OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

УМИДАХОН: БУ ҲАМ БИР СИНОВ! 10.02.2013 11:26

foto_120.jpg

Бу хонанда “Акфа медиа” продюсерлик марказининг навбатдаги ҳақиқий кашфиёти бўлди! Ёш бўлишига қарамай, ўзининг истеъдоди ва билими билан шоу бизнесда ўз ўрнига эга бўла бошлади. Илк клипиданоқ томошабинлар эътиборини тортди. Мураккаб бўлса ҳам, устозларнинг қўшиқларини янги талқинда куйлай олди ва клипларидаги миллийлик барчанинг эътиборини ўзига жалб қилди. Бунинг устига, ҳар қандай қўшиқни жонли ижрода бемалол куйлай олиши ва меҳнатсеварлиги билан мухлислар меҳрини қозонди. “Акфа медиа” продюсерлик марказининг ёпилишидан сўнг, унга бошқа продюсерлардан ҳам кўплаб таклиф бўлди. Хонанда, маълум бир вақт “ТриА медиа” продюсерлик маркази билан ижодий ҳамкорликда ишлай бошлади. Эндиликда эса, мустақил равишда ижодни давом эттирмоқда. Бугунги “Диллашув” саҳифасининг меҳмони хонанда Умидахон.

 foto-8_16.jpg

УМИДАХОН

Тўлиқ исми-шарифи: Умида Ҳожиева Ҳотамтоевна

Туғилган санаси: 2 март 1990 йил

 

Ўзи ҳақида: - Оилада 9 та фарзанднинг саккизинчисиман. 4 та акам, 3 та опам ва битта синглим бор. Ота–онам санъат соҳасидаги инсонлар.  Отамлар Ҳотам Ҳожиев 40 йил Филармонияда, Ўзбекистон ансамблида қўшиқчиларга раҳбар бўлиб ишлаганлар. Онамлар эса, Радиотелевиденияда, хор жамоасида фаолият олиб борганлар. Ҳозирда ота-онамлар нафақада, невара боқиб, менга устозлик қилишмоқда. Ҳар хил маслахатлигини аямаган ҳолда менга йўл- йўриқ кўрсатиб келишмоқда.  Ўзим 244 – мактабни битирганман. Ундан сўнг, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий номидаги Мусиқа коллежига, анъанавий хонанда, яъни мақом йўналиши бўйича ўқишга кирганман. У ерни 2007 йилда битирганман. 3 йил институтга топширганман, 2 йил Консерваторияга мақом йўналишига, 1 йил Санъат институтига топшириб, афсуски негадир кира олмаганман. Лекин, институтга кирмаган бўлсам ҳам, Лутфия опа Рўзибоева бошчилигидаги “Ўзбегим ёшлари” ансамблида ишлаганман. Мана шу инсон мени биринчи бўлиб, вилоятлар бўйлаб гастрол сафарларига олиб чиққанлар. Чет давлатларига катта фестивалларга олиб чиқиб, менга санъат сирларидан ўргатганлар, десам адашмайман. Яъни саҳнада қандай тутиш, ансамблда кўп қўшиқлар жонли ижрода бўларди ва ўзимизнинг миллий қўшиқлар, фольклёр қўшиқлар, ҳамма йўналиш бўйича айтилиб чиқиларди. Мен у ерда 3 йил ишлагач, сўнг “Акфа медиа” продюсерлик марказида кастинг бўлганда, ўша кастингда иштирок этдим ва Кастингдан ўтиб, “Акфа медиа” продюсерлик марказида ижодни бошладим. Менга шоу бизнесга киришда, биринчи ўринда ёрдам бериб, йўл-йўриқ кўрсатган, мана шу “Акфа медиа” продюсерлик маркази бўлди! Яъни, продюсеримиз Абдураҳмон ака Позилжонов, қолаверса Нурбек ака, менга катта ёрдам бердилар. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

 

- “Акфа медиа” продюсерлик марказининг кутилмаганда ёпилиши, сизнинг ижодингизга қандай таъсир кўрсатди?

- “Акфа медиа” продюсерлик марказидан, бизларни Бу ёғига ўзинглар харакат қилинглар” деб, қалдирғочдек учирма қилишди. Бу ҳам бир синов, деб ўйлайман. Лекин, барибир ҳам ич-ичимдан, юрагимда, қандайдир бир ғашлик ва афсус бордек. Нега десангиз, мен у ерга анча боғланиб, ўрганиб қолгандим. Чунки, у ерда ҳаммамиз бир оиладек, жуда ҳам аҳил эдик, бир -биримизга ўргангандик ва битта жамоа бўлиб ишлардик. Лекин, мен бу нарсани ҳам яхшиликка деб йўяман, Худо ҳоҳласа ижодда тўхташ керак эмас, деб ўйлайман. Аммо, “Акфа медиа” га катта катта раҳматлар айтиб қоламан, чунки шу даражага етишимга ёрдам беришди! Агар улар менга шунчалик ўзимнинг қобилятларимни халққа кўрсатишга ёрдам беришмаганда, ҳозир ҳам мен ўзимга продюсер топа олмасдим. Чунки, барибир ҳам ижодда реклама бўлиши керак. Ўзингизни ижодингизни кўрсата билиш керак. Озгина бўлса ҳам, халқ танийдиган инсон бўлишимда, “Акфа медиа”нинг, у ердаги инсонларнинг ёрдами катта бўлди. “Акфа медиа” продюсерлик  маркази ва у ердаги ҳамма инсонларга миннатдорчилик билдираман.  Келажакда уларнинг юзларини ерга қаратмайман, деб ваъда бераман. Улар менга ишонч билдириб, оқ фотиҳа бериб, қалдирғочдек учиришди, мен ҳам ижодда тўхтамасдан, учишда яна давом этаман. Ижодда баланд чўққиларга эришаман, деган умиддаман.

 

- Мана шу, айнан учирма бўлганингизда нимани ҳис қилдингиз? “Акфа медиа” продюсерлик маркази ёпилди, дейишганида...

- Хафа бўлдим... Яъни, қандайдир ўрганган жойингиздан, энди ижод бошлаган, меҳр бериб боғланиб қолган жойингиздан, қандайдир муддатидан олдин кетсангиз, барибир кўнглингизда нимадир бўлади. Сабаби, у ердаги инсонлар яқинларингиз. Лекин, айтяпман-ку, ҳар бир нарсани яхшиликка йўйиш керак, дейишади. Балки, қайсидир томонлама яхшидир, лекин барибир озгина йиғлаб, афсусландим.

 

- Санъатга кириб келишдан олдин, ўзингиз санъат тўғрисида нима деб ўйлардингиз-у, санъатга кириб келганингиздан сўнг, қанчалик фикрингиз қанчалик ўзгарди?

- Тўғрисини айтсам, санъатга кириб келишдан олдин ҳамма санъаткорларга ҳавас қилардим. Чунки, уларни телеэкранлар орқали кўрар эдим. Яъни, “Акфа медиа” продюсерлик марказига кириб, шоу бизнесни бошлаган бўлсам, ундан олдин санъаткорлар билан яқиндан суҳбатлашиб, яъни гаплашмаганман. Мен уларга ҳавас қилардим. Ўзим ҳам шу соҳага кириб кўриб, билиб, суҳбатлашганимдан кейин, уларга жуда ҳам қийин эканлигини тушундим. Халқ улар билан кам суҳбатда бўлади ва уларга уларга жуда ҳам қийинлигини, бу соҳанинг мураккаблигини билишмайди. Мен эса, мураккаблигини ич-ичимдан сезиб, ҳис қилдим. Менимча, мухлислар  “мана бу санъаткор мени эътиборга олмади, менсимаяпти, назарга илмаяпти” деб хафа бўлишлари ноўрин, деб ўйлайман. Аслида бу нарсалардан хафа бўлиш керак эмас экан. Чунки, санъат соҳасидаги инсонларнинг миясида ҳар хил фикрлар, ҳар хил ўйлар бўлади, баъзида бирор нарсани ўйлаб турган ҳолда, бировга эътибор қилмаслиги ёки кўрмай ўтиб кетиши мумкин, бу нарса четдагиларга балки хунук кўринар, улар менсимаяпти деб ўйлашар, лекин ҳаётда санъаткорлар унақа эмас экан! Мен шу нарсани билдим ва санъат соҳаси жуда ҳам қийинлигини тушундим.

 

- Биринчи чиқишларингизда, миллий имиджда чиқдингиз, ҳозир бўлса мана европалашган имиджга ўтмоқдасиз. Бу ўзингизни табиатингиздан келиб чиқиб рўй бердими, ёки мен ҳар қандай имиджда ҳам чиқа оламан, деган нарсани кўрсатиш, ёки исботлаш?

- Ўзим табиатан шўх қизман. Шўх бўлиб, унақа жуда бир шўх эмас, жой- жойида албатта. Қувноқман, доим яхши кайфиятда юраман ва яна кимнидир кайфиятини кўтариб, ёрдам беришни жуда ҳам яхши кўраман. Ўзи ниятим бор эди, лекин биринчи шўх қўшиғимизни, миллий эстрададан бошладик, албатта. Чунки, барибир мақом йўналишида таҳсил олганман. Ота-онам ҳам классик мақом йўналишидаги ижодкорлар. Шу сабаб ҳам, ижодимда барибир ҳам миллийлик бор. Лекин, мени яна бир мақсадим, миллий эстрада йўналиши бўйича эмас, европа йўналишлари бўйича ҳам, эстрада йўналиши бўйича ҳам, ҳар томонлама ўзимни синаб кўриш. Худо ҳоҳласа, бу ҳамма йўналиш бўйича мухлисларга ўз ижодимни тақдим этиш ниятим бор. Буни мухлисларимиз тўғри қабул қиладилар, деган умиддаман. Ҳамма мухлислар ҳам бирдек қабул қилмаслиги ҳам мумкиндир, сабаби кимгадир миллий йўналишдаги қўшиқларим ёқса, кимгадир эстрада йўналишидаги ижро қилган қўшиқларим маъқул. Мени бўлса, ниятим ҳар томонлама бўлиш.

 

foto-3_29.jpg

- Халқ мени айнан шу миллийлик тарафимни ёқтирди, деб ҳеч ўйлаб кўрмадингизми?

- Менимча, бекорга ижодкор серқирра бўлиши керак, деб айтишмайди. Ҳар бир янги хонанда чиққанидан томошабинлар, қайси йўналишда куйлаяпти, қандай қўшиқ айтиб чиқяпти, албатта эътибор қаратишади. Барибир мени биринчи йўналишим, “Умидахон қайси йўналиш куйлайдиган хонанда?” дейишганда, “Миллий эстрада йўналишида куйлайдиган хонанда” дейишларини ҳоҳлагандим.  Шунинг учун ҳам, миллий йўналишда ижод қила бошладим. Лекин, замонавий эстрада деганда, мен энди бу ёғига миллийни йўқотдим ва эстрадада кетаман, дегани эмас! Томошабинлар, тингловчилар тарафидан шундай гаплар бўлди, “Умидахон нега замонавий эстрада қўшиқларини ҳам айтмайсиз? Ёшларбоп қўшиқлар ҳам куйланг” дейишганларидан сўнг, баъзилар “фақат миллий айтади, эстрада айтолмайди” деган гаплардан кейин, буларга қандайдир жавоб тариқасида замонавий эстрада йўналишида, европа усулида ҳам қўшиқлар тайёрладик. Эндиликда шуларни чиқариш ниятидаман. Яъни, бу миллийликдан қочдим, дегани эмас!  Лекин, менинг йўналишим, соҳам миллий эстрада йўналишидаги хонанда. Аммо, серқирра бўлиб, бошқа йўналишларда ҳам ижод қилиб, қўшиқлар яратиб, ўзимга яраша мухлисларимга эга бўлмоқчиман.

 

- Характерингиздаги айнан қайси жиҳат, бугунги кунда шоу бизнесда муваффақият қозонишингизга ёрдам бермоқда?

- (бироз ўйланиб) Кўпчилик мени кулиб турасиз, киришимлисиз, дейишади. Ҳеч қовоғингизни солиб, хафа бўлиб юрганингизни кўрмаганмиз, дейишади. (самимий кулиб) Лекин, агар хафа бўлсам, дарров билиб қолишади. Мухлислар эса, клипларимдаги ҳатти-ҳаракатларим ёқишини айтиб, ёш болалардек беғубор ва самимийсиз, доим кулиб турасиз, дейишади. (самимий) Бу ўзимни мақташ эмас! Мухлислардан эшитган гапларим. Худо ҳоҳласа, ҳамиша шундай самимий бўлиб, мухлисларга ёқадиган клиплар қилиш ниятидаман. Менимча, менга ёрдам берадиган жиҳатларим, шу доим кулиб туришим ва киришимлилигим бўлса керак. Шоубизнес инсонларни ўзгартиради, дейишади. Лекин, мен ҳеч қачон характер тарафлама ўзгармасликка ҳаракат қиламан. Ахир, беш қўл баробар эмас! Инсон биринчи ўринда ўзини тута била олса, ўзига ишонса, ҳаммаси яхши бўлади.

 foto-9_16.jpg

- Клипларингиз миллийлиги ва оригиналлиги билан ажралиб туради. Бу ўзингизни ғоянгизми ёки клипмейкерларнинг?

- Тўғрисини айтсам, фақатгина бир ўзимники эмас. Бу ишларни “Акфа медиа”да ижодкорлар ҳаммамиз биргаликда ўтириб амалга оширганмиз. Раҳбаримиз Абдураҳмон Позилжонов ва ҳамма ижодкорлар биргаликда ўтириб, муҳокама қилиб, фикрлашар эдик. Мен ўзим, доим “ҳаётий нарсалар қилайлик, ҳамма бўяниб чиқиб, декорацияли клиплар қилишяпти. Биз эса ғирт ҳаётий, қишлоқ манзаралари, маҳаллалар тасвирланган клип қилайлик” дердим. Ўзим ҳам миллий либосларимизда, дўппи кийиб, сочларимни майда ўриб, миллий имиджларда чиқишни ҳоҳлаганман ва имиджларимни ҳам кўпинча ўзим айтардим. Ҳамма ижодкорлар биргаликда маслаҳатлашиб, кейин клипмейкерларга ғояларимизни айтардик. Клипмейкерлар эса, уларни бойитган ҳолда клиплар суратга олганмиз.

 

- Қўшиқ яратаётганда, ёки куйлаш учун танлаётганда биринчи сўзига аҳамият берасизми ёки куйигами?

- Иккаласига ҳам аҳамият бераман. Лекин, барибир ҳам асосан, сўзига деб ўйлайман. Сабаби, эшитадиган одам биринчи ўринда сўзини эшитади. Ўшанга қараб қўшиқнинг маъносини тушунади. Менимча, бошланган қўшиқни якуни ҳам бўлиши керак, деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам, асосан сўзига ва кейин албатта, мусиқасига эътибор қиламан.

 

foto-10_11.jpg

- Қайси қўшиғингизни, ўзингизнинг “ташриф қоғозингиз”, деб биласиз? 

- Менимча устоз санъаткоримиз Саодат Қобулованинг “Сендадир кўзларим кўнглим” қўшиғини айтганман. Биринчи қўшиғим бўлган, лекин кутмагандим, анча-мунча ёш инсонлар ҳам мухлис бўлишган. Оналар айтишган “сиз чиқсангиз болаларим телевизорни тагига келиб ўтириб олишади-де, мана шундоқ жим бўлиб томоша қилиб ўтиришади” дейишганда, мен жуда ҳам хурсанд бўлиб кетардим. Сабаби, ёш болаларга ҳам ёқишингиз, ўрта ёшдагиларга ва ёши катталарга бирдек ёқишингиз камдан-кам бўлади. Мен бу нарсадан хурсанд бўлганман. “Саргардонингман” деган қўшиғимни ҳам халигача ҳамма жойда айтишади, “вой ану кинотеатрда ўтирадиган қиз, сизсиз-ку”, “Барибир шу қўшиғингиз бошқача” деб, шу қўшиғимни ҳам гапиришади. Шу қўшиқларимни “ташриф қоғозим”, деб ўйлайман.

 

- Оилангиз санъаткорлар оиласи экан. Кўпинча инсонлар, ўзлари санъаткор бўлиб туриб, фарзандлари ҳам санъаткор бўлишларини исташмайди. Ўзи умуман, кўпчилик қиз фарзандини санъаткор бўлишини исташмайди. Сизда-чи, бунга оилангизни муносабати қандай бўлди? Қаршиликлар бўлмаганми?

- Тўғрисини айтсам, қаршиликлар бўлган. Ёшлигимдан буни ҳоҳлашмаган. Лекин, мендаги қизиқишни бундай жиддий бўлиб кетади, деб ўйлашмаган. Лекин, қарши бўлишган. Мактабни битирганимдан кейин, тўғриси мусиқа коллежи борлигини ҳам билмасдим. Агар шуни билмаганимда, ё дизайнерлик, ёки шифокорлик соҳасини танлаган бўлар эдим. Ўзим қани эди, санъат соҳасидаги, 9-синфдан кейин ўқишга оладиган, у-бу ўқиш бўлганда кирардим, деб юрганимда, дадамлар индамаганлар. Шунда кутилмаганда онам айтиб қолганлар, “эски консерватория, ҳозир коллеж бўлган, ана ўша ерга топширсанг бўлади, деганлар. Эшитиб жуда хурсанд бўлиб кетганман! Онам ўшанда мен тараф бўлганлар. Дадамга, “ада” деб туриб олганман, улар “йўқ, сен осон деб ўйлаяпсан, йўқ” деб туриб олгандилар. Шунақа жаҳллари чиққан, “йўқ” деганлар. Мен эса, “Ада, мен ўзим ҳаракат қиламан, қайтмайман” деб ёмон қаттиқ туриб олганман. Онамга илтимос қилганман. Кейин онамлар билан ўша коллежга борганмиз ва битта ўқитувчини репетиторликка олиб, имтиҳонларга тайёргарлик кўрдим. Имтиҳон топширдим ва ўз кучим, билимим билан коллежга кириб кетганлигимни дадамлар кўриб, шунақа хурсанд бўлиб кетганлар, лекин билдирмасликка ҳаракат қилганлар. Ана ўшанда уларни менга ишончлари янада ортган. Ҳаракатчанлигимни кўриб, ўзи ҳаракат қилди, ўз билими билан коллежга кирди, деб қувонганлар. Чунки, улар буни кутмаган эканлар. Барибир энди санъаткор оиласида,  ота - она битта бўлса ҳам, қайсидир фарзандим мени соҳамдан, мени йўлимдан кетсайди, деб ҳоҳлайди. Бизда эса, фақат катта акам санъат  соҳасидаги институтни битирганлар, лекин ҳозир бошқа иш билан шуғулланадилар. Шунинг учун ҳам, мени қизиқишимни кўриб, ўзим ҳаракат қилиб, коллежга кирганимни кўриб, отамлар ўзлари рози бўлганлар. Кейин-кейин, аста-секинлик билан менга йўл-йўриқ кўрсатиб, мана ҳозиргача менга устозлик қилиб, маслаҳатлар бериб келишмоқда. Мен бундан жуда-жуда хурсандман!

 

foto-7_15.jpg

- “Акфа медиа” продюсерлик марказидаги қайси анъаналарни соғиняпсиз?

- “Акфа медиа”да ишга вақтли борардик. Эрталаб 9.00 га, узоғи соат 10.00 га. Борганимда, ҳамма энди секин-секин кириб келишни бошлашарди. Мен биринчи борардим, кўпинча. Бориб, биринчи бутун хонадаги деразаларни очардим. Яъни, қиш пайти эмас, кўпроқ баҳор пайти деразаларни очиб қўйиб, хоналарни қараб чиқардим. Бизларда гуллар кўп эди, уларга сув қуйиб чиқардим. Раҳбаримиз Абдураҳмон акани катта атиргуллари бўларди, дарахт бўлиб кетганди, ўшанга “сув қуйиб юринглар, бу сувни кўп ичади” дердилар. Мен шунга одат қилгандим. Радио бўларди, уни баланд қилиб ёқиб қўярдим. Ҳамма ишларни қилиб бўлганимдан кейин, ярим соатлардан сўнг, секин- секин Рухшона, Сирож ака, Моҳир ака кириб келишарди. Сўнг, ўтириб бирга чой ичардик. Ўша пайтларни роса соғинаман. Бир оиладек аҳил-иноқ эдик. “Акфа меда” худди уйимиздек бўлиб қолганди!

 

- Шоу бизнесга илк кириб келганингизда, сизга қайси ҳолатлар қийинчилик туғдирган?

- Сал қийин бўлгани, гастрол сафарлари. Бир хилларида, 3 маҳалдан концертлар бўларди. Ана ўша сафарларда сал қийинчилик бўлган, лекин ўзи биламан, ҳар бир соҳанинг ўзига яраша қийинчиликлари бўлади. Кейин эса, ўша қийинчиликларни роҳати ҳам бўлади. Худо ҳоҳласа, ўша роҳатини ҳам кўрамиз, сабр қилиш керак, деб ўйлайман. Барибир қийинчилик бўлади, лекин мен ўша қийинчиликларни енгишга ҳаракат қиламан! Кайфиятимни кўтариб, “ҳаммаси яхши бўлади” дейман. Мени ўзи шиорим бор “Ҳаммаси яхши бўлади, ҳаммаси зўр бўлади”, “Кулиб юр” дейман ва ўзимга ёқадиган, кайфиятимни кўтарадиган қўшиқларни эшитиб оламан. Кайфиятим кўтарилади, чарчоқларим ҳам ўтиб кетади. Бўлди, шу билан яна ишларимни давом эттириб кетаман.

 foto-4_28.jpg

- Сизни ҳеч қаттиқ ранжитган ҳолат ҳам бўлганми?

- (ўйланиб) Билмадим, бўлган бўлса ҳам, тўғрисини айтаман, мен кечиримлиман. Шу одатим бор, хафа бўлишим ярим соатга ҳам бормайди. Жуда ҳам уришиб қолсам ҳам, бир хилларида ўртоқларим билан уришиб қолганда ҳам, мени айбим бўлмаса ҳам, бориб узр сўраганман. Шундай ҳолатлар ҳам бўлган.

 

- Кечиримли экансиз, лекин қайси ҳолатни умуман кечириб бўлмайди, деб ўйлайсиз?

- Тўғри ичимдан кечираман, лекин у инсонни кўрганда жуда ҳам хафа бўламан. Чунки, мен битта инсонга меҳримни бериб унга қанақадир ишонган бўлсам, унга қанақадир ёрдам бериб, унга шунча яхшиликлар қилсангиз, уни ёнида бўлгансиз-де, лекин у сизни ортингиздан эртага нимадир гаплар гапириб, ғийбат ишлар қилганини,  олдингизда яхши-яхши, деб туриб ортингиздан сизни ёмонга чиқариб юрган инсонни, тўғриси, умуман кечирмайман!

 

- Шунақа ҳолат бўлганми, ўзингизда?

- Менимча, бундай  ҳолат ҳаммада бўлади, деб ўйлайман. Майли нима бўлганда ҳам, шундай инсонларга инсоф берсин.

 

2264044201_7_0.jpg

- Ўзингиз санъат соҳасидансиз, санъаткорга турмушга чиққан бўлармидингиз?

- Ҳа. (кулиб юборади) Менимча, санъатни ичидаги инсонлар бўлса,  ҳа, рози бўлишим мумкин. Чунки, мени ота -онам ҳам санъаткорлар. Уларга ҳавасим келади, бир-бирларини яхши тушунишади.  Худо ҳоҳласа, ният қилганман, умр йўлдошим, орзуйимдаги шаҳзодам, балки қўшиқчидир, балки аранжировкачи, ёки клипмейкерми, актёрми, режиссёрми, айнан санъат соҳасидаги инсон ва биринчи ўринда мени яхши кўрадиган, мени ҳимоя қилишни биладиган, ҳурмат қиладиган, мени ўзим шўх ҳазилкашман, у ҳам шуни кўтарадиган, ўзи ҳам қанақадир ҳазилкашлиги бор бўлган инсон бўлишини ният қилардим.

 

- Ўзи ҳаётингизга кутилган севги келганми?

- (кулади) Вайййй.... (кулиб, уялиб) Энди у севги эмас-ку, мактабда севги бўлган (кулади). Қанақа севги бўлган, нима десам бўлади, унақа гаплашиб юрмаганмиз... (самимий) Севги ва мана шундай нарсаларда, мени журъатим етмайди! Ўзи аҳамият берсангиз, йигит келади-де “ман сани ёқтириб қолдим” дейди, қиз “ман ҳам” дейди-де ва бу ёғига гаплашиб кетишади-ку (кулади). Билмадим, бизнинг мактаб давримизда бунақа бўлмасди! У севги бўлганми йўқми билмайман ҳам! Лекин, ҳозирги пайтда ҳақиқий севгим ҳали учрагани йўқ! Яъни, мени хақиқий севгим, бу мени умр йўлдошим, бўлажак турмуш ўртоғим бўлади! У ҳали учрагани йўқ.

 

- Сиз учун ўзи севгини ҳаётингиздаги ўрни қанақа?

- Мен учун севгининг ҳаётимдаги ўрни... (ўйланиб) менимча, санъаткор севиб-севилиб яшаши керак, деб ўйлайман. Ўшанда ижоди ҳам зўр бўлади, назаримда. (сал ўйланиб) Севгини ижодимдан устун ҳам демайман ва ижодимдан кейин ҳам демайман. Севги ҳам бўлиши керак, оила ҳам бўлиши керак ва санъатингиз ҳам бўлиши керак деб ўйлайман.

 foto-2_13_0.jpg

- Мана шоу бизнесда озми кўпми ижод қлиб келмоқдасиз. Мана шу давр ичида ўзингиз учун қанақа ҳақиқатни кашф этдингиз?

- Барибир қийин. Мана ўзим шу соҳага кирдим, тажрибада кўриб юриб билмоқдаман, жуда ҳам қийин. Бир хилларида шундай пайтларим ҳам бўлади “эҳ, бўлди санъаткор бўлмайман, қийналиб кетдим” дейман. Лекин, у қанақадир лаҳза, дақиқа. Дарҳол ўйлайман ва  “йўқ, йўқ” деб, санъатда эканимга Худога шукур киламан. Санъат соҳаси қийин бўлганлиги билан тушуниб етдимки, эртага ўзига яраша роҳати ҳам бор! Тушуниб етдимки, ёшлигимда қилган орзуларим бор эди, “санъат соҳасида қани эди, концертлар берсам, қани эди клиплар олдириб, қўшиқларим билан томошабинларга манзур бўлиб, муҳлислар орттирсам, дер эдим ва ўша яхши ниятларим орқали, бугун орзуларимга эришиб, шоу бизнесга кириб келдим. Шунинг орасида қийнчиликлар ҳам бўляпти. Лекин, мен ҳамма қийинчиликларга сабр қилсам, бардош берсам, ўша ёшлигимда қилган орзуларимга эришишимни тушуниб етдим.

 

- Кинода ҳам роль ижро этдингиз, бу реклама учунмиди, қизиқишмиди ёки...?

- Мени ўзимни ҳам ниятим бор эди, мисол учун кўплаб фильм премьераларига тушиб турар эдим.  Премьераларда ижодкорларга ҳавас қилардим, уларни саҳнада таништирилганда, менга ҳам шунақа чиқишлар насиб қилармикан, дердим. “Акфа медиа”да ижод бошлаган пайтимда, Жаҳонгир ака Позилжонов томонидан фильмда суратга тушишга таклиф тушиб қолган, яна бош ролга! Бундан жуда ҳам хурсанд бўлганман! Масъулиятли вазифа, лекин ҳаракат қиламан, деганман. Қўлимдан келганча ҳаракат қилганман, биринчи ролим, албатта. Лекин, яна таклифлар бўлса, кинога тушиш ниятим бор! Ўзимга ўхшаган шўх қиз образи бўлса, ижро этиш ниятим бор!

 

- Ижоддаги асосий ютуғим, нимада деб ўйлайсиз?

- Ижоддаги асосий ютуғим, (сал ўйланиб) катталарнинг гапига киришим, ўйлаб иш қилишим,  албатта биринчи навбатда, ота-онамни ва бошида менга катта ёрдам берган “Акфа медиа” продюсерлик марказидаги Абдураҳмон Позилжонов ва у ерда жуда ҳам кўпаб инсонларнинг ёрдамлари, деб ўйлайман. Уларнинг қўллаб-қувватлагани, йўл-йўриқ кўрсатгани, менга катта ютуқ олиб келди, деб ўйлайман. Худо ҳоҳласа, бу ёғига ҳам тўхташ йўқ!

 

- Дуэтлар... Яна дуэт куйлаган бўлармингиз? Имкони бўлса ўзингиз ким билан дуэт куйлашни орзу қиласиз?

- Биринчи марта, Сирожиддин билан дуэт куйлаганмиз. Сўнг, квартет бўлиб, яъни Шаҳзод Рахимов, Рухшона, Жаҳонгир Позилжонов ва мен “Андижонлик меҳмон” фильмга саундтрек ҳам куйлаганмиз. Менимча, дуэт айтган ҳам яхши. Агар имкониятим бўлганда ким билан дуэт куйлардим? (ўйланиб) Билмадим, рус ижодкорларидан Дан Балан билан куйлардим. Европадан эса, Шакира билан куйлаган бўлардим. Ўзимизнинг хонандалардан Сардор Рахимхон билан, аёл хонандалардан Зиёда билан дуэт куйлаган бўлардим.

 

- Муваффақият қозониш учун, инсонга нима керак деб ўйлайсиз?

-Мени фикрим бўйича, биринчи ўринда инсон яхши ният қила билиши керак, деб ўйлайман. Яхши ният қилиб, яхши ҳаракат қилсангиз ўзингиз эришмоқчи бўлган ниятингизга қаттиқ туриб олсангиз, қатъиятли бўлиш керак, тўғри сўз бўлиш керак, деб ўйлайман. Сабаби, ҳаётда ҳар хил ҳолатлар бўлади. Инсон биринчи ўринда, ўзига тўғри бўлиши керак деб ўйлайман. Катталарни ҳурмат қилиб, албатта устоз санъаткорлардан тажрибаси бор инсонлар билан маслаҳатлашиб, уларни фикрига, йўл-йўриғига қулоқ солиш, албатта ота-онагизни дуоларини олиб юриш керак, деб ўйлайман.

 

- Тақдирга ишонасизми?

- Тақдирга ишонаман. Чунки, ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳаётда ҳамма нарса инсоннинг ўзига боғлиқ. Худо ҳам сен ҳаракат қилсанг, мен бераман, дейди. Шунинг учун яхши ният қилиб, ҳаракат қилиш керак. Ниятингизга ҳам боғлиқ.

 

- Ўзингиздаги қайси камчиликларни очиқ айта оласиз?

- (кулади) Тўғрисини айтсам, ўша камчилигим жуда ҳам кечиримлиман. Яхши ёмонни ажратаман-у, лекин кўнглим бўшлик қилиб, “майли, яхши бўлиб қолар” деб кечираман. Мана шу одатим ёмон, деб ўйлайман. Яна бир камчилигим, шарт- шарт гапирмайман. Бир хиллар бор-ку, шартта гапириб уришиб кетади, мен мана шу нарсани жуда ҳам ёмон кўраман. Мен бўлса “ҳм” деб эшитиб ўтираман ва у инсон хақ бўлмаса ҳам, “сени гапинг тўғри” дейман, индамайман, кетаман. (самимий кулади) Мана шунақа қиладиган одатим бор.

 

- Бу одатингизни камчилик, деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, бу камчилигим эмас. Камчилигим, мени кечиримлилигим деб ўйлайман.

 foto-1_38.jpg

- Илк қўшиғингизни ёзиш жараёнлари ёдингиздами? Клипингизни-чи?

- Биринчи қўшиғимда жуда ҳам қийналганман. “Сендадир кўнглим” қўшиғим эди. Тўғрисини айтсам, соатлаб қолиб кетганмиз студияда, у қўшиққа тайёргарчилик ҳам жуда катта бўлган. Ойлаб уни ўрганиб, машқ қилганман. Чунки, биринчи чиқадиган қўшиғим эди, биринчи йўналишим, имиджим жуда ҳам қийин бўлган. Ундан кейин клип жараёни ҳам, кечки пайт соат 19.00 да бошланиб, эрталабки 7.00 гача съёмка бўлган. Билмадим, қанақадир хурсандлигимданми, чарчоқларим ҳам чиқиб кетган. Чунки, мени орзуйим амалга ошганди, биринчи марта камера билан ишлаяпман, клипим суратга олиняпти. Ботаника боғида жуда ҳам чиройли декорация қилинган. Жараён қийин бўлгани билан, лекин орзуларим амалга ошаётганини кўриб, ҳамма чарчоқлар бир пастда унут бўлиб кетган!

 

-Биринчи марта ўзингизни экранда кўрганингизда-чи нимани ҳис қилгансиз?

- (кулиб) Ишонгим келмаган! Ҳалигача клипларимни кўрсам, хурсанд бўлиб кетаман. Мени ичимда унақа (образга кириб) “вой санъаткорман, мени ҳам мухлисларим бор, унақа-бунақа” дейдиган одатим йўқ, тўғриси! Клипларимни кўрганимда, ўзимни камчиликларимни қидираман, кейинги клипларимда, у хатони қайтармайман, деб кузатиб ўтираман.

 

- Ота-онагизга қайси қўшиғингиз ёққан ва қайси қўшиғингизни бўлмайди, деб танқид қилишган?

- Тўғрисини айтсам, “Шўх қизман” қўшиғимни ёқтиришмади, клипимни эса “ҳа, майли, ҳаётий” деб қабул қилишди. Лекин, улар асосан “сендадир кўнглим” клипи ва қўшиғини жуда ҳам яхши кўришади. Яна устоз санъаткоримиз Фароғат Рахматованинг “Ўргилай сиздан” қўшиғини куйлаганман, ўша қўшиғимни ва клипимни жуда яхши кўришади. “Саргардонингман” ҳам, “яхши чиққан” дейишади, Сирожиддин билан куйлаган дуэтимиз “Эй қуёш” ҳам маъқул бўлди.

 

- Интернетдан фойдаланасизми?

- Фойдаланаман. Доимо ҳамма сайтларга кириб, янгиликлардан бохабар бўлиб тураман. Ижтимоий тармоқларни ҳаммасида борман. Лекин, у ерда асосан ўзимнинг яқинларим, синфдош, курсдош ва санъаткорлар, яъни ўзим таниган инсонларим билан мулоқот қиламан. Уларнинг ичида ишончимни оқлаган мухлислар ҳам бор. У мухлисларни қизиқтирган саволларига жавоб бериб, янгиликларни сўрашса, айтиб тураман.

 

- МTVA-2012 да номзодлар рўйхатига кирдингиз. Кўнглингиздан нималар кечди? Буни кутганмидингиз?

- Тўғрисини айтсам, МTVA тақдимотида номзоди қўйилганларга, мазкур мукофотга сазовор бўлганларга жуда ҳам ҳавасим келарди. (самимий) Мени ҳам қўшиқларим қўйилармикан, деб жуда ҳам орзу қилардим. Ҳамкасбларимдан баъзиларининг номзодлари қўйилганида, учталикка кирганида, жуда ҳам қувонганман! Чин дилдан айтяпман, мукофотни қўлга киритишсин, деб астойдил ният ҳам қилганман. Лекин, вақти келиб ўзимни ҳам номзодим қўйилишини, тўғриси кутмагандим... Орзу қилардим, менга ҳам насиб қилсин деб, ҳавас қилардим, лекин тасаввур қилмагандим... Лекин, мени шунчалик бешталикка номзодимни киритганликлари учун ҳам, катта раҳмат!

Саида Вахобова

foto-6_16.jpg