OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

"САЛОМ СЕВГИ, ХАЙР СЕВГИ" 19.04.2012 05:12

salomsevgipremera7.jpg 13 апрель куни «Алишер Навоий» киносаройида, режиссёр Акбар Бектурдиевнинг «Салом севги, хайр севги» фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

 

salomsevgipremera.jpg


Премьерани актёр Акбархўжа Расулов ва актриса Шаҳзода Матчоновалар олиб боришди.

 

salomsevgipremera1.jpg

salomsevgipremera9.jpg


Фильмда бош ролларни актёр Адиз Ражабов, актриса Зарина Низомиддинова ижро этишган.

 

  salomsevgipremera3.jpg

 

Шунингдек, дебютант актёр Ёқуб Аҳмедов, актрисалар Юлдуз Ҳамидова, Асал Шодиева, ҳамда актёр Тўхтамурод Азизовлар ҳам эсда қоларли ролларни талқин қилишган.


 

salomsevgipremera2.jpg


Фильм продюсери Ёқуб Аҳмедов ва режиссёр Акбар Бектурдиев

 

yoqubahmedovvaakbarbekturdiyev_resize.jpg


Фильм саундтреки хонанда Шаҳзода томонидан куйланган. Фильмда хонанда Тоҳир Содиқовнинг қўшиқларидан фойдаланилган.

Афсуски, суратга олиш ишлари билан банд бўлганликлари туфайли, актриса Зарина Низомиддинова ва Асал Шодиева фильм премьерасида иштирок эта олмадилар.

salomsevgipremera5.jpg


salomsevgipremera6.jpg 

Фильм мелодрама жанрида суратга олинган бўлиб, ундаги воқеалар ривожи инсонни ўйлантиради. Фильмнинг бош қаҳрамони "аутизм" хасталигига чалинган инсон. Лекин, унинг ҳам севиш ва севилишга ҳаққи бор. Аммо, севгининг қалбга келиши осон, кетиши қийин. Қиз эса, йигитга бўлган меҳр, раҳмдиллик ва дўстлик туйғуларини севги деб ўйлайди. Иккиланиш, ҳиссиётлардаги чигаллик фильм воқеалари ривожини янада таъсирли бўлишига хизмат қилган. Туйғулар гирдобида иккиланаётган қиз, "аутизм" касаллигига чалинган, дунёни ўз беғубор нигоҳи билан кўрадиган йигит ва уларнинг севгисига мутлақо қарши бўлган ота-оталар, муносабатларо тенгсизлик...  Бугунги кун ёшларига бегона бўлмаган мавзу...

salomsevgipremera8.jpg

 

Фильмнинг ютуқ тарафи, албатта, унинг мавзуси, режиссёрлик иши, актёрлар ансамблининг тўғри танлаганлигидир! Актёрлар ижроси юқори даражада дейиш мумкин. Актёр Адиз Ражабов ва актриса Зарина Низомиддинованинг ижроси, жуда ҳам таъсирли чиққан. Айниқса, актёр Адиз Ражабовнинг бу роли, унинг бошқа ролларидан бутунлай фарқ қилади.

 

  salomsevgihayrsevgidavomi.jpg Адиз Ражабов: - Образим жуда ҳам ажойиб, у беғубор, беозор инсон. Унинг ҳам қалби, ўз ҳис-туйғулари бор. Бу роль учун кўп тайёргарлик кўрдим, бу касаллик ҳақида кўпроқ билишга ҳаракат қилдим. Менга шундай роль насиб қилганидан жуда ҳам хурсандман. Қандай ижро этганимга, албатта томошабинлар фильмни кўриб баҳо беришади. Лекин, бу ролни ўзим жуда ҳам маза қилиб ижро этдим.

 

salomsevgihayrsevgidavomi3.jpg Режиссёр Акбар Бектурдиев: - Бу фильмни суратга олиш учун "аутизм" касаллигини ўрганиб чиқдим. Бу касалликка чалинган инсонлар ишонувчан, лекин телба эмас! Бугунги кунда эса, ёшлар севги муҳаббат дўстликни ўрнини алмаштириб қўйишяпти. Иккиланиш бор, бу муҳаббатми ёки дўстлик? Фильмда, ҳис-туйғуларни алмаштиришга ҳаракат қилдим!

 

salomsevgihayrsevgidavomi1.jpg

salomsevgihayrsevgidavomi2.jpg

 

* * *

Фильмнинг минус тарафига келсак, Бош қаҳрамоннинг касаллик ҳолати, "детально" очиб берилмаган, деб ўйлаймиз. Масалан, унинг нимадан қаттиқ таъсирланиши, нима ёқмаслиги, қандай ҳолат юз берса, касал хуруж қилиши мумкинлиги, нимадан қўрқиши ва ҳоказо...

Шунингдек, фильмни кўрганда томошабинлар негадир "Масхарабоз" (ўзбек фильми), "Человек дождя" (чет эл фильми) ҳамда "Менинг исмим Хон" (ҳинд фильми) фильмларини эслаб ўтирдилар)))) 

Балки, охирги икки фильмдаги бош қаҳрамонлар ҳам аутизм касалига чалинганию, "Масхарабоз"нинг якуни бунга сабабмикан?))))

Албатта, дунёда фақат 7 нота бўлганидек, мавзулар ҳам унчалик кўп эмас. Аммо, энг муҳими, ҳар қандай мавзуни ўзига хос равишда талқин қила олишдир. Фильм ижодкорлари бунинг устидан чиқишган, назаримизда.

Феруза Фаттохова

Саида Ваҳобова