OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЗАМОНАВИЙ НАВОИЙХОНЛИК ҲАҚИДА! ЮЛДУЗ ТУРДИЕВА ВА ЗИЁДА! 08.02.2016 10:18

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков “Буюклар бисотидан” туркумини давом эттириб, бир гуруҳ санъаткорлар билан Навоийхонлик лойиҳасини амалга оширганлиги ҳақида, маълумот берган эдик.  

1) МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!                       2)МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

Ozodbek_Nazarbekov

Алишер Навоийнинг таваллуд кунига муносиб совға бўлган “Навоийхонлик” лойиҳаси, 9 февраль куни “Наво” телеканалида соат 21.00 да намойиш қилинади.

 IMG_7054

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева: - Мен Ўзбекистон Халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов мусиқаси билан “Ишқ айлади” ғазалини қўшиқ қилиб куйладим. Жуда ҳам яхши кўриб, юракдан ижро қилдим. Кўп шоирларга, ғазалларга ҳам мурожаат қиламиз. Лекин, айнан, Навоийнинг ғазаллари қандайдир, ўзгача! Уларда, ҳаётга, Оллоҳга, Ватанга бўлган, умуман, ота-онага бўлган муҳаббат мужассам! Навоий ғазалларини ўқисангиз, ўша ғазаллардан қандайдир куч оласиз, ҳаётга бўлган қизиқишингизни оширади. Уни маъносини тушуниб куйласангиз, бошқача бир дард билан чиқади! Тингловчига ҳам етиб бориши бошқача бўлади! Мақомлардан ҳам кўп ижро қилганман. Ғазаллар ҳам жуда кўп эди. Аммо, “Ишқ айлади” ғазалини ижро учун танлашимнинг асосий сабаби, бу ғазални аввал раҳматли Дилнура Қодиржонова “Шарқ тароналари” кўрик-танловининг очилиш маросимида куйлаганида, шунда шу ғазал кўнглимдан жой олган, шу қўшиқни ўзим ҳам хиргойи қилиб, меҳр қўйганман. Устозимиз Ўзбекистон Халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ҳам, бу ғазалга жуда мос куй басталаганлар ва ғазал билан мусиқа жуда ҳам уйғунлашган. Албатта, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков бу лойиҳага таклиф этганларида, бу ғазал борасида у киши билан маслаҳатлашдик, у киши қўшиқ танлашимизда, қайси санъаткор, қайси қўшиқни ижро қилишида бошчилик қилдилар. Куйланган ғазалларга эса, қайтадан жило бериб, қайси сўзларига урғу бериш, қаерида қандай дард, сўзга аҳамият бериш борасида йўл-йўриқлар кўрсатдилар. Навоийхонликлар кўп бўлган, аммо бу сафаргиси чиндан ҳам бошқача бўлди! Биз шундай бир қарорга келдикки, эндиликда, ҳар йили Навоийнинг ғазалларидан танлаб, янгилик қиламиз! Майли, айнан мақом йўналишида эмас, эстрадамизга яқинроқ, миллий эстрадага яқинроқ бўлсин, аммо барибир ғазални куйга солиб куйлаш, бу бутунлай бошқа дунё! Келажакда, яна кўплаб ғазалларни куйга солиб куйлаш, ниятидамиз!

 7T7A6653

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда: -  Бу лойиҳада иштирок этганлигимдан ва бу қўшиқни ижро қилганлигимдан жуда ҳам хурсандман. Чунки, репертуаримда бундай қўшиқ йўқ эди! Биринчи марта, Алишер Навоий ғазалини ўз талқинимда куйлашим! Олдин ҳам, ғазал куйлаганману, аммо, у қўшиқ ижро қилинган қўшиқни, қайта куйланиши эди. Бу сафар эса, ўз талқинимда, фақатгина ўзимники бўлди! Келажакда, ўз репертуаримни шундай қўшиқлар билан бойитиш ниятидаман. Алишер Навоийнинг “Оҳ, ким, номеҳрибоним... ” сўзлари билан бошланган ғазалини куйладим. Бу ғазал ўзимга ҳам манзур бўлди, бошида қайси ғазални танласак экан, деб жуда кўп ўйландик! Кейин шу ғазалда тўхталдик, матни ҳам жуда чиройли эди, Фурқат Бобожонов билан бирга ижодий ҳамкорлик қилдик, улар мусиқасини басталадилар. Куйлашда, тўғрисини айтсам, сўзларида бироз қийналдим, чунки ўзига яраша кучи ва масъулияти бор экан. Меҳнати ўзига яраша жуда қийин экан, осон эмас. Қўшиқ 2 ҳафтада тайёр бўлди, 2 ҳафта давомида фақат шу қўшиқ билан шуғулландик! Лекин, ростдан ўзимга ҳам манзур бўлди ва дилдан ижро қилдим!

 

Саида Вахобова