OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

"ЁЛҒИЗГИНАМ" ЎЛМАС МАВЗУ?!  17.04.2012 11:37

img_5465_resize.jpg 20- март куни «Киночилар уйи»да дебютант режиссёр Отабек Мирзахоловнинг «Ёлғизгинам» фильми премьераси бўлиб ўтди.

 

img_5473_resize.jpg


Фильмда бош ролларни актёрлар Адиз Ражабов, Алишер Узоқов ҳамда, хонанда ва актриса Нигора ижро этишган. Шунингдек, фильмда актёрлар Отабек Мусаев, Бахтиёр Қосимов, актрисалар Ҳосият Ҳусанова, Муяссар Бердиқулова, Барно Қодирова, хонанда актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов, режиссёр ва актёр Жавлон Шодмоновлар ҳам роллар ижро этишган.

 

img_5459_resize.jpg


Фильм премьерасига актёр Отабек Мусаев ва актриса Ҳосият Ҳусановалар баъзи бир сабабларга кўра иштирок этишмади.

Фильм сюжетига кўра мелодрама жанрида суратга олинган.

Фильм саудтрекини Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ижро этган.

Фильмнинг муваффақиятларидан бири, актёрлар ансамбли жуда ҳам мос танланган, актёрлар Адиз Ражабов, Алишер Узоқов ва хонанда, актриса Нигора ўз ролларини жуда ҳам ишонарли ижро этишган. Айниқса, кўпдан салбий образда кўринмаган Адиз Ражабов учун, фильмдаги куёв образи ўз ижодига нисбатан, янгича ёндошув бўлган деб айтиш мумкин. Нигора Исмоилова ҳам, ўз қаҳрамонининг драматик ҳолатларини ишонарли ижро этган.

Актриса Ҳосият Ҳусанова ижросидаги жоҳил қайнона образи, бошқа қайноналардан баъзи жиҳатлари билан ажралиб туради. (лекин негадир ҳамма қайноналар бир хил бўлади деган фикр ҳам юритилиб туради келинлар орасида))))). )

Хонанда, режиссёр ва актёр Жаҳонгир Позилжоновнинг роли, гарчи эпизодик роль бўлса ҳам, тўхталиб ўтиш жоиз деб ўйлайман, негаки роль кичик ва комедик бўлса ҳам, эсда қоларли. Негаки, бу образдаги каби ёлғончи, бировнинг нарсасини ўзиники қилиб кўрсатадиган, инсонлар ҳаётда, ҳозирги кунда, кўплаб учрамоқда ва фильмда бу ҳолат, керакли ўринда кўрсатиб ўтилган.

Фильмда костюмер томонидан баъзи кичик хатоларга йўл қўйилган, лекин бу фильмнинг мазмунига унчалик жиддий таъсир кўрсатмаган, деб айтиш мумкин.

Фильм мавзусини ўлмас мавзулар қаторига қўшиш мумкин.

Ҳар қандай фильм тақдирини, томошабинлар ҳал қиладилар, деган фикрдан келиб чиқилса, фильм томошабинларга манзур бўлди.

Фильм 21 мартдан "Киночилар уйи" ва "Алишер Навоий" киносаройларида намойиш этилмоқда!

Феруза Фаттохова

Саида Ваҳобова фотоларидан фойдаланилди.