OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ҚУДАМНИ КЎРМАДИНГИЗМИ” ФИЛЬМ ПРЕМЬЕРАСИДАН, ҚУДАЛАР УЧУН! 08.02.2013 09:53

foto-6_14.jpg
Режиссёр ва актёрлар Жавлон Шодмонов ва Отабек Мирзахоловнинг биргаликдаги, ижодий ҳамкорликлари натижаси “Қудамни кўрмадингизми” фильмини, 8 апрель куни бир йўла иккита кинотеатрда премьераси бўлиб ўтди.
foto-1_36.jpg
“Қудамни кўрмадингизми” фильмининг биринчи премьераси “Ғунча” кинотеатрида соат 17.00 да ўтказилди.
foto-2_32.jpg
Премьерани журналист ва телебошловчи Даврон Кабулов олиб борди ва фильм ижодкорларини саҳнага таклиф қилиб, бирма-бир таништирди.
foto_117.jpg
foto-5_20.jpg
foto-4_26.jpg
foto-3_27.jpg
Сўнг, барча томошабинлар фильм намойишига таклиф қилинди.
foto_118.jpg
Премьеранинг асосий қисмидан сўнг, киноижодкорлари “Алишер Навоий” (собиқ Панорама) киносаройига йўл олдилар.
premera-23_2.jpg
“Алишер Навоий” (собиқ Панорама) киносаройи ҳали премьера бошланишига вақт бўлишига қарамай томошабинлар гавжум эди. Кўплаб шоубизнес вакиллари ҳам шу ерда эдилар.
premera-5_9.jpg
premera-4_9.jpg
foto-10_9.jpg
premera-12_8.jpg
Жумладан, режиссёр Саид Мухторов, актёр Жумадилла Раметов, актриса Саида Раметова, актёр, хонанда ва режиссёр Азиз Раметов, хонанда ва актриса Ойхон Ифорзода, ҳамда актёр, актрисалар, киноижодкорлари шу ерда эдилар. Залда бўш ўриндиқ қолмаган эди!
premera-15_4.jpg premera-16_3.jpg
Бу кинотеатрда ҳам премьерани журналист ва телебошловчи Даврон Кабулов олиб борди ва фильм ижодкорларини саҳнага таклиф қилди.
premera-2_9.jpg premera-20_2.jpg
Фильм режиссёрлари Жавлон Шодмонов, Отабек Мирзахолов
Продюсер Жасур Шодмонов
premera-25_2.jpg
Фильм ғояси муаллифи актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров
Фильмда бош ролда: Муҳаммадисо Абдулхаиров
Фильмда суратга тушганлар: Мурод Ражабов, Саида Раметова, Жумадилла Раметов, Гулчеҳра Носирова, Тўти Юсупова, Ҳосият Ҳусанова, Умид Искандаров, Зарина Низомиддинова ва бошқалар.
premera-21_2.jpg
foto-8_14.jpg
Фильмда Жавлон Шодмонов ва Отабек Мирзахоловларнинг ўзлари ҳам роллар ижро қилишган. Шунингдек, фильмда Жавлон Шодмоновнинг қизи, ҳамда  энг кичик актёр сифатида, Отабек Мирзахоловнинг 6 ойлик ўғилчаси Жаҳонгир ҳам роль ижро қилишди.
premera-26_2.jpg
Фильмда жами 50 дан ортиқ актёр ва актрисалар суратга тушишган.
premera-22_2.jpg
Оператор Умид Маликов
Монтаж устаси Эркин Муродов
Фильмда компьютер графикасидан фойдаланилган.
premera-27_2.jpg premera-28_1.jpg
Ижодкорлар таништирувидан сўнг, Ўзбекистон Халқ артисти Мурод Ражабов ва актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров сўзга чиқишди, ҳамда фильм ижодкорларига миннатдорчилик сўзларини билдиришди.
premera-24_2.jpg
Фильм намойиши бошланди.
Фильм фантастик комедия бўлиб, унда инсонлар ўртасидаги инсоний муносабатларга кенг ўрин берилган. Шунингдек, шу кунларда долзарб бўлган муаммолардан бири, қайноналарнинг молпарастлиги, келинларни мебель туфайли сабабсиз камситилиши, қиз узатган хонадонлардаги мебель можаролари, комедик тарзда кўрсатиб берилган. Актёрлар жамоаси ўз ролларини ишонарли талқин қилишган ва уларнинг кўп ҳаракатлари, гап-сўзлари эсда қоларли. Сўз ўйинларидан фойдаланилган. Кучли юмор томошабинларни кулдирмасдан қўймайди.
premera-9_8.jpg
Айниқса, Муҳаммадисо Абдулхаиров ўз ролини ўта берилиб ижро қилганлиги сезилиб турибди.
Фильмдаги бошидаги биргина эпизоднинг ўзиёқ, ўзбек халқи қанчалик меҳмондўст ва оқкўнгил, сахий эканлиги, бир бурда нонини ҳам меҳмондан қизғанмаслиги, кўрсатиб берилган.
premera-8_9.jpg
Фильмда Умид Маликовнинг операторлик маҳорати ва режиссёрлар  Жавлон Шодмонов, ҳамда Отабек Мирзахоловнинг ижодидаги ўсиш яққол сезилиб турибди. Бу фильм билан киноижодкорлар томонидан профессионалликка қадам қўйилганлиги билингандек.
Муваффақиятли кинопремьера билан ижодкорларни табриклаймиз.
premera-13_4.jpg
Фильмда ёдда қолган жумлалардан бир нечтаси:
- Қаерига келувдим?...
- 47 бет, мебелга!
 
- Одамлар келин олиб яйрайди!
- Биз эса, келин олиб сайраймиз!
 
- Сизни севмасам шу дарахтнинг шохи синсин!
 
- Телефонида аёлларнинг товуши келса, демак, эрингиз юради!
 
- Ўзини Панорамадаман, деб ўйлаяпти.
 
- Келинни мебели йўғу, чойини нима қиласан?

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Ижодий ҳамкорлик учун Сардор Ариповга ва

Фотосуратлар учун  Мурод Лапасовга миннатдорчилик билдирамиз.
premera-33_0.jpg
premera-1_10.jpg
premera-6_8.jpg premera-10_8.jpg
premera-3_9.jpg
premera-7_9.jpg
premera-11_8.jpg
premera-14_4.jpg premera-19_2.jpg
premera-29_1.jpg
premera-32_1.jpg
premera-30_1.jpg
premera-31_1.jpg