OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

АКТЁР ВА РЕЖИССЁР САНЖАР ШОДИЕВ: Одамни ўзгариб, бошқа тарафга айланадиган вақти ҳам бўлади-ю... 17.04.2012 08:59

sanjarshodiyev3_resize.jpg "Жигарбандим" фильми "Мустаҳкам оила йили" га муносиб туҳфалардан бири бўлди. Ушбу фильмни суратга олган актёр ва режиссёр Санжар Шодиев билан  фильм ҳақида, нега жиддий драма жанрида фильм яратганлиги, нима учун фильмда ота ва қизлар мавзусини асос қилиб олганлиги ҳақида суҳбатлашдим.

 

Саида Вахобова: - "Жигарбандим" фильмни суратга олиш ишларига қанча муддат вақт кетди ва нима учун узоқ муддат олинди?

Санжар Шодиев: - Бир йил муддат кетди. Сабаб, суратга олиш ишларида чўзилиш бўлмади, лекин кўпчилик актёрларни кутишга тўғри келди. Улар ёши катта актёрлар, уларнинг баъзилари кинода, баъзилари театрда банд эдилар, фильм эса Навоий шаҳрида суратга олинганига, Навоийга боришимиз керак эди. Шунинг учун, ҳаммани Навоийга олиб келиш керак эди. Мана шунга анча муддат вақт кетиб қолди. Шунинг учун фильмни тайёр бўлиши чўзилди, лекин чўзилганидан хафа эмасман. Яхши мева, яхши пишиши учун баҳорни ҳам, кузни ҳам кўриши керак.

 

_sc_0019_resize_resize.jpg

 

Саида Вахобова: - "Жигарбандим" фильми таъсирли чиқди, лекин, баъзилар уни бироз ҳинд фильми "Боғбон"га ўхшатишаётганларига нима дейсиз?

Санжар Шодиев: - (самимий) Ўзимизни кеча олинган фильмларга ўхшатишмаяпти-ку, ҳар қалай. Ўзи кейинги пайтларда мени фильмларимни Болливуд ва Ҳолливуд фильмларига ўхшатишяпти. Бунинг учун раҳмат! "Етти ҳайкал ва битта кал"ни "Музейдаги тун" фильмига ўхшатишди. Буни эса, "Боғбон"га ўхшатишди. Шулар билан тенглаштираётганларига хурсандман. Лекин, аслида уларга ўхшамаган ва улардан олинмаган! Ҳаммани ўзини қайсидир нарсаси бўлса, ўшанга ўхшайди-ку, дейиши мумкин. Масалан, оила, эр-хотин мавзусини кўтарса, бу мавзуда ҳам кўплаб фильмлар бор. Мавзуси ҳам ўхшаш, турмуш қуришган, уришган, ажралиб кетишган ёки бирга қолиб, бахтли бўлишган. Энди эр-хотин мавзуси олинган экан, деб бошқа фильм суратга олмаслик керакми? Ёки "Отелло"ни театрда қўйилган экан, деб, бошқа бундай спектакль қўймаслик керакми?

 

sanjarshodiyev2_resize.jpg

 

Саида Вахобова: - Фильмни суратга олаётган вақтда, ўзингиз режиссёр сифатида энг қийналган саҳна қайси?

Санжар Шодиев: - (ўйланиб) Ҳаммаси қийин деса ҳам бўлади. Чунки, мен комедияни ичида юрганман. Сценарий ёзилган пайтда бир йиғлар экансиз, сценарийни кино қилиб олаётган вақтингизда бир йиғлар экансиз. Монтаж вақти бир йиғлаб олар экансиз, кейин дубляж вақти, кинога мусиқа ёзилганда ҳам йиғлар экансиз. Мелодрама суратга олиб, ўзим ҳам маҳзун гапирадиган бўлиб қолдим. Отанинг қизини уйдан чиқариш саҳнаси ҳар бир инсонни бошидан ўтган. Ўзим ҳам синглимни узатганман, одамни хаёлига келади. Фильмнинг финал саҳнасида ота қизини бағрига босиб кўришишган саҳнада мен қийналдим. Чунки, актёрларни битта дублда олиш керак эди. Улар қайта-қайта йиғлаб беришолмайди. Улар биттада бир марта йиғлаши керак эди. Чунки, уларнинг таъсир кучи ҳам шунда! "Шайтанат" фильмидаги Асадбек, "Шайтанат"да ҳам йиғламаган. Бу фильмда эса йиғлаган! Ўша Ота бугун "Жигарбандим" фильмида йиғлаган. Ўша отанинг кўзёшларини кўриб, мен ўзимни ушлолмадим! Кўриб турибсиз, улар бир тўлқинланса, 2-3 соат ўзига келолмайди. Ахир улар ёши катта одамлар. Буни кўриб, ўзим ҳам ўзимга кела олмай қолдим.

 

Саида Вахобова: - Бу фильмда профессионал жамоа ишлади, профессионал актёрлар роль ижро этишди. Сизга режиссёр сифатида кимнинг ижроси ҳаммадан кўпроқ маъқул бўлди?

Санжар Шодиев: - Ҳамма актёрларни! Ҳамма актёрларда ўзига яраша, ўзининг ютуқлари бор. Кимнидир яхши ёки ёмон дея олмайман. Лекин, ҳамма актёрлардан кўнглим тўқ! Чунки, улар мендан олдин ҳам халққа ўзининг кимлигини исботлаб бўлган актёрлар!

 

sanjarshodiyev1_resize.jpg

 

Саида Вахобова: - Фильмни суратга олиш жараёнида қийинчиликлар ҳам бўлади, албатта. Актёрлар ва актрисалар тарафлама ҳам қийинчиликлар бўлдими? Ижроси сизга маъқул бўлмаганлар ҳам бўлдими? Очиқчасига айта оласизми?

Санжар Шодиев: - Биласизми, иш пайтида ҳамма билан салом-алик қилиб "яхшимисизлар, қудажонлар" деб, юмшоқ, ҳалим бўлиб ишлаганимиз йўқ, албатта. Тушунмовчиликлар, аразлаш ва шу каби ҳаммаси бўлиб ўтди. Булар ҳаммаси табиий, иш жараёнида бўладиган воқеалар. Лекин, бир гап бор, ҳамма нарсани охири зўр бўлсин, охири яхшилик билан тугасин, дейишади. Охири яхшилик билан тугади. Мен учун энг қийин дақиқа, мана ҳозир тақдимотда турибман, фильмим намойиш этиляпти ва намойишдан сўнг, томошабинлар фикри, томошабинлар кўзидаги қувонч, мен учун ҳаммасидан қийин ҳолат, мана ҳозир шу лаҳзалар.

 

Саида Вахобова: - Сизни кўпчилик комедик актёр сифатида билади. Лекин, сиз мелодрама жанрида фильмлар суратга оляпсиз. Бундай жиддий мавзуларга қўл уришингизга сабаб нимада?

Санжар Шодиев: - Нима сабаб бўлганини билмайман. Инсонни кундан кунга фикрлари ўзгараверар экан. Дунёқараши, ўйлари, юраги ҳам ўзгарар экан. Кеча шўх бўлиб, дискотекада юрган одам, бугун оғир қўшиқларни эшитгиси келар экан. Лекин, эртага яна дискотекага бориши ҳам мумкин. Одамни ўзгариб, бошқа тарафга айланадиган вақти ҳам бўлади-ю. "Етти ҳайкал ва бир кал" фильмини суратга олганимда, бир-икки томошабинлардан "комедия ва масхарабозлик-да, нима ундай нарсани олиб ташлайверади. Жиддий фильм олиш учун юрак керак. Унинг учун одам бўлиш керак, одамда юрак бўлиши керак."  деган гаплари, мени юрагимга теккан. Шу гап учун, жиддий фильм суратга олдим! Шу гапга жавоб учун ҳам, шундай фильм суратга олдим!

 

Саида Вахобова: - Сиз ўзингизни режиссёр сифатида қай тарафлама танқид қила оласиз?

Санжар Шодиев: - Режиссёр сифатидами? Камчиликларим кўп. Энг катта камчилигим, мана кўп режиссёрлар фильм суратга олишса, ҳали фильмини суратга олиш ишлари тугамай, фильми экранларга чиқмай туриб, ҳаммаёққа саундтреклар қилиб, таниқли қўшиқчиларга айттириб, реклама қилиб, ваҳима кўтариб ташлашади. Мен эса, (айбдорона оҳангда) шундай қила олмайман. Фильмимни қачон экранга қўйилганини ҳам билмай қолишади. Кўпчилик қаерда қўйилаётганини ҳам билмай қолишади. Бу мени биринчи камчилигим! Бу дунё бозори, онангни отангга бепардоз кўрсатма, деган гап бор. Мен ўзимни фильмимни, меҳнатимни катта қилиб кўрсата олмаётган бўлишим мумкин, лекин ижодимни барибир томошабинлар кўрганида, дискларга чиққанида, кўпчилик кўриб, маъқул келаётганидан хурсандман. Қилган меҳнатингиз қолиб кетмас экан-ку, барибир.

 

Саида Вахобова: - Бу фильмдан кейинги режаларингиз?

Санжар Шодиев: - Яна янги фильм сурат олиш, комедия. Кўп гаплар эшитяпман, "нега фильмларга чиқмай қўйдингиз? Сизни соғиняпмиз, киноларда яхши роллар ўйнайсиз. Сизда табиий чиқади, нега ўйнамай қўйдингиз? Сизни яхши кўрамиз, ўзингиз ҳам кинода ўйнанг" дейишяпти. (кулиб) "Мен фильм суратга олдим" десам, "олганингиз яхши, лекин биз ўзингизни экранда кўрмоқчимиз" деган саволлар, гаплар кўпайди. Шунинг учун, яна фильмларда роллар ўйнамоқчиман, ўзим суратга олиб ҳам ўйнамоқчиман. Янги кинокомедия бошляпман.

 

sanjarshodiyev_resize.jpg

 

Саида Вахобова: - Нима учун ўзингиз суратга олган "Жигарбандим" фильмида роль ижро этмадингиз? Ҳозирда кўплар ўзи фильм суратга олиб, ўзлари ўша фильмда роль ижро этишлари одат тарзига айланган.

Санжар Шодиев: - "Жигарбандим" фильмида бир роль ижро этгандим. Лекин, ўша ижро этган ролимни, фильмдан ўзим олиб ташладим! Фильмни вақти кўпайиб кетгани учун, қисқартирдим. Мени бир саҳнам бор эди. Қаҳрамоним ароқ ичиб ётганида, Қодир ота (Ёдгор Саъдиев) келиб, "нимага бундай ётибсан?" деса, мени қаҳрамоним "фарзандим йўқ, суянчиғим йўқ" дейди. Шунда, Қодир ота: "Шунинг учун хотинингни ҳайдаб юбордингми? Фарзандни мана шу ароқдан сўраяпсанми? Сен туғилганингда отанг "менга суянчиқ туғилди" деб, қувониб йиғлаганди. Бугун сен ароқдан ўзингга суянчиқ қидиряпсанми? Ота-онанг сенга суянмоқчи бўлган вақтда, сен суянчиқ қидириб юрибсанми? Боланг бугун йўқ бўлса, эрта туғилар. Лекин,  ота-она туғилмайди. Улар туғилиб бўлишган! Уларни асра!" деганда, қаҳрамоним ёстиқни олиб, юзини босиб, ўкириб йиғлайдиган саҳна бор эди. Вақт етмай, қисқартириш керак бўлгани учун, шу саҳнани олиб ташлашга тўғри келди. (ўйланиб) Режиссёр сал мардроқ бўлиши керак. Афишада ҳам ўзимни расмимни қўйиб, ўзим режиссёрлик қилиб, ҳамма жойда ўзим бўлсам, бу ўзимни танитишга бўлган ҳаракат, кино эмас, деб ўйладим. Мен фильмдан кесиб олиб ташлаган биринчи саҳнам, ўзим роль ижро этган шу саҳнам бўлди. Ундан кейин ҳам, қанча жойларни қисқартирдим.

 

Саида Вахобова: - Ўзингиз роль ижро этган ўша саҳнани олиб ташлаб, тўғри қилдим, деб ўйлайсизми? Ахир бу саҳна, ўша роль, ўйлаб қаралса, томошабинларга кўп нарса бериши мумкин эди.

Санжар Шодиев: - Бу саҳнани олиб ташлаб, тўғри қилдим деб ўйлайман. Ўзимни ўзим реклама қилмоқчи эмасман. Бу саҳна чиндан ҳам кўп нарса бериши мумкин эди. Лекин, кимнидир бир оғиз гапи, "мана бу жойларни олиб ташлаб, ёки мени саҳналаримни олиб ташлаб, ўзингизни қўйибсиз-а" деган гапи, шунча қилган меҳнатимни ювиб юбориши мумкин эди. Актёрлар ҳиссиётга берилувчан инсонлар. Ўша ҳиссиёт ўлиб қолиши мумкин. Майли, фильмни кейинчалик кенг равишдаги, сериал вариантини ҳам чиқаришга ҳаракат қиламан. Ана ўшанда ўша қисқартирилган саҳналарни қўйишим мумкин.

 

Саида Вахобова: - Фильмни саундтреклари ҳақида ҳам айтиб ўтсангиз. Чунки, ниҳоятда таъсирли саундтреклар бўлганлиги ҳақида фикрлар билдирилмоқда.

Санжар Шодиев: - Фильмнинг иккита саундтрекини ҳам, мени рафиқам, "Ниҳол" мукофоти совриндори, хонанда Муҳаббат Меҳмонова ижро этди. Биринчи, яъни отанинг қизини уйдан кузатиш саҳнасидаги "Ота уйнинг остонаси" деб номланган қўшиқ олдиндан бор эди ва уни фильмга қўйишим аниқ эди. Лекин, финалдаги "Ота" деб номланган саундтрекни алоҳида ёздирдик. Кўпчилик, "ким айтган" деб сўрашяпти, (самимий кулиб) "ўзимни рафиқам айтган", дея олмайман-ку, "Муҳаббат Меҳмонова айтган" дедим. Ўзимни рафиқамга ўзим мухлис бўлиб юрибман. У олдин қўшиқ айтган вақтида, мен унга айтгандим, "дунёдаги энг зўр қўшиқ бу, алла қўшиғи! Ана уйда иккита мухлис бор, фарзандларимиз, бир ўғил ва бир қиз. Ана ўшаларга истаганча қўшиқ айтавер, ҳоҳлаганча авжига чиқиб айт, уйда ўтир" деб, рафиқамни уйда ўтқазиб қўйгандим. Лекин, институтда ўқиганлиги учун, санъаткор бўлганлиги учун, "сен айтасан, бировга бориб, бировни қўшиғига ишониб фильм олмай, мени фильмимга ишониб қўшиқ қилишсин" дедим.

 

Саида Вахобова: - Сиз актёр ва режиссёрсиз, рафиқангиз эса хонанда. Икки фарзандингиз бор экан, келажакда улар ҳам санъаткорлик касбини танласалар, бунга қандай қарайсиз? Кўпчилик санъаткорлар фарзандларини ўз касбини танлашини истамайдилар. Сиз-чи? Қизчангиз Лайло яқиндагина, "Банда" фильмида кичик роль ижро этди.

Санжар Шодиев: - (кулиб) Оилавий ижодимиз, қизчам Лайло 3 ярим ёшда ва ўғлим Шоҳжаҳон 2 ярим ёшда. Агар улар келажакда санъат йўлини танласа қаршилик қилмайман. Қизчам Лайло 3 ярим ёш бўлса ҳам, мақом қўшиқлар айта олади. Лекин, ўзидан "қўшиқчи бўласанми?" деб сўрасам, "йўқ" дейди, ўқитувчи бўлишини айтади. Ўзи кўп қўшиқларни ёддан билади, аммо қўшиқчи бўлмоқчи эмас. Балки, мени шунча қийналиб, қилаётган меҳнатимни кўриб, фарзандларим балки бу йўлни танлашмаса ҳам керак. Билмадим, балки уйда иккита мухлисни бўлгани ҳам яхшидир.

 

Саида Вахобова: - Шу жамоа ва актёр Ёдгор Саъдиев билан яна биргаликда фильм яратишингиз мумкинми?

Санжар Шодиев: - (самимий) Ҳа, албатта! Ҳали кўп фильмлар яратаман. Ҳолливуд актёри Мел Гибсон билан, Ҳолливудларда фильмлар суратга олиш ниятим бор. Ният-да! Энг, муҳими ниятлар, орзулар яхши бўлиши керак, ўша орзуларга эришиш учун ҳаракат қиласиз. Орзу-мақсад бўлмаса, ҳамма нарса етарли деб ўтиравериш ҳам мумкин. Лекин, инсон орзу қилишдан ва унга эришишга ҳаракат қилишдан тўхтамаслик керак.

  

Саида Вахобова: - Ўзингиз қайси режиссёрларни ижодини кузатиб борасиз ва ҳурмат қиласиз?

Санжар Шодиев: - Ҳамма режиссёрларни ҳурмат қиламан! Ҳаммасини ўзига яраша яхши фильмлари бор. Масалан, бу фильми унча тортмаган бўлса, бошқа бир фильми ҳаммага ёққан. Ҳаммаларини ўз ижодлари бор.

 

Саида Вахобова: - Яқин орада ўзингиз кўрган ва маъқул бўлган фильм?

Санжар Шодиев: - Режиссёр Саид Мухторнинг "Банда" фильми. Менга жуда ҳам ёқди. Режиссёр Саид Мухторда ҳам катта юрак бор.

 

Санжар Шодиев комедик актёр бўлса ҳам, режиссёр сифатида, комедиядан ташқари, жиддий драма суратга олиши мумкинлиги, "Қалб кўзи" ва "Жигарбандим" фильмлари билан намоён эта олди, назаримда. Чиндан ҳам, ижодкорда юрак бўлмаса ва у яратга фильм юрак бериб ишланмаса, бошқа инсонлар юрагига етиб бориши қийин, деб ўйлайман. Режиссёр Санжар Шодиев эса, ана шундай чин дилдан, бор дили билан фильм суратга оладиган режиссёр, унинг фильмлари муваффақиятининг ҳам сири, балки шундадир?

Саида Вахобова тайёрлади