OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

"ҚВЗ" концертидан... Қувноқлар ва зукколар! 18.04.2012 10:52

qvz4_resize.jpg 31 март ва 1 апрель кунлари "Истиқлол" санъат саройида "Қувноқлар ва зукколар" саралаб олинган жамоаларининг концерт дастури бўлиб ўтди. Унда "Қувноқлар ва зукколар" терма жамоасидан ташқари, Республикамизнинг турли вилоятларидан келган бошқа жамоа аъзолари ҳам ўз саҳна кўринишларини намойиш этдилар. Масалан, ҳар йили таълим муассасалари аро, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Тошкент кубоги" беллашувининг ўтган йилги ғолиби "Пахтакор" фан-клуб жамоаси, Ўзбекистон Миллий университетининг "Шоввозлар" жамоаси, Нукус Давлат Педагогика институтининг "Турон" жамоаси, Қорақалпоқ Давлат университетининг "Жайҳун" жамоаси, Бухоронинг "Омадли жентельменлар" жамоаси ва Навоий Давлат Кончилик институтининг "Қудалар" жамоаси бирлашган ҳолда "Омадли қудалар" жамоаси, Андижон ёшларининг "Андижон" жамоаси, ҳамда кичик терма жамоадан ташкил топган, "Ёшлар" терма жамоаси вакиллари қатнашдилар. Ҳайъат аъзолари "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими", шоир Бобур Бобомурод, "Аъло FM" радиоси бош муҳаррири Олимхўжа Азимов, "Қувноқлар ва зукколар" ассоциацияси масъул ходими Сулаймон Умаров, режиссёр Авазбек Олимжонов, Ҳакамлар ҳайъати раиси Шукурилло Маҳкамовлардан иборат эди.  

 

qvz10_resize.jpg

 

qvz9_resize.jpg

Концерт дастури давомида "Дутор" гуруҳи, Умидахон, Сирожиддин, Рухшона, "Манго" гуруҳи ҳам, ўз қўшиқлари билан иштирок этдилар.  

Кўрик-танлов қатнашчиларининг асосий мақсади, ёшлар орасидаги иқтидорли ёшларга ўзларининг имкониятларини юзага чиқариш учун, шароит яратишдан иборатлиги ҳайъат аъзолари томонидан айтиб ўтилди.

Концерт дастури давомида, барча жамоалар вакиллари ва ҳакамлар ҳайъати орасида, "Қисқа-қисқа савол-жавоблар" шарти ҳам бўлиб ўтди. Унга кўра ҳакамлар ҳайъати аъзолари, жамоаларга турли "фалсафий" саволлар бериб, улардан қизиқарли жавоблар кутдилар. Барча жамоалар вакиллари саволларга ўзига хос равишда, қизиқарли ва кулгили тарзда, "гап келганда отангни ҳам аяма" қабилида жавоблар қайтардилар.

Энг ҳайрон қоларли жиҳати, барча жамоалар саҳна кўринишлари ичида, "Уммон" гуруҳи пародияси, уларга аталган "кўринишлар" борлиги эди. Қорақалпоқ Давлат университетининг "Жайҳун" жамоаси саҳна кўринишларининг мавзуси, неча йиллардан бери келаётган мавзу "Орол" мавзуси бўлди. Жамоалар ичида қизиқарли репертуар намойиш эта олгани, "Омадли жентельменлар" жамоаси ва Навоий Давлат Кончилик институтининг "Қудалар" жамоаси бирлашган ҳолда, саҳна кўринишлари намойиш этган "Омадли қудалар" жамоаси бўлди, назаримда. Ўзбекистон Миллий университетининг "Шоввозлар" жамоаси ҳам, ўз шижоати билан ажралиб туришди.

 

qvz16_resize.jpg

 

Лекин, "Қувноқлар ва зукколар" терма жамоаси, ҳар галгидек, терма жамоа ўз чиқиши ва иқтидори билан бошқа жамоалардан устунлиги сезилиб турди ва томошабинлар томонидан жуда илиқ кутиб олинди! Улар 3 та саҳна чиқишини намойиш этдилар.

 

qvz6_resize.jpg

 

qvz13_resize.jpg

 

qvzdavomi1_resize.jpg

 

Улар намойиш этган саҳна кўринишларидан айниқса, миллий кийимлардаги саҳна кўриниши, Даврон Кабуловнинг "теша тегмас" гап-сўзлари, "рекламага пародия", актёр Миркомил Мусаев ижросидаги саҳна кўринишлари, ҳамда "клиплар намойиши" томошабинлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Саида Ваҳобова тайёрлади

img_5878_resize.jpg

 

qvz4_resize.jpg