OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ҲАЁТ УЧУН ФУТБОЛ!” ЁКИ ФУТБОЛ МАЙДОНИГА КИРИШ ЖАРАЁНИ!  23.04.2012 19:15

img_8017_resize.jpg
img_8001_resize.jpgimg_7956_resize.jpg
  img_7955_resize.jpg
img_8062_resize.jpg
img_8031_resize.jpg
 

1 май куни Тошкент шаҳрида Фонд Форум “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси томонидан ташкил этиладиган “Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафони бўлиб ўтади. Ушбу марафон арафасида эса, пойтахтимиздаги “Жар” спорт комплекси стадионида “Ҳаёт учун футбол!” хайрия учрашуви ўтказилди.

Чипталар сотувидан тушган барча маблағ, кўкрак бези саратони билан хасталанган аёлларни даволашга сарф этилиши маълум қилинган.

Футбол учрашуви соат 16.30 га белгиланган бўлиб, унда жами 3 та жамоа, “Келажак овози” жамоаси, хонандалардан ташкил топган “Бирровчилар” жамоаси, ҳамда актёрлардан иборат “Хижолат” жамоаси қатнашдилар. (“Келажак овози” жамоаси турнирдан ташқари, қатнашдилар.)

 

“Бирровчилар” жамоаси (хонандалар) тренери хонанда “Шаҳзод” гуруҳи солисти Рашид Ҳолиқов бўлиб, жамоа сардори хонанда Улуғбек Раҳматуллаев, ўйинчилар Отабек Муталхўжаев, Шохруххон, Акбар Атамуҳамедов, Муҳаммад Али, Жасур Умиров, “Шод”, “Уммон”, “Зарба”, “Беном”, “Саҳро” гуруҳлари, дарвозабон эса, Абдулла Тангриев бўлди.

 

“Хижолат” жамоаси (актёрлар) тренери актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров бўлиб, жамоа сардори актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов, ўйинчилар актёрлар Адиз Ражабов, Алишер Узоқов, актёр ва режиссёрлар Жавлон Шодмонов, Отабек Мирзахолов, ТВМ телеканали бошловчилари Равшан Ҳакимов, Ойбек Рихсибеков, телебошловчи Даврон Кабулов, сўз устаси Валижон Шамсиев, хонандалардан “Афрўз” гуруҳи, дарвозабон эса сўз устаси Шукурулло Исроилов бўлди.

 

Қўллаб-қувватлаш гуруҳи таркибида эса, хонандалар Райҳон, Муниса Ризаева, Зиёда,  Рухшона, актрисалар Дилноза Кубаева, Райҳон Уласенова, Ҳалима Ироҳимова ва бошқалар... Улар ўйин бошланиши олдидан ва танаффус вақти ўз қўшиқлари билан томошабинлар ва ўйин иштирокчиларини қўллаб-қувватладилар.

 

“Сато” гуруҳи яккахони Тоир Қўзиев милиционерлик вазифасида бўлса, Ўзбекистон Халқ артисти Абдуҳошим Исмоиловга шифокорлик жуда ҳам мос тушди.

 

Бу футбол ўйинига таниқли ҳакам Равшан Эрматов бошчилик қилди. Актёр ва режиссёр Мурод Ражабов ўйин шарҳловчиси бўлди. //////////////

 

Футбол учрашуви бошланишидан аввал, бўлажак футбол ўйини, ҳамда 1 май куни бўлиб ўтадиган “Ҳаёт учун” форум-марафони ҳақида, кўпчилик қатнашчилар ўз самимий фикрларини билдириб ўтдилар.

 

Актриса Райҳон Уласенова: - Ўзим футбол ўйнаб кўрмаганман. Лекин, бугун мана шу жараённи кўриш ва қатнашиш мен учун шарафли! Чунки, мен бугун санъат аҳлига ёндошаман, ҳаммамизнинг мақсадимиз, кўкрак бези саратонига қаршиликни кучайтириб,  ҳаёт учун курашиш!

 

Актёр Адиз Ражабов: - Биринчи марта 7-8 ёшларимда, мактабга чиққан вақтимда футбол ўйнаганман. Лекин, унчалик футболга қизиқишим баланд эмас. Мана ҳозир “Ҳаёт учун футбол!” учрашувида иштирок этяпман. Қўшиқчилар жамоасини ҳам, ўйин бобида кучли деб ўйлайман. Лекин, бу учрашув ва мақсад битта, ҳаммаси ҳаёт учун!

 

Шахзод гуруҳи солисти хонанда Рашид Ҳолиқов: - Мен хонандалар жамоаси тренериман. Ўйинчиларимизнинг ҳаммаси зўр! Жуда ҳам иқтидорли йигитлар хонандалар, кучли ўйинчилар. Албатта, ўйинда ютишга ҳаракат қиламиз. Бугун бир чиройли байрам бўлишига иймоним комил!  Ўзим эсимни танибманки, футбол кўраман. Бугунги футболдан мақсад, спорт ва санъатни бирлаштирган ҳолда, чиройли ҳаёт учун, инсонларнинг саломатлиги учун саъй-ҳаракат, демакдир.

 

Актёр Муҳаммадисо Абдухаиров: - Бу футболда мен актёрлар жамоасининг тренериман. Мен ҳозир жуда ҳам хурсандман! Чунки, бугун байрам! Негаки, ҳаммамизнинг мақсадимиз эзгу, ниятимиз бир. Футболда рақиб бўлсак ҳам, ҳаётда муносабатларимиз дўстона, “Ҳаёт учун футбол!” лойиҳасида иштирок этяпмиз. (самимий кулимсираб) Жамоаларнинг кучлигига келадиган бўлсак, менимча, бизнинг актёрлар жамоаси кучлироқ, яхши ўйинчиларимиз ҳам кўп! Лекин, бу ҳаммаси ҳазил! Аммо, бугун бу футболда иштирок этаётганлигимдан жуда ҳам хурсандман!

 

Телебошловчи Равшан Ҳакимов: - Ҳозир бутун халқнинг диққат-эътибори, мана шу майдонга қаратилган. Бу йил ҳақиқатда байрам сифатида ўтказиляпти, бундан олдинги йиллари ҳам, бунга эътибор кучли бўлган. Лекин, бу йилгиси алоҳида диққатга ва эътиборга сазовор. Барча санъаткорлар ўзларининг имкониятларини яна бир бор майдонда кўрсатишмоқда. Мана шу бугунги ўйин сабаб, ўзимдаги яна бир қиррани очиш имкониятига муваффақ бўлдим.

 

“Садо” гуруҳи хонанда Акбар Атамуҳамедов: - Биласизми, бугун жуда ҳам бошқача, масъулиятли кун! Аёлларнинг саломатлиги, бахти учун, озгина бўлса ҳам ўз ҳиссамизни қўшгимиз келади. Бу касалликни умуман, бўлмаслигини ҳоҳлардим. Бугун биз шунинг учун, чин дилдан ҳаракат қиляпмиз. “Ҳаёт учун футбол!” учрашуви, айнан шу касалликни енгишга қаратилган лойиҳалардан бири. Унда иштирок этаётганимдан хурсандман ва бугун албатта, гол уриш ниятидаман. Бугунги жамоалардан “Келажак овози” жамоасини кучли ўйинчилар деб ўйлайман. Актёрлар жамоаси ҳам, кучли ўйинчилар Улар орасида (кулимсираб, самимий) “легионер” ўйинчилар ҳам бор, масалан, “Афрўз” гуруҳи, Жаҳонгир Позилжонов, улар ҳозир актёрлар жамоасида бизга қарши ўйнашади. Албатта, шундай ажойиб футболистларни рақиб жамоасига ўтиб қолганлари бироз тушунарсиз...

 

Хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов: - (самимий) Ҳозир менда фақат ҳаяжон! Жамоалардан “Келажак овози” жуда ҳам зўр ўйнашар экан. Мен, ўзим биринчи марта 12-13 ёшларимда футбол ўйнаганман. Футбол инсонни соғлом, тетик ушлайди, шу тарафлари менга ёқади. Бугунги “Ҳаёт учун футбол!” лойиҳаси ҳақида, аъло фикрдаман! Бу 1 май куни бўлиб ўтадиган форум – марафон арафасида қилиняпти. Рамзий маънода, 1 майга тайёргарлик кўриш, назаримда.

 

Актёр Алишер Узоқов: - Ҳозир мен жуда ҳаяжондаман. Сабаби, концертларда, турли тадбирларда юрганимиз билан, ҳали бундай кўп одамларни орасига чиқмаган эдим. Ҳозир ҳаяжон бўлса ҳам, майдонга чиққанда, сезилмайди, мухлислар бизни қўллаб-қувватлашади, деган фикрдаман. Ўзим биринчи синфга борганимдан буён футбол ўйнайман, олти-етти ёшларимдан. Бугунги ўйинга келсак, (кулиб) менимча, актёрлар жамоаси бугун чемпион бўлади!

 

Телебошловчи Даврон Кабулов:- Ҳозир майдонга чиқишга тайёрланиб, (кулиб) жанговар ҳолатга кириб турибмиз, умид қиламизки, бугун маҳоратимизни намойиш қилиб, бошқа қирраларимизни мухлисларга кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Мана ҳозир икки жамоадагиларга ҳам, бу ўзини яхши маънода кўрсатиш. Нафақат, санъат соҳасида, балки спорт соҳасида ҳам, нималарга қодир эканлигини кўрсата олиш. Ўйлайманки, бу масалада актёрлар жамоаси фаворит бўлса керак. Актёрлар жамоасида, актёр Алишер Узоқов, “Афрўз” гуруҳидан Жамшид, сўз устаси Валижон Шамсиевлар яхши футбол ўйнашади, деб ўйлайман. Ўзим 8 ёшимдан буён 15 ёшгача, жиддий шуғулланиб футбол ўйнаганман.

 

Актриса Дилноза Кубаева: - Ўтган йили майдаги марафонда қатнашиш насиб қилмаганди, мана бу йил қатнашяпман. “Ҳаёт учун!” лойиҳасида, ҳамманинг мақсади битта, мана шундай оғир касалга чалинган юртдошларимиз, аёлларимизни маънавий қўллаб-қувватлаш! Қувонарли ҳол шундаки, бизнинг юртдошларимиз, бундай инсонларга бефарқ эмаслар! Ич-ичидан уларга жуда ҳам оғирлигини, ёрдам кераклигини, қўллаб-қувватлаш зарурлигини билиб туришибди. Мен ўзим ҳам, бунга кичик бўлса ҳам, ҳисса қўшаётганимдан бахтиёрман. Мен бу лойиҳада, қўллаб-қувватловчи гуруҳ таркибида қатнашяпман.

 

Хонанда Райҳон: - Лойиҳада қўллаб-қувватловчи таркибда қатнашяпман. Шундай катта лойиҳага кичик бўлса ҳам ҳисса қўшаётганлигимдан бахтиёрман. Бу албатта, денгиздан томчи, лекин оз бўлса ҳам, хасталикдан азоб чекаётганларга ёрдам деб, ўйлайман.

 

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев: - Бу лойиҳанинг мақсади, кимдир ғолиб бўлиб, медаллар ютиши эмас! Яъники, ўша кўкрак саратон безига хасталигига чалинганларга ёрдам  борасида қилинаётган ишлардир. Мен албатта, жамоа сардори сифатида ўз жамоамга ишонаман. Жамоа аъзолари ҳаммалари эпчил, маҳоратли йигитлар. Агар мабодо, ютқазиб қўйилса ҳам, биз учун бу трагедия бўлмайди! Энг муҳими, бу шу хасталикка чалинган аёлларга ёрдам бўлиши! Шунинг учун ҳам, бу лойиҳа “Ҳаёт учун!” деб номланди, яъни яшаш учун!

 

Режиссёр ва актёр Жавлон Шодмонов: - Бизнинг халқимиз меҳрибон ва ҳар доим, ҳаммага ёрдам беради. Бу лойиҳа Фонд Форум ташаббуси билан ўтказиляпти, ундан мақсад, хасталикка чалинган аёлларга ёрдам кўрсатиш, уларни қўллаб-қувватлаш, яъни мақсад, ҳаёт учун олдинга интилиш демакдир. Ушбу лойиҳани жуда ҳам вақтида амалга оширилаётган лойиҳа деб ўйлайман, чунки ҳам инсонларга ёрдам қўлини чўзиш, шу билан биргаликда ёшларни спортга қизиқтира олиш ва уларни эзгуликка чорлаш бўляпти. Мен ҳеч иккиланмай, “энг яхши лойиҳа” йўналишида, мана шу лойиҳага овоз берган бўлардим!

 

 

Футбол учрашуви бошланишидан олдин Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси Спорт телеканалининг моҳир шарҳловчиси, “Бунёдкор” футбол клубининг матбуот хизмати раҳбари Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, актёр ва режиссёр Мурод Ражабов, актёр Адиз Ражабов, телебошловчи Нилуфар Сотиболдиевалар майдонга чиқиб, ушбу учрашувни очиб бердилар. Сўнг, хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов, Муниса Ризаева, актрисалар Дилноза Кубаева, Райҳон Уласенова, хонандалар “Зарба” гуруҳи, биргаликда  “Ҳаёт учун” кўкрак бези саратони хасталигига қарши курашиш лойиҳаси мадҳиясини биргаликда куйладилар.

 

Футбол учрашуви бошланди. Биринчи бўлиб, майдонга Равшан Эрматов, ҳамда “Келажак овози” гуруҳи ва  хонандалардан иборат “Бирровчилар” гуруҳи чиқиб келишди. Биринчи футбол ўйини 20 дақиқа давом этди.

 

Шиддатли кечган ўйин давомида, бир неча хонандалар турли ҳолатлар сабаб майдонни тарк этишларига, улар ўрнига бошқа ўйинчилар тушишига тўғри келди. Ўйин қоидаси бузилган ҳолатлар ҳам юз берди. Ўйин давомида “Келажак овози” жамоасининг қўли баланд келди. Ҳисоб:  4:1, “Келажак овози” жамоаси ғолиб бўлдилар.

 

Танаффусдан сўнг, “Бирровчилар” жамоаси, актёрлар, телебошловчилар ва хонандалардан таркиб топган “Хижолат” жамоасига қарши, майдонга тушдилар.  Ўйиндан олдин, “тарки одат, амри маҳол” дегандек, актёрлар жамоаси майдоннинг ўзида суратларга туша бошладилар. Буни кўриб, Мурод Ражабов уларга “ҳечам суратга тушмагансизлар-да” деб, ўзларининг “ширин” сўзларини айтиб ўтдилар.

Ўйин бошланди. Ўйин давомида жуда кўплаб қизиқарли ҳолатлар содир бўлди. Энг биринчи кутилмаган ҳолатлардан бири, гол урганларидан руҳланиб кетган актёрлар жамоаси, ўз қувончларини намойиш этиш учун, ўзларини ерга ташлаганларида, ҳаммалари, бараварига актёр Валижон Шамсиевнинг устига ўзларини ташладилар. Натижада, актёрнинг аҳволи оғирлашиб, унга тез тиббий ёрдам зарур бўлиб қолди. Шу заҳоти, Ўзбекистон Халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов шифокор қиёфасида етиб келиб, Валижонни махсус машинага солиб, атрофдагилар ёрдамида, майдондан олиб чиқиб кетишди.

Қўллаб-қувватловчи гуруҳ таркибидаги актриса Ҳалима Иброҳимова, дарвозабон сўз устаси Шукурулло Исроиловга овқат олиб келганда, у ўша овқатдан еб кутилмаганда заҳарланиб қолди. Тезда яна Абдуҳошим Исмоилов ёрдамга шошилди. Шу пайтда, Мурод Ражабовнинг “носилькага солманглар, носилька синади” деган сўзлари ҳаммани кулдирган вақтда у яна, “Шукуриллони ким кўтаради? Ҳалима қанисан, Шукуруллони кўтаришиб юбор” деса бўладими? Бир амаллаб, Шукурилло Исроиловни майдон четига олиб чиқиб кетишди.  Лекин, у яна тузалиб майдонга қайтди.

Ўйин давомида актёр Алишер Узоқов ҳам, жароҳат олиб, унга ҳам шифокор ёрдами зарур бўлиб қолди. Яна Абдуҳошим Исмоилов шамолдек елиб, майдонда шошилди. Бу кетишда, Абдуҳошим Исмоилов, энг тезкор шифокор бўлиб кетса ажаб эмас))))))))))))...

Актёр Муҳаммадисо Абдухаиров ҳам ўзининг ўта талабчан тренерлигини кўрсата олди, дейиш мумкин. У жамоадагилар гол урганида, хурсандчиликдан майдонга тушиб кетиб уларни табриклай бошлади. Лекин, бироз ўтиб, рақиб жамоа тўп ургандан сўнг, у бирдан “асабийлашиб”, ҳаттоки, майдонда ўз ўйинчиларини уриша бошлади. Иш шу даражага бориб етдики, милиционер Тоир Қўзиев уни майдондан олиб кетишига тўғри келди.

Кейин эса, ўйин давомида, “Хижолат” жамоаси, “Бирровчилар” билан уришиб кетишса бўладими? Натижада, ўйинчилар талаби билан яна тренер Муҳаммадисо Абдухаировни қайтаришга тўғри келди, албатта.

“Бирровчилар” жамоаси сардори Улуғбек Раҳматуллаев, ҳаммани ҳайрон қолдириб, ўйин ярмида, ўз ўрнига ёш актёр ва хонанда Муҳаммад Алини жамоа сардори қилиб қўйди.

Ўйин давомида, тўпни майдондан чиқариб юбориш, ўйин қоидасидан четга чиқиш, ҳакам томонидан огоҳлантиришлар, кўп марта дарвозабонлар томонидан келган тўпни моҳирона қайтариш ҳолатлари содир бўлди.

“Бирровчилар” жамоаси минг уринганлари билан барибир, “Хижолат” жамоаси улардан кўра кучлироқ чиқиб қолди ва ўйин уларнинг фойдасига 2:1 ҳисобига ҳал бўлди.

“Хижолат” жамоасини ғолибликдан қувончлари ичига сиғмай кетди!

 

Шундан сўнг, ҳакамларга ҳам эсдалик медаллари топширилди.

 

3 ўрин соҳиблари “Келажак овози” терма жамоасига кичик медалларни, Футбол бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби дарвозабони Игнатий Нестеров топширди.

 

2 ўрин совриндорлари хонандаларнинг “Бирровчилар” жамоасини эса, футболимизнинг тирик афсонаси футболчи Миржалол Қосимов тақдирлади.

 

1 ўрин

Мусобақа ғолибига аталган кубокни, “Хижолат” жамоаси, “Ҳаёт учун” кўкрак бези саратони миллий жамоатчилик кенгаши раиси Гулнора Каримовадан қабул қилиб олишди.

 

“Ҳаёт учун!” футбол учрашуви, санъат ва спорт уйғунлашган чинакам шоу бўлди! Бу учрашувда ютқазган йўқ, назаримда. Энг муҳими, одамийлик, хаста инсонлардан ўз ёрдамимиз ва меҳримизни аямасликдир!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

"ТАСВИР" ГАЗЕТАСИДА ЧОП ЭТИЛГАН