OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

 КОНЦЕРТЛАР

2

image

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ТУРКМАН КИНОСИ КУНЛАРИ 19.04.2012 11:20

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳамда, Туркманистоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида19 апрелдан 22 апрелгача Ўзбекистонда "Туркман киноси кунлари" ўтказилиши бошланди.

 

turkmankinosikunlari6.jpg

19 апрель куни "Алишер Навоий" номли киносаройида, "Туркман киноси кунлари"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

turkmankinosikunlari.jpg


            Уни актриса Райҳон Уласенова ва актёр Умид Искандаровлар олиб боришди. Маросимда, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги раҳбари Исҳоқов Аъзам Ғиёсович билан биргаликда, Туркманистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси С.Пирмуҳамедов, Ўғузхон номидаги "Туркманфильм" студияси раис ўринбосари Шадурдиев Язмурат, Туркманистон Халқ артисти, кинорежиссёр Какабаев Халмамед ва бошқа ҳурматли меҳмонлар иштирок этдилар.

 

turkmankinosikunlari1.jpg

 

turkmankinosikunlari2.jpg

 

turkmankinosikunlari3.jpg


            Маросим ниҳоясида, чексиз ҳурмат ва миннатдорлик рамзи сифатида, меҳмонлар томонидан "Ўзбеккино" миллий агентлиги раҳбари  Исҳоқов Аъзам Ғиёсовичга, туркман миллий кийими кийдирилди.

 

  turkmankinosikunlari5.jpg


            Маросимдан сўнг, режиссёр О.Вельмуродовнинг "Нақш" ("Безаклар") ҳужжатли фильми, ҳамда режиссёр К.Аннановнинг "Сомон йўли" деб номланган бадиий фильмлари намойиш этилди.

"Сомон йўли" бадиий фильмида Гилдурзи зилзиласи вақтида ўғли Отамардонни йўқотган ва 40 йил давомида уни излашдан толмаган она ҳақида ҳикоя қилинади. Ниҳоят, ўз ўғлини топишдан умидини узган онаизор, умрининг сўнгги кунларида, ўғли билан исми-шарифи бир хил бўлган бир йигитни "ўғлим" деб, ўзини ҳам, ўша йигитни ва бошқаларни ишонтирмоқчи бўлади. Чунки, 40 йилдан бери у «она» сўзини эшитишга муштоқ эди... Фильм таъсирли лавҳаларга бой, мазмунан жуда ҳам кучли эканлиги билан йиғилганларга манзур бўлди.

22 апрелга қадар, "Туркман киноси кунлари"да томошабинлар, Ўғузхон номидаги "Туркманфильм" студиясида суратга олинган бадиий ва ҳужжатли фильмларни томоша қилиш имкониятига эга бўладилар. Давлат мукофоти билан тақдирланган,  "Беллашув" (1963) фильмида ака-укаларнинг ўзаро меҳр-оқибати, Халқаро фестивалларда эътироф этилган "Ўғил" (2006) фильмида авлодлар давомийлиги, "Сомон йўли" (2006) фильмида, тақдир синовларидан олиб ўтган инсоний фазилатлар ҳақида сўз юритилади. Инсоннинг келажаги ўз қўлида эканлиги ҳақида баҳс юритувчи "Тушда ва ўнгда" (2011), яхшилик ва ёмонлик беиз кетмаслиги ҳақидаги "Тақдир йўлларида" (2006) фильмлари, шулар жумласидандир. Шунингдек, "Туркман гиламлари", "Менинг қушим - лочин", "Нақш" каби ҳужжатли фильмлар ҳам намойиш этилади.

Феруза Фаттохова

Саида Ваҳобова