OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“БУЮКЛАР БИСОТИДАН: НАВОИЙ”! ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИНГ ЯНГИ НАВОИЙ ЛОЙИҲАСИ ҲАҚИДА! АБДУРАШИД ЙЎЛДОШЕВ, БАҲРОМ НАЗАРОВ! 06.02.2016 05:33

Ozodbek_Nazarbekov

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков бир гуруҳ санъаткорлар билан “Буюклар бисотидан” туркумини давом эттириб, бу гал “Буюклар бисотидан: Навоий”, яъни Навоийхонлик лойиҳасини амалга оширганлиги ҳақида сайтимизда маълумот берган эдик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

Бу лойиҳа Алишер Навоийнинг таваллуд кунига муносиб совға бўлиб, 9 февраль куни соат 21.00 да «Наво» телеканалида “Навоийхонлик” номи билан намойиш қилинмоқда!

Лойиҳадан мақсад, ёшларнинг руҳиятида нафақат Навоий ижодига, балки миллий адабий меросимизга бўлган ҳурмат, меҳр ва фахр туйғуларини оширишдан иборат.

 photo_(43)_2

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев: - Шу кунгача, Навоий ижодида устозлар томонидан ижро қилинган ғазалларни ҳар хил тадбирларда қайта куйлаб келганмиз. Шахсан мени биринчи марта ғазал танлаб, унга куй басталатиб, ижро қилишим, яъни Мусахон Нурматов билан бирга шу ғазал танланиб, улар куй басталадилар. Тўғрисини айтсам, жуда ҳам хурсандман! Бу қўшиқни куйлашимга эса, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков сабабчи бўлдилар, уларнинг ташаббуси билан “Буюклар бисотидан” лойиҳасининг навбатдаги қисми амалга оширилди! Агар мухлисларга маъқул бўлса, бундан албатта қувонаман. Китобда ғазалнинг номи берилмаганди, лекин ғазалнинг ўзидан келиб чиқиб, “Менда бори, кимда бор” қўшиғи яралди. Ғазаллар жуда кўп эди ва у ғазалларга шунчаки ёндошиб ҳам бўлмасди! Шунинг учун ҳам, устозлар билан, Ўзбекистон халқ шоири,  сенатор Иқбол Мирзо билан маслаҳатлашиб, қолаверса, Озодбек ака Назарбековнинг ўзи билан ҳам маслаҳатлашиб, бу ғазал танланди, ҳамда ҳар битта қаторини нима ҳақида ёзилган, деб, маъносини билиб, ўрганиб чиқдик, ҳамда бу ғазал билан куйи жуда ҳам мос бўлди, уйғунлашди! Албатта, бу ерда енгил сўзлар йўқ, мураккаб сўзлар кўп! Шунинг учун ҳам, маъносини билмай куйлаш ҳам нотўғри, деб ўйлайман. Энди мураккаб сўзлар талаффузига келсак, ёшликдан юқорида айтганимдек, устозлар томонидан куйланган “Муножот”, “Қоши ёсинму дейин...”, каби қўшиқларни ўрганиб, ижро қилиб келганлигимизнинг фойдаси, мана энди билинди! Шунинг учун ҳам, янги ғазални ижро қилишда қийналмадим! Агар ёшликдан ижро қилиб келинмаганида, балки қийналиш бўлиш мумкин эди, деб ўйлайман. Бу лойиҳа, жуда ҳам жиддий мавзу, бунга кўпроқ эътибор бериш керак, лойиҳадан асосий мақсад ҳам, ёшларимиз классик шоирларимизни, Алишер Навоий ғазалларини кўпроқ ўрганса, эшитса, деган фикрдамиз. Бу лойиҳада иштирок этганимдан, бунга ўз ҳиссамни қўшганлигимдан жуда ҳам хурсандман! Лойиҳа иштирокчилари ва ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман!

 2

Баҳром Назаров: - Бу лойиҳага таклиф устозим Озодбек Назарбеков томонларидан бўлди. Тўғрисини айтсам, бу лойиҳада ижро қилган қўшиғим, ҳозир ҳам, ўзим энг яхши кўриб эшитиб юрган қўшиғим бўлиб қолди! Ҳамма ўз ижодидан қониқмайди, ўз қўшиғини яхши кўриб эшитмайди, дейишади. Аммо, менга Алишер Навоий ғазали билан куйлаган бу қўшиғим ёқди! Биринчидан, буюк шоиримизнинг ғазалига қўл урганлигимиз, одамга бошқача руҳият бағишлади! “Айлама” деб номланган бу ғазални Алишер Навоийнинг китобидан топиб, ўзимга ёққанлиги учун, ўзим куй басталадим. Аввал ҳам, бошқа классик шоирлар ғазалини куйлаб, тақдим этган бўлсам ҳам, бу Навоийдан биринчи куйлашим бўлди. Қай даражада чиққанлигига албатта, баҳони мухлислар беришади. Классик шоирларимизнинг ғазалларини куйга солишда, сал қийинчилик бўлади. Чунки, бошқа қўшиқдан кўра, ғазалга куй басталаш кўпроқ вақтни талаб қилади. Масалан, шу лойиҳада куйлаган “Айлама” ғазалининг мусиқасини бир ҳафтада басталадим. Кейинчалик, яна давом эттириш ниятим бор, бунга алоҳида эътибор қаратмоқчиман! Чунки, Алишер Навоийнинг ғазалидан қўшиқ куйлаганимга бошқача бир руҳиятдаман! Аввал устоз санъаткорлар шундай қўшиқлар куйлашганда, “мени ижодимда ҳам шундай қўшиқлар бўлса”, деб ҳавас қилгандим. Шунинг учун ҳам, бу лойиҳада иштирок этганлигимдан ва Алишер Навоий ғазалини куйлаганимдан жуда ҳам хурсандман!

 Саида Вахобова