OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВАНИНГ 5 КУНЛИК ЖОНЛИ ИЖРОДАГИ КОНЦЕРТИ ДАВОМИДА НИМАЛАР ЮЗ БЕРДИ? САНЪАТКОРГА АТАЛГАН ТАҚИНЧОҚ? САНЪАТКОРНИНГ ЖОНЛИ РАҚСЛАРИ ҲАМ ХАЛҚ ЭЪТИБОРИДА! 16.02.2016 06:32

 7T7A8465

9 февралдан 13 февралга қадар “Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг “Мен сизни топгунимча” деб номланган, яккахон тўлиқ жонли ижродаги концерт дастури бўлиб ўтди! МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

7T7A8682

Концертнинг ҳар бир кунида санъаткорнинг яқинлари, ҳамкасблари у билан бирга, уни самимий қўллаб-қувватлашди.

7T7A8649

Гулсанам Мамазоитованинг акаси санъаткор Отабек Муҳаммад Зоҳид ҳамда,

1

умр йўлдоши Санжарбек ҳам концерт кунлари унинг ёнида бўлишди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

7T7A8410Концерт бошланишиданоқ мониторлардан иборат катта саҳна декорацияси томошабинларнинг эътиборини ўзига тортди.

7T7A8414

Саҳна тўридаги монитордаги “Мен сизни топгунимча” ёзувидан сўнг, тўридаги экрандаги нақшинкор тасвир юқори кўтарилиб, Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова томошабинлар олқишлари остида саҳнага чиқиб келди!

7T7A8455

“Ассалому алайкум азизлар! Сизларни кўриб турганлигимдан жуда ҳам хурсандман! Қўшиқларим сизлар учун! Хуш келибсиз!” дея, санъаткор ўз концерт дастурини “Нурга ўраймиз” қўшиғи билан бошлади!

7T7A8549

Сўнг, “Ташрифингиздан бошим осмонда, кайфиятлар жуда ҳам яхши!” деб, “Хуш келдингиз” шўх таронаси билан концертни давом эттирди!

7T7A8534

Сокин “Алла” таронасида, онанинг ўз фарзандига бўлган меҳрини тараннум этгач, “Соғлом она ва соғлом бола” йилига бағишлаб, “Булбулча” болалар ансамбли билан “Болажон” қўшиғини куйлади!

7T7A8623

Сўнг, дастур давомида “Кел энди” шўх таронаси, юртимизнинг мард ўғлонларига бағишланган “Йигитга” қўшиғи,  “Нетай”,

7T7A8661

7T7A8664

ёш хонанда Хуршидбек Ҳамидов билан “Опа-ука” дуэти, шўх оҳангдаги “Ҳуштак”, ҳамда “Олмача” қўшиқлари янгради!

7T7A8763

Айниқса, “Ҳуштак”ни томошабинлар концертнинг ҳар бир кунида ўзгача бир олқишлар билан кутиб олишди! Санъаткорлар меҳмон томошабин бўлган концертнинг 4 кунида эса, бу қўшиққа суратга олинган клипнинг барча қаҳрамонлари саҳнага чиқиб, Гулсанам Мамазоитова билан бирга рақсга тушиб, “ҳақиқий жонли клип” намойиш қилишди! 

7T7A8802

7T7A8836Икки блокдан иборат концертнинг, блоклари орасидаги танаффусда “Наво шоу” ва “Имкон шоу” кўрсатувлари бошловчиси Аҳрор Қўшматов саҳнага чиқиб келди ва “жонли равишда”, “Наво шоу” кўрсатувини ўтказди! Концертнинг санъаткорлар меҳмон бўлган 4 кунида, унда Юлдуз Турдиева, Зиёда, Дилсўз ҳамда, Достон Убайдуллаев, Дилшод Аҳмадшох, Машҳурбек иштирок этишди! Ўзига хос ҳазиллар билан, Турдиева, Зиёда, Дилсўз янграган мусиқалардан, улар Гулсанам Мамазоитованинг қайси қўшиғи эканлигини аниқлаб, ўша қўшиқларни куйлаб ҳам беришди. Ғолибларга эса, Гулсанам Мамазоитованинг янги мусиқий альбоми туҳфа этилди.

7T7A8892

Шунингдек, Аҳрор Қўшматов томонидан саволга жавоб берган мухлисага ҳам, бу янги мусиқий альбомдан совға қилинди!

7T7A8895

Иккинчи блок, янги “Тун” қўшиғи билан бошланди!

7T7A8897

“Тун менга берар азоб, сен Қуёшим ботмагин...” сўзлари билан бошланувчи қўшиқ учун тайёрланган саҳна кўриниши, яъни санъаткорнинг аввалига парда ортида куйлаб, парда туширилгач,

7T7A8905

сўнг монитордаги ой ва булутлар фонида намоён бўлиши, ҳақиқий тун манзарасини ўзида акс эттирди,

7T7A8904

ҳамда бу таъсирли қўшиқ томошабинлар олқишларига сабаб бўлди!

7T7A8930

“Ёр дея” қўшиғидан сўнг, Гулсанам Мамазоитова,

7T7A8941

Навоийдан “Кеча келгумдур дебон” ғазалини ўқигач, Навоий ғазали билан “Баҳорим келгай” қўшиғини ижро қилди. Унга мос рақсга, санъаткорнинг ўзи ҳам, раққоса билан баробар рақсга ҳам тушди!

7T7A8966

Сўнг, янги қўшиқлардан “Оҳ, мани жоним” қўшиғини куйлади.

7T7A8989

Шўх тароналардан “Қизғонаман” қўшиғи янгради. Бу қўшиққа раққоса Зарина Аҳмедова ўз турмуш ўртоғи билан бирга рақсга тушишди. КОНЦЕРТДАН ЁРҚИН ФОТОЛАҲЗАЛАРГА ЎТИШ!

7T7A8999

7T7A9028

“Онажон” қўшиғини Гулсанам Мамазоитова илк марта, концертда ўз онасига ва барча оналарга бағишлаб ижро қилди! Қўшиқ таъсиридан томошабинлар кўзларига ёш келди...   

7T7A9057

Бу қўшиқдан сўнг, санъаткор гулларни қабул қилиб олди.

7T7A9093

Сўнг, шўх оҳангдаги “Келин” қўшиғига, “Наврўз” рақс ансамбли театрлаштирилган саҳна кўриниши намойиш қилишди!  

7T7A9102

Фаррух Раимов билан бирга куйланган “Куёв” дуэтини томошабинлар ҳар куни Гулсанам Мамазоитованинг “куёв”га берган ўзига хос таърифи остида, олқишлар билан кутиб олишди!

7T7A9107

4 куни Фаррух Раимовнинг рафиқаси хонанда Дилсўзнинг ўзи ҳам, бу қўшиқ куйланиши давомида, Гулсанам Мамазоитованинг ёнида “куёв”дан “шикоят” қилиб турди!

7T7A8786

Ёшларбоп романтик “Лайли” қўшиғини эса, Гулсанам Мамазоитова билан бирга кўплаб ҳамкасблари ва томошабинлар хиргойи қилишди!

7T7A9217

Хоразмча “Кум пшик” қўшиғини куйлаш давомида, концертнинг 4 кунида санъаткор, хонанда Ҳулкар Абдуллаевани ҳам саҳнага таклиф қилиб, у билан хоразмча рақсни бирга ижро қилиб берди! Бу ўзига хос рақс томошабинларнинг олқишларига сабаб бўлди! Шунингдек, Гулсанам Мамазоитова бу қўшиққа таъриф бериб, “Қум пшик” дегани, бу “Қум мушуги” дегани, бу Хоразмда эркаклар ўйини”, деб, Ҳулкар Абдуллаева билан бирга изоҳлаб ҳам ўтди.

7T7A9239

“Ўзбекман” қўшиғи ижросидан сўнг, дастурнинг 4 кунида “Ўзбекистон” қўшиғини Гулсанам Мамазоитова таклифи билан барча санъаткорлар биргаликда саҳнада куйлашди! Бунақаси ҳали ҳеч қайси концертда бўлмаган, шунча санъаткор бирга, битта қўшиқни, бирга жонли ижрода бундай куйлашмаган эди! БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

Олқишларнинг чеки бўлмади!

7T7A9219

Концертнинг ҳар куни давомида, санъаткор томошабинлар талаблари билан “Омон-омон”, “Жоним асир” каби кўплаб севимли қўшиқларини жонли ижрода куйлаб берди!

7T7A8608

Концертдаги театрлаштирилган саҳна кўринишларидан тортиб, барча рақсларда “Наврўз” рақс жамоаси иштирок этди!

7T7A9047

 

7T7A9048

Cанъаткорнинг Бухоролик содиқ мухлисаси унга қимматбаҳо тақинчоқ совға қилди! Санъаткорга ўтган йили ҳам, тилла узук совға қилинган эди! МАЪЛУМОТГА ЎТИШ! Эндиликда, содиқ мухлиса буни анъанага айлантирса ажаб эмас!

7T7A8653

Ўзига хос ўтган концертнинг ҳар бир куни ўзгача файзли бўлди! Ҳар бир кун дастурга киртилмаган импровизацияларган бой бўлди!

7T7A9221

Концерт якунида эса, Гулсанам Мамазоитова саҳнада томошабинларга “Яхши кунларда кўришиш насиб этсин!” дея, самимий сўзлар билан хайрлашди!

7T7A8663

5 кунлик тўлиқ жонли ижрода ўтган концертнинг ҳар бир кунида томошабинлар, нафақат санъаткорнинг жонли ижроси ва қўшиқларига, балки унинг маънавияти, саҳна маданиятига қанчалик риоя қилишига ҳамда, самимийлигига гувоҳ бўлишди!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo__(13)__21_10

Фотолар учун фотограф Муҳаммадали Юнусбоевга

миннатдорчилик билдирамиз

 7T7A8788

 7T7A9202

7T7A8577

7T7A8429

7T7A8450

7T7A8452

7T7A8392

7T7A9332

7T7A9310

7T7A9297

7T7A9464