OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“НАЗМ ВА НАВО” КЕЧАСИГА МАРҲАМАТ! 02.02.2016 09:06

 1454335704_maqom-banner-2016

18 февраль соат 19-00 да, “Истиқлол” санъат саройида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан, “Назм ва наво” кечаси, деб номланган концерти ўтказилади.

 

Мазкур концерт миллий эстрада ва мақом санъати анъаналарини янада ривожлантириш,  асраб-авайлаш ва ёш авлодга етказиш,  санъат ихлосмандлари орасида тарғиб этиш ва оммалаштириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Концерт дастурида мақом санъатининг юртимиздаги энг сара ижрочилари ҳамда элимиз ардоғидаги устоз санъаткорлар иштирок этадилар. Жумладан, Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов раҳбарлигидаги "Мақом” ансамбли,  Ўзбекистон халқ артистлари Муножот Йўлчиева,  Замира Суюнова,  Зулайҳо Бойхонова,  Озодбек Назарбеков,  Матлуба Дадабоева,  Гулсанам Мамазоитова,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Аҳмаджон Дадаев,  Шарофат Тожибоева,  Тўлқин Жабборов,  Элмурод Аҳмедов,  Фурқат Ашуралиев,  Ғафур ва Ғулом Эшжоновлар,  шунингдек,  Отабек Мамазоитов,  Ботир Қодиров,  Малика Эгамбердиева каби таниқли ва ёш санъаткорлар, ҳамда Ўзбекистон бадиий жамоалари бирлашмасининг "Наврўз”,  "Навбаҳор”,  "Лазги” номли рақс ансамбллари раққосалари иштирок этадилар. 

 

Дастурдан халқимиз севган "Муножот”,  "Эй сабо”,  "Мубтало бўлдим сенга”,  "Жунун водийси”,  "Эй санам”,  "Тановар”,  "Мустаҳзод”,  "Гулзорим”,  "Наззора қил”,  "Қошиёсинму дейин. . . ”,  "Эй умри азиз”,  "Уфори феруз” каби бебаҳо асарлар ўрин олган.

 

Шунингдек,  дастур давомида томошабинлар Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов,  Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид,  Ўзбекистон халқ шоири,  сенатор Иқбол Мирзо ва бошқа меҳмон санъаткорларимизнинг бадиий чиқишларидан баҳраманд бўладилар.