OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

"3, 2, 1" ЯНГИ ФИЛЬМИ ... ЁКИ АВТОБУС. . .  17.04.2012 11:35

img_5249_resize.jpg 19 март куни "Алишер Навоий" киносаройида режиссёр Дурдона Тўлаганованинг "3, 2, 1" яъни, "3 дўст, 2 дунё, 1 имкон" фильми премьераси бўлиб ўтди.

Фильм премьерасини режиссёр ва актёр Соҳиб Аббосхон олиб борди. Ижодкорлар саҳнага таклиф этилишидан олдин, хонанда Ҳосила Раҳимова "Ўтов" қўшиғини ижро этди ва кўпчилик рақсга тушди.

 

img_5267_resize.jpg

 

img_5282_resize.jpg

 

img_5258_resize.jpg

 

Айниқса, фильм ижодкорларидан Раъно Ярашева бу қўшиққа берилиб рақсга тушдилар.

Ундан сўнг хонанда Сурайё Қосимова ҳам, ўз қўшиқларини тақдим этди.

Фильм мелодрама жанрида суратга олинган бўлиб, унда дўстлик, бу дунёда инсонларнинг ўз оила аъзоларига нисбатан меҳр-оқибатли бўлиши кераклиги ҳақида уч оила тимсолида кўрсатилган.

Фильм воқеалари ҳаётий ва томошабинлар эътиборини жалб эта олди.

Фильмда режиссёрлик иши яхши даражада деб айтиш мумкин, чунки, воқеалар ва боғланишлар ортиқча бўрттиришларсиз, табиий чиққан.

Фильмда айниқса, Абдушукур "Фазо" гуруҳи, ўз ролини жуда ҳам ишонарли ижро этган.

 

img_5324_resize.jpg


Фильмда роль ижро этганлар, актёрлар Алишер Узоқов, Абдушукур "Фазо" гуруҳи, актрисалар Раъно Ярашева, Ойдин Юсупова, Шаҳзода Матчонова ва бошқалар.

 

img_5313_resize.jpg img_5326_resize.jpg


Фильм саундтреки хонанда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» Гулсанам Мамазоитова томонидан куйланган.

 

img_5272_resize.jpg


Фильмда режиссёр Дурдона Тўлаганованинг қизчаси ҳам, роль ижро этибди.

Фильм ҳозирда "Алишер Навоий" киносаройи ҳамда "Киночилар уйи"да намойиш этилмоқда.

Бу фильм тўғриси, ҳеч қанақа пахталарсиз айтганда, шахсан менга ёқди!

Феруза Фаттохова

Саида Ваҳобова фотоларидан фойдаланилди