OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

 КОНЦЕРТЛАР

2

image

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

БАХТ САРОБЛАРИ ФИЛЬМИ 19.04.2012 06:01

6 апрель куни режиссёрлар Диля Абдулзода ва Мая Ғофуроваларнинг "Бахт Сароблари" фильми Алишер Навоий киносаройида премьераси бўлиб ўтди.

bahtsaroblari4.jpg

Саҳнада актёрлар ижодий жамоасини хонанда ва актёр Отабек Муталхўжаев таништирди.

 

bahtsaroblari3.jpg


Фильмда роль ижро этганлар Жамила Ғофурова, Муҳаммад Али Искандаров, Борис Ғофуров, Барно Қодирова ва Феруза Собитовалар...

 

bahtsaroblari1.jpg bahtsaroblari2.jpgbahtsaroblari.jpg      

 

Биринчи ўринда фильмни плюсларидан сўз бошласак, актёрлар жамоаси ўз ролларини яхши ижро этганлар.

Фильм ғояси яхши танланган, лекин назаримда режиссёрлар ўзлари нима демоқчиликларни яхши очиб бера олмаганлар. Менимча, фильмни биринчи кўрган одам яхши тарбиявий фильм, деб ўйлаши мумкин.

Лекин, яхшилаб кўриб тушунилса, фильмда ёш қизлар учун "яхши қўлланма" кўрсатиб ўтилгандек... Яъни, бойроқ инсонни топ, ёки учраб қолса, албатта тегиб ол. Сўнг, у сенга уй олиб беради. Кейин агар у одам сени ташлаб кетмоқчи бўлса, ёки сен уни ташлаб кетсанг, мабодо у одам сендан олиб берган уйини тортиб олмоқчи бўлса, сен айт "мен билан юрганингни ҳаммага, хотининггача бориб айтиб бераман, шарманда бўласан" деб. Қарабсанки, уй сеники. Сўнг, ҳозирги кунда имкониятлар катта, ҳаммага безнес учун йўл очиқ, сен ҳам бизнес қил ва бойвачча аёлга айлан, боланг ҳам бор. Эр сенга нимага керак? Бўлди, ҳаёт гўзал. Негадир, мен фильмни кўрганимда шу нарсалар хаёлдан ўтди. Бу фильмни ёш қизлар кўрса, назаримда яхши дарслик))))))))))). Бой бизнесмен аёл бўлишга "осон" йўллар, яхши маслаҳатлар кўрсатиб ўтилган, менимча. Тўғри, ўртадаги ёш уйланмаган йигит хусусида тўхталмадим. Чунки, у энди анча ҳамма билган қўлланма)))))))))))) 

Яна билмадим, бу ким қанақа тушунишига ҳам боғлиқдир балки, лекин премьерага келганларни кўпчилиги, фильм ҳақида шундай фикр ва таассурот билан кетаётганликларининг гувоҳи бўлдик...

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова