг турмуш ўртоғи билан ҳам яқин дўстмиз, администратори ва продюсери билан ҳам. Ҳар доим бир-биримизни яхши тушуниб ишлаганмиз. Менга Зиёдани “Ўйна-ўйна” ва “Муҳаббат” қўшиқлари айниқса, манзур бўлган. Бу янги клипнинг трек қисмлари сентябрь ойида суратга олинган эди. Маълум бир сабабларга кўра, орадан салкам ярим йил ўтиб, сюжет қисмларини суратга олдик. Қўшиқни ўзи матнидан келиб чиқадиган бўлсак, рашк ҳақида! Иккимиз бир-биримизни севамиз, аммо бўлар-бўлмасга рашк қиламиз, буни нима кераги бор, деган мазмунда... Клипдаги оила вакили ўз турмуш ўртоғини ўринсиз рашк қилади! Бу клипнинг ғояси ўзимизга тегишли, операторимиз Иззатилла Лутфуллаев, рассом Акмал Саидов билан маслаҳатлашиб, ўйладик. Сўнг, Зиёдага айтганимизда унга ғоя маъқул бўлиб, бош ролни Рихситилла ака Абдуллаев ижро этиши таклифини айтишди. “Бош қаҳрамонларни ёши сал каттароқ бўлсин” деган фикрда бўлишди, чунки клипларда кўпроқ ёшлар иштирок этишяпти, шунга бош қаҳрамон 35 ёшларда бўлса, деб, кейин унга мос партнёр актриса Райҳон Уласенова, деб топдик.  

 IMG_5997

Актёр Рихситилла Абдуллаев: - Зиёданинг ижодини жуда ҳам ҳурмат қиламан. Қўшиқларидан, италян тилида куйлаган қўшиғини ва “Севади мени ёрим” қўшиғини жуда ҳам ёқтираман. Бу клипининг ҳам  муҳими, ўзининг мавзуси ва маъноси бор. Умуман олганда, бу жараён, инсонни севгисига, муҳаббатига бўлган ишончни доимо қолишини акс эттирмоқчи ва оила ҳар томондан мустаҳкам бўлишини, ҳамда иккита севишган инсон, оилада қувончли кун борки, буни бир-бири учун ҳар доим байрам қилиб яшаши кераклигини, ҳар бир кунни байрам қилиб, бахтли яшашни ўргатади. Қолаверса, клип мавзуси жуда ҳам қизиқ! Оиланинг икки вакилларининг бир-бирига бўлган совғаси! ОэГенрининг “Севишганлар туҳфаси” номли ҳикояси бор, уни ўқиганман, бу клип унга жуда ўхшаш. Менимча, жуда қизиқарли, томошабинни бошқа бир фикрга етаклайдию, лекин клип якунида, “ия, бундай эмас экану, баракалла” деган маънони билдирадиган клип! Мен бу ерда ўша оила вакилини ижро этяпман. Клип режиссёри Сарвар Каримов билан кўп мулоқот қилганмиз, лекин ишлаш жараёнида биринчи марта кўришим, талабчан режиссёр экан. Омад тилайман! Умуман олганда, энг олди клиплари, янада муваффақиятли ишлари олдинда!  Бу клипда суратга тушишга рози бўлганлигимнинг сабаби, менга клип мавзуси ёқди, қолаверса Зиёданинг ўзи ҳам шахсан илтимос қилганлиги учун ҳам йўқ, дея олмадим. Зиёдага ҳам омад тилайман!

IMG_6060

  IMG_6079

Қизиқарли оилавий вазиятларни ўз ичига олган клип тез орада тайёр бўлиши кутилмоқда!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

2

Фотолар учун фотограф Мирсаид Зоҳидовга миннатдорчилик билдирамиз

Видеолар Saida_Vahobova_Fattohhoncom профилида

IMG_5989

IMG_6008

IMG_5981

IMG_5980

IMG_6028

 IMG_6085

 IMG_6084

 IMG_5992

 IMG_5996 

IMG_6094

IMG_6003

IMG_6012