OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

"ДУНЁ" ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИ 20.04.2012 07:49

premeradunyo.jpg 20 апрель куни катта экранга чиқиши кўпдан кутилаётган режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг "Дунё" фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

 

premeradunyo4_resize.jpg

 

Соат миллари 18.00 га яқинлаша бошлаган вақтда, "Алишер Навоий" киносаройининг катта зали томошабинларга тўлган эди.

 

premeradunyo1_resize.jpg

 

Улар орасида, машҳурлардан режиссёр Ҳилол Насимов, актёрлар Умид Искандаров, Муҳаммад Али Искандаров, хонанда Динейра ва ҳаттоки премьераларда камдан-кам учратиш мумкин бўлган актёр Бобур Йўлдошевни ҳам кўриш мумкин эди...

 

premeradunyo8_resize.jpg

 

Биринчи бўлиб, режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг фильм премьераларида анъанага айланиб улгурган одат бўйича, актёрлар Адиз Ражабов ва Акбархўжа Расуловлар саҳнага чиқиб, премьерани очиб бердилар ва фильм ижодкорларини саҳнага таклиф этдилар.

 

premeradunyo5_resize.jpg

 

Шу пайт фильмда асосий роллардан бирини ижро этган актёр Нозим Тўлахўжаев ва актёр Фарҳод Абдуллаевлар саҳнага чиқиш зинаси ёнида тўқнаш келиб, ҳурмат юзасидан бир-бирларига йўл беришга тушиб кетдилар-ку. Тушунамиз, ўзбекчилик, касбдошлик ва ҳоказо, бир неча дақиқа давом этди "Қани? Ўзларидан бўлсин, ўзларидан қани?")))))

Фильмда бош ролларни Адиз Ражабов, Наргиза Салмонова, Акбархўжа Расулов ва Алишер Узоқовлар ижро этганлар. Шунингдек, Нозим Тўлахўжаев, Саида Раметова, Фарҳод Абдуллаев, Фарҳод Худойбердиев, Шаҳзода Матчонова ва бошқалар...

 

premeradunyo3_resize.jpg

Фильмда улар бир-бирларига қарама-қарши рақиб ролларини ижро қилишган

 

premeradunyo2.jpg

 

Фильм саундтреки хонанда Шохруххон томонидан ижро этилган.

Фильмнинг илк лавҳалариданоқ, бу фильм бошқа фильмларга ўхшамайди деган фикрга келиш мумкин. 4 та қаҳрамоннинг 4 хил характери бор. Кўчада ўз кунини ўзи кўришга ўрганган Адиз Ражабов ижросидаги қаҳрамон, унинг севгилиси бадавлат оиланинг эрка фарзандини Наргиза Салмонова ижро этган. Салбийроооооқ қаҳрамон Алишер Узоқов ва ижро тарафлама деярли кўп актёрларни ортда қолдира олган Акбархўжа Расулов ижросидаги ўзига хос қаҳрамон Қодирррр! (Жимилсин!))))))

 

premeradunyo6_resize.jpg

 

Фильм бугунги кунда актуал бўлган муаммога бағишланган. Ёш йигит-қизлар ўртасидаги муҳаббат, оилалар тенгсизлиги ва ўзаро тушунмовчилик, ҳаёт қийинчиликлари, ниҳоят орзу қилинган бахт.

 

premeradunyo9_resize.jpg

 

Фильмда ота-она розилиги инсон ҳаётида муҳим ўрин тутиши, лекин шу билан бирга ота-она ҳам ўз фарзандининг туйғуларини тушуниши, кўнглига ҳам қараши кераклиги ҳақида таъсирли эпизодлар бор. Фильмнинг энг катта ютуқлари, албатта, актёрлар ижроси, айниқса, Акбархўжа Расулов бу ролида, актёр сифатида ўз маҳоратини юқори даражада кўрсата олган. Актёр Адиз Ражабов эса, жуда таъсирли саҳналарни маҳорат билан ижро этган. Айтиш мумкинки, бугунги ўзбек киносида бу икки актёрни биргаликдаги ижролари доим фильм муваффақиятини таъминлаётганлиги шубҳасиз. Бунга мисол сифатида, "Афғон" фильмини келтириб ўтиш мумкин.

Фильмда ўзига хос, жуда эсда қоларли жумлалардан фойдаланилган. Масалан, "Онанг сени нималаш учун туққанми?" "Нима?, Нимага?", "Жимилсин!", "Тўхтатилсин!" каби...

Фильм камчилиги, қисқартирилганлиги туфайли, баъзи лавҳалар бироз тушунарсиз бўлиб қолган. Лекин, фильм юз марта гапиргандан кўра, фильм бирррррррр КЎРИЛСИН!)))))) 

Саида Ваҳобова тайёрлади