OzodbekNazarbekov

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЭСТРАДА ИЖОДКОРЛАРИ УЧУН! 22.02.2016 10:08

 

IMG_8151

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ташаббуси билан Ўзбекистон давлат санъат маданият институтида  эстрада ижодкорларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг эркин ижод қилишларига кўмаклашиш, ҳозирги замон талабларини инобатга олган ҳолда мутахассислар ёрдамида ижодкорлар учун зарурий бўлган билим ва кўникмалар олишларига шароит яратиш, жамият тараққиётида санъаткор ижодининг аҳамиятини янада кучайтириш, уларни ўз ижодлари орқали ёшлар тарбияси, оммага ватанпарварлик руҳини сингдириш, тинчликни сақлаш, Ватан равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилиш, таҳдидлардан огоҳликка чақириш каби йўналишларда хизмат қилишга ундаш учун 2016 йил давомида эстрада ижодкорларига мўлжалланган махсус малака ошириш ўқув курсларида таҳсил олмоқдалар.

IMG_8152

Ушбу ўқув курсларида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, ахборот хавфсизлиги, нутқ ва саҳна маданияти, вокал санъати, саҳна ҳаракати   фанлари ўқув дастурига киритилган.

IMG_8153

Бугун ушбу ўқув курсининг илк кириш дарси бўлиб ўтди.

IMG_8164

Унда Ўзбекистон санъат ва маданият институти ректори, профессор Б.Сайфуллаев, Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари – “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Ф.Джураев, Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази директори О.Хасанов ва бошқа институт профессор-ўқитувчилари қатнашдилар.

IMG_8163

Бугунги дарсда малака ошириш курсининг долзарблиги, ҳуқуқий асослари, саҳна маданияти, институт тартиб қоидалари юзасидан тушунча берилди. Шунингдек ёш истеъдодли эстрада хонандаларига ушбу ўқув даргоҳидан ўзларига келажакда ҳамкорлик қиладиган устоз танлашлари таклифлари билдирилди.  

IMG_8161

IMG_8165

IMG_8157

IMG_8158

IMG_8156

IMG_8159

IMG_8154