OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ШОХРУХХОНДАН “ЭЙ, САБО”! МР3! НАВОИЙНИНГ УЧ ҒАЗАЛИ УМУМЛАШТИРИЛИБ ЯРАТИЛГАН ТАРОНА! 09.02.2016 07:08

7T7A6281_0

Шохруххон Алишер Навоий ғазалларидан бир йўла 3 ғазали: “Эй сабо”, “Қоши ёсинму дейин”, “Масту паришонинг бўлай” ғазалларидан мисраларни умумлаштирган ҳолда, (Баъзи сўзларга ўзгартириш ҳам киритилган ҳолда) “Эй, сабо” қўшиғини куйлади! 

7T7A6327

Ўзига хос сокин таронанинг аранжеровкаси Бобур Умаровга тегишли.

7T7A6275_0

Навоий ғазалларининг бу ўзига хос замонавий талқинда куйланиши, Шохруххон ижросида тингловчилар манзур бўлиши шубҳасиз!

ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 

ШОХРУХХОН –

«ЭЙ, САБО» - МР3!

 ________________________________________________

Эй сабо, ҳолим бориб сарви хиромонимға айт,
Йиғларимнинг шиддатин гулбарги хандонимға  айт.

Буки онинг аҳду паймонида мен ўлсам доғи,
Яхши фурсат топсанг ул бадаҳду паймонимға айт.

Буки онинг зулфи зуннорида диним ҳосили,
Куфр  ила  бўлмиш мубаддал, номусулмонимға айт.

Буки қилмишмен жаҳону жонни онинг садқаси,
Юз туман жону жаҳондин яхши жононимға айт.

Буки юз жон садқаси қилсам пушаймон бўлмағум,
Васлиға бир ваъда қилғандин пушаймонимға айт.

Буки юз минг фитна кўзлук бўлса пайдо онсизин,
Қилмағум наззора онсиз кўзи фаттонимға айт.

Буки чок айлаб яқо усрук чиқар эл қасдиға,
Мен ўлуб, эл жон топар бебок нодонимға айт.

Даҳр боғи гуллари ҳусни вафосиз эрканин
Юзи гул, жисми суман, кўйи гулистонимға айт.

Эй Навоий, ҳеч гулшаннинг сешшгдек хуш наво-
Булбули йўқ эрканин шоҳи суҳандонимға айт.

_______________________________________________

Қоши ёсинму дейин, кўзи қаросинму дейин,
Кўнглума ҳар бирининг дарди балосинму дейин?!

Кўзи қаҳринму дейин, кирпики заҳринму дейин,
Бу кудурат ичра рухсори сафосинму дейин?!

Ишқи дардинму дейин, ҳажри набардинму дейин,
Бу қатиқ дард аро васлининг давосинму дейин?!

Зулфи доминму дейин, лаъли каломинму дейин,
Бирининг қаддин, яна бирининг адосинму дейин?!

Турфа холинму дейин, қадди ниҳолинму дейин,
Мовий кўнглак узра гулранги қабосинму дейин?!

Чарх ранжинму дейин, даҳр шиканжинму дейин,
Жонима ҳар бирининг жавру жафосинму дейин?!

Эй Навоий, дема қошу кўзининг васфини, айт
Қоши ёсинму дейин, кўзи қаросинму дейин?!

______________________________________________________

Эврулай бошингғаю беҳушу ҳайронинг бўлай,
Бир замон садқанг бўлай, бир лаҳза қурбонинг бўлай.

Хони  васлингдин  агар қовса  рақибинг рағмиға,
Кўнглум истардек тахайюл бирла меҳмонинг бўлай.

Нетти жон топсам висолингдин лабингнинг холидек,
Кўзу зулфунгдин неча масту паришонинг бўлай.

Хуштурур васлинг майидин ҳар тараф хирқамда доғ
Неча, жоно, мубталойи доғи ҳижронинг бўлай.

Гарчи бандангмен мени озод қилма лутфдин
Ким, қуюндек садқаи сарви хиромонинг бўлай.

Танни жилванг вақти туфроғ айлай, эй чобуксувор,
То бошингға эврулурга гарди майдонинг бўлай.

Эй Навоий, гунгу лол истар эсам тонг йўқ, сени
Тобакай озурдаи фарёду афғонинг бўлай.