OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИДА... 03.02.2016 08:39

 

1454331028_dscn9376

Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йил фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Ҳайъат мажлисида Вазир ўринбосарлари, Вазирлик Марказий аппарати бошқармалари бошлиқлари, Вазирлик тизимидаги Республика ташкилотлари раҳбарлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, музейлар, спорт мактаблари, театрлар директорлари ҳамда, театрлар режиссёрлари қатнашди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари Баҳодир Ходиев иштирок этиб, дастлаб иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 январдаги PQ-2481-cонли қарорига мувофиқ Маданият ва Спорт ишлари Вазири ўринбосари лавозимига тайинланган Аббосжон Мирзораҳимов Шодмоновични таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари Б.Ю.Ходиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаларида белгилаб берилган вазифалар, ҳамда Вазирлик фаолиятини олиб боришдаги устувор йўналишлари тўғрисида фикр билдирди.

1454331053_dscn9380

Маданият ва Спорт ишлари Вазири Б.М.Аҳмедов Вазирликнинг 2015 йил фаолияти хусусида маъруза қилди.

Йиғилишда Вазир Б.М.Аҳмедов Вазирлик унинг тизим ташкилотлари томонидан 2015 йил давомида амалга оширилган ишларни танқидий руҳда таҳлил қилди, ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Маданий-маърифий тарғибот ишларини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш механизми тўғрисида тўхталиб ўтди. Хусусан, ушбу режадан маданият соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, барча ҳудудларда уюшмаган ёшлар учун комплекс тадбирлар ташкил қилиш, тадбирларни савияси ва унумдорлигини ошириш, кадрлар малакасини ошириш, маданият муассасаларининг моддий-техник базасини кучайтириш, муносиб кадрлар билан таъминлаш ишларини алоҳида режа асосида босқичма-босқич олиб бориш ўрин олган.

Ҳайъат мажлисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги “2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 178-сон ҳамда, 2010 йил 29 декабрдаги “2011-2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 322-сон қарорлари ижроси ҳолати, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмасининг 2015 йил фаолияти якунлари тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

Шунингдек, 2015 йил давомида Республикада спорт соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда, соҳа бўйича қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар, хусусан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонун ижроси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2015 йилдаги PP-2438-сонли “Олий спорт маҳорати мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 декабрдаги “Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 356-сон қарорлари ижросининг бориши ҳамда, Республикада спорт иншоотларини паспортлаштириш, шахсларни тренерлик фаолиятига аттестациядан ўтказиш ҳолати тўғрисида ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

1454330984_dscn9375

Йиғилишда 2016 йилда маданият ва спорт соҳасини ривожлантириш борасида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, театрлар ва тамоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини кучайтириш, репертуарларни замон талабларига мос равишда шакллантириш, “Тамоша” болалар мусиқий театрга ажратилган бинони реконструкция қилиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, Республика болалар қўғирчоқ театри биносини қуриш, Муқимий номидаги Ўзбек Давлат Мусиқали театри биносини реконструкция қилиш каби ишлар режалаштирилди.

Маданий мерос объектини асл сақлаш, хусусан, умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган “Бухоро тарихий маркази”, “Ичан қалъа”, “Самарқанд-маданиятлар чорраҳаси” ва “Шахрисабз тарихий маркази” муҳофаза қилиш ва фойдаланиш янада такомиллаштирилади.

Музейлар соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ҳамда, музейлар фаолиятини ривожлантиришга қаратилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади ҳамда, музей кўргазма залларида Мустақиллик руҳиятини акс эттирувчи экспозициялар яратишни жадаллаштирилади.

Шунингдек, 2016 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига лицензия олган ва номзод спортчиларни тайёргарлик кўриш ҳолатини танқидий-таҳлилий ўрганиш ва бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган амалий чоралар белгиланади.

Республикада фаолият кўрсатаётган олий таълим муассалари спорт базалари, ҳудудларда спорт турларининг ривожлантириш имкониятлари ва салоҳиятидан келиб чиқиб, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган спорт клублари ташкил этилади.

Ҳайъат йиғилиши сўнгида маданият ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш бўйича долзарб вазифалар ижросини изчил таъминлаш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Вазирлик матбуот хизмати