OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

КОНЦЕРТДАН СЎНГ... ҲАР КУНИ “ЁНИШ” КЕРАК! ЖОНЛАНИШ, МАСЪУЛИЯТ ВА МЕҲР-ОҚИБАТ... ҚАЙСИ ҚЎШИҚНИ КУЙЛАШ ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВА УЧУН ОҒИР БЎЛДИ? 16.02.2016 04:51

7T7A8448

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков: - Гулсанамхон Мамазоитовани деярли бошидан бошлаб, ҳамма концертларига тушаман, кўриб бораман. Йилдан йилга ютуқлар ҳам, камчиликлар ҳам бор. Барибир иш бор жойда, камчилик ҳам бўлади. Лекин, айниқса, бир нарсага қойил қолиш керакки, концертни кузатган бўлсангиз, бутун концертни “ушлаб” турган Гулсанам Мамазоитованинг ўзи бўлди! Бу ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди! Шу жиҳатдан олиб қаралса, концерт учун “беш баҳо”! Бошқа фишкалар йўқ, битта ўзи концертни “кўтариб” турибди! Шунинг ўзи жуда катта ютуқ! Аввалги концертларидан кўра, бу йил ўзи анча жонланган! Барибир ҳаяжон бору, лекин олдингиларига нисбатан анча, самимий бўлди! Буни яна ҳам ривожлантириш керак, янада ўзини эркин, табиий тутиши керак, деб ўйлайман. Чунки, масалан, санъаткорлар меҳмон бўлган кун, фойдаланиш мумкин бўлган яна ҳам кўп деталлар бор эдики, шунча санъаткорлар билан мулоқот қилиб, яна бир қирра, импровизацияга кўпроқ ишлаш мумкин эди. Яъни, концерт залдан ўша деталларни илғаб топиб, топилмалардан ўз вақтида тўғри фойдаланиш, уларни саҳна кўринишигача айлантира олиш, энг катта маҳорат ҳисобланади! Бу галги концерт дастурида у ўзини анча эркин тута бошлади. Ўзини эркин тута бошлаган ижодкор эса, бор табиий деталларни илғай олади ва уларни саҳна кўриниши даражасигача олиб чиқиши мумкин бўлади. Ҳеч қандай тайёргарликсиз, саҳнага чиқиб, ўша ернинг ўзидан ҳам воқеалар ўйлаб топиб, уларни ривожлантириб, санъат даражасига олиб чиқиб, шундан фойдалана билиш, бу санъаткорнинг маҳорати, энг катта бойлиги ва кўпинча, ҳамкасб дўстларимни, жумладан, Гулсанам Мамазоитовани ҳам шунга чақираман! Бу гал хурсанд бўлганим ҳам, Гулсанам Мамазоитова бу концертида аввалгиларидан кўра анча жонланган ва шу жиҳатларга интилган! Тўғри, ҳажон ҳам бўлиши керак, лекин, ҳаяжоннинг керагидан кўпи, саҳнада ишлашга ҳам ҳалақит беради, санъаткор ўзида бор маҳоратини ҳам кўрсата олмай қолиши мумкин. Шунинг учун, ҳаяжонни енгиб ўтибгина эркин ижод қилиш мумкин! Эркин ижод қилганда, қўшиқ ижро қилиш иккинчи даражага ўтиб қолади, қайси маънодаки, агар бутун фикру хаёл қўшиқда бўлса, шуни тўғри ижро қилишим керак, деб, эътибор фақат шунда бўлиб, тайёр фойдаланса бўладиган деталларни кўрмай қолади.  Агар эркинлик бўлса, қўшиқни тўғри ижро қилишим керак, деган нарса иккинчи даражага ўтиб, қўшиқ автоматик равишда тўғри кетаверади. Яъни, худди қўшиқ хиргойи қилиб иш қилгандек, бошқа деталлар билан ҳам машғул бўлиб, деталларга аҳамият берилади. Шу нарса унда барибир сал етишмаяпти, фикру хаёли қўшиқлар ва уларни тўғри ижро қилишда бўлиб қоляпти, энди мен ижодкор бўлганим учун, буларни кўриб турибман. Лекин, концертни тўлиқ жонли ижрода ўтказди, табриклайман, бугунги кунда ёшлар орасида намуна бўлишга арзийдиган жиҳатлари жуда ҳам катта!

 7T7A9452

Ўзбекистон санъат арбоби, концерт режиссёри Рустам Шамсутдинов: - Гулсанам Мамазоитова билан бир неча бор концертларда ижодий ҳамкорлик қилганмиз! У билан ишлаш осон ва шунинг баробарида, у ҳар гал мени ҳайратга солади! Ҳар сафар унда ўзига хос янги қирралар очилади, унга қойил қоламан! У нафақат санъаткор, балки унда актрисалик маҳорати ҳам бор! Бу энг муҳим жиҳатлардан бири, деб ўйлайман. Мени яна бир қойил қолдирадиган жиҳати, тайёргарлик жараёнларида, агар у ноҳақ бўлса, у буни хотиржамлик билан тан олади. Бу сафарги концерт жараёнлари қийин бўлмадию, аммо ҳар доимгидек вақт озлик қилгандек бўлди, бир оз улгура олмадик, 2 соат етмади. Лекин, шуни алоҳида таъкидлашим керакки, Гулсанам Мамазоитова билан концертларимиз, ҳар кунгиси ҳар хил бўлади! Ўша дастур, ўша қўшиқлар бўлган тақдирда ҳам! Барибир ҳар куни нимадир ўзгартириш киритамиз! Концертга ҳар куни келганлар бўлса, буни албатта сезишлари мумкин. Гулсанам Мамазоитованинг концерт репертуари ҳам, яхши сараланган, мени ўзимга “Нурга ўраймиз”, “Ўзбекистон”қўшиқлари ёқади! “Олмача” ва “Оҳ, мани жоним” қўшиқлари дастурда бу гал ўзгача, кутилмаган қўшиқлар бўлди, деб ўйлайман. “Алла” ва “Она” қўшиқлари кучли қўшиқлар! “Болажон” эса, албатта, “Соғлом она ва соғлом бола” йилига жуда ҳам муносиб қўшиқ бўлди!

 7T7A9433

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова:- Концертда ҳаяжондан ташқари, кучли масъулиятни ҳис қилдим! Чунки, барибир овозга жавоб бера олмайсиз! Тўртинчи кунда ҳам барибир қўрқиш бор эди, қайси маънода, чунки, шу куни залда касбимизнинг усталари, санъаткорлар ўтиришди! Уларга маъқул бўладиган ижро маҳорати билан дастуримни ҳадя қилиш ниятида эдим. Буни қайсидир маънода уддалай олдим, деб ўйлайман. Чунки, ҳамма ҳамкасблар, устозларим жуда ҳам хурсанд бўлишди! Уларга катта раҳмат, айтаман! Биринчи куни, чиндан ҳам жуда хавотирда эдим, чунки, биринчи кун барибир ҳаяжон бўлади. Кун ўтган сайин эса, ҳаммаси шаклланиб боради! Ҳар бир кун ўзига хос бўлди, аммо барибир санъаткорлар меҳмон бўлган 4 кун, дўстларим, ҳамкасбларим, устозлар келганликлари учун ҳам, ҳар томонлама, мазмунли, мароқли, масъулиятли бўлди! Чунки, биринчи ўринда устозларнинг олдида қўшиқ куйлашнинг ўзи бўлмайди! Уларга ҳурматим чексиз! Шу жиҳатдан ҳам, мароқли ва масъулиятли бўлди! Ўзим учун қўшиқлар ичида энг мураккаби бу “Онажон” қўшиғим, чунки бу ҳам катта диапазон талаб қилади, ҳам она мавзуси, фарзандларини ўзлари ўстириб, бир ўзи ота, ҳам она бўлган, Онанинг ҳаётини куйлаш, жуда ҳам оғир мен учун! Шунингдек, Ватанпарварлик мавзусидаги қўшиқлар жуда ҳам масъулиятли бўлди, санъаткорлар билан бирга куйладик! Бу энг масъулияти катта қўшиқлар! Акам санъаткор Отабек Муҳаммад Зоҳид концерт кунлари давомида ёнимда бўлдилар, доим ёнимда бўлмасалар ҳам, қалбан биргамиз, телефон орқали ҳам боғланиб турамиз. Кўпинча, ғояларимиз иккаламизда ҳам бир хил чиқиб қолади, жигар бўлганлигимиз учун ҳам, дид бир хил. Энди, барибир концертда ҳаяжон ва масъулият кучли менда, устоз санъаткорлар ҳам менга шу нарсани айтишди. Хотиржамлик йўқ, ҳақиқатда ҳам масъулиятлиман! Буни яшира олмайман, бу мени камчилигим... Концерт кунлари кутилмаган ҳодисалар ҳам бўлди! (самимий кулиб) Мен буни саҳнада ҳам айтдим,  концертимни биринчи куни, иккинчи блокда саҳнага оёқ кийимимни қадамай чиққан эканман, шунга ҳеч рақсга туша олмадим, шундан кейин, ноилож томошабинларга айтдим, “сизларга қараб қўшиқ айтяпману, лекин рақсга туша олмаяпман” деб, сабабини айтгандим, ҳамма кулиб юборди! Балки, ҳазил, деб ўйлашди? Биласизми, ҳаяжонда ҳамма нарса бўлиши мумкин! Яна бир куни эса, бир четда қоқилиб, йиқилиб кетдим, буни ҳам сезишди. Кейин айтдим, “саҳнада ҳамма нарса бўлади, қоқилиш ҳам, туртилиш ҳам, ҳаттоки йиқилиш ҳам мумкин, чунки “кўз” ҳам бор” дедим. Томошабинлар кулишди. Яна бир кунида эса, қўлим яра бўлибди, сезмабман, кўчиб, шилиниб кетди... Хуллас, ҳар куни бир нарса бўлиб туради. Концертда ўзи рақс тушиб айтган қўшиқларим, Хоразмча қўшиқлар бўлди, улар энг оммалашаётган қўшиқларим, омадли чиқмоқда! Қандайдир мавзуга асосланганлиги учун ҳам, маза қилиб куйлаяпман! Бу галги концерт чиндан ҳам бошқача бўлди, овозлар ҳам тиниқ бўлди, чунки овоз аппаратлари ҳам янгиланган ниҳоят! Умуман, ҳаммага, ёнимда бўлганларнинг ҳаммасига раҳмат айтаман! Мен жуда ҳам бахтли санъаткорман! Кўз тегмасин, ёнимда шунча дўстларим, шогирдларим бор, бундан ортиқ бахт йўқ! Бугун санъаткорлар орасида меҳр-оқибат бор! Беш йил аввал бу нарса йўқ эди... Биз шогирдларимизга мана шу нарсани ўргатяпмиз! Инсон қадри, ҳамма нарсадан устунлигини, бизга берилган санъат, обрў-эътибор, вақтинчалик синовлигини, доим айтиб ўтамиз. Улар амал қилишади, ўрганишади, кейинчалик ўзлари ҳам, биз қилган анъанани давом эттиришади. Муҳими, орамиздаги меҳр оқибат, бардавом бўлсин!

 7T7A8451

Санъаткор Отабек Муҳаммад Зоҳид: - Бу йил синглим Гулсанам Мамазоитовани концерт беришни бошлаганига 10 йил бўлди! Ўнинчи марта концерт қўйиши, агар 10 мартани 5 кундан ҳисобласангиз, шу Санъат саройида 50 марта концерт қўйибди! Бу йиллар давомида, албатта, ҳар бир инсонни тажрибаси, билими шаклланади! Шу сабабли ҳам, мен бу йил Гулсанамнинг концерт дастурида ортиқча аралашмадим. Дастур “терилиб” бўлгандан сўнг, келдим. Бу анъанани ҳаттоки, ўтган йилдан бошлаганман, ўтган йили ҳам, концерт дастурини ўзи “терган”. Бу йилги концертнинг репетиция жараёнида амин бўлдим, ҳаммаси бир-биридан чиройли, ўзига яраша услубан ҳар хил қўшиқлар бўлди! Концерт кунларини олсак, ҳар бир кун ўзига хос, тўртинчи кун кульминацион нуқтага келдик, лекин, бешинчи кун таассуротим эса, ҳаммаларидан бироз ҳаяжон қочиб, хотиржамлик пайдо бўлди. Ҳаттоки, мени ўзимда ҳам. Мен деярли, 4 кун мобайнида ҳар куни ҳаяжонда эдим, 5 кун эса, мени ўзимда ҳам ўша ҳаяжон йўқолиб қолди. Шу хотиржам бўлиб қолганлигимиз эвазига, 4 кун давомида “ёнган” дастур, бешинчи куни у қадар “ёнмагандек” бўлди. Ваҳоланки, биринчи кун ҳам, бошқа куни ҳам шу дастур эди. Бундан хулоса шуки, санъаткор, ҳар бир кун, ҳар бир дақиқаси учун, “мен саҳнага янгидан чиқяпман” деб, ҳаракат қилиши керак экан, деган тажрибани мен ўзим, ўз танамда ҳис қилдим.

 Саида Вахобова