OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

 КОНЦЕРТЛАР

2

image

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ "ХУШ КЕЛДИНГИЗ" КОНЦЕРТИДАН 19.04.2012 12:43

ozodbeknazarbekovkonsert4.jpg 6-20 апрелгача "Истиқлол" санъат саройида Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг "Хуш келдингиз" деб номланган навбатдаги яккахон концерт дастури кунлари бошланди. Хонанданинг бу йилги концерти ҳам бир қатор янгиликларга бой.

ozodbeknazarbekovkonsert2.jpg

 

ozodbeknazarbekovkonsert1.jpg

ozodbeknazarbekovkonsert.jpg

 

Илк ўзгариш саҳна кўринишидаёқ намоён бўлган. Саҳна атрофининг пастки қисми, манеж тарзида ўралиб, манеж ичига, яъни пастки қисмнинг икки тарафига махсус кичик декоратив кўриниш қилинган эди.

Бутун саҳна ва саҳнанинг олди пастки тарафи ҳам, монитор экранлардан иборат! Декорациядан миллийлик уфуриб турибди.

 

Концерт режиссёри "Замин" студияси раҳбари Саъдулла Абдуллаев.

 

ozodbeknazarbekovkonsert7.jpg

 

ozodbeknazarbekovkonsert8.jpg

 

ozodbeknazarbekovkonsert21.jpg

 

ozodbeknazarbekovkonsert22.jpg

 

ozodbeknazarbekovkonsert24.jpg

 

Концерт 3 блокдан иборат бўлиб, блоклар орасида икки танаффуснинг бирида, сўз усталари Ўткир Муҳаммадхўжаев ва Шукурилло Исроиловлар қўл телефони ва блутс билан боғлиқ номер намойиш этган бўлсалар, иккинчи танаффус вақтида ёш пародиячилар, Озодбек Назарбеков ва бошқа санъаткорларнинг 50 йилдан кейинги ҳолатларини ҳазил пародия қилиб бердилар. Аввалига, Озодбек Назарбековнинг турли йиллардаги қиёфалари ва унга мос таърифлар берилгач, пародиячилар намойиши бўйича, Озодбек Назарбеков 50 йилдан сўнг, "Истиқлол" санъат саройида 245 кунлаб концерт бериши ҳам мумкин экан...

 

Биринчи блокдан сўнг, хонанда Озодбек Назарбеков шогирди ёш хонанда Анварбек Ҳайдаровни оммага таништирди. 

 

Хонанда Озодбек Назарбековнинг бу галги концерт дастурида, 20 дан ортиқ янги қўшиқлар бўлиб, улардан бир нечтаси жонли ижрода куйланди.

ozodbeknazarbekovkonsert5.jpg

1 блокдаги қўшиқлар - "Хуш келдингиз", "Сенга ҳеч таққос йўқ", "Айланай", "Келгин гулим",  "Юрак", "Бир, икки, уч", "Бедор"

 

ozodbeknazarbekovkonsert9.jpg

 

2 блокдаги қўшиқлар - "Ёлғизман", "Ёрим аразлаб кетди", "Йиғлама қиз" (марҳум хонанда Муҳриддин Ҳолиқов репертуаридан), "Ёр-ёрей", "Онам руҳи", "Дадажон", "Кўзлари жайрон"

 

ozodbeknazarbekovkonsert13.jpg

 

ozodbeknazarbekovkonsert14.jpg

 

3 блокдаги қўшиқлар - "Сарсон", "Севги", "Хафа бўламан", "Гулбаҳорим", "Бизга", "Хоразмча", "Кутаман" (ремикс вариант), "Кетасанми ёр?", "Шундай замонларни кўриб"

 

ozodbeknazarbekovkonsert26.jpg

 

ozodbeknazarbekovkonsert27.jpg

 

ozodbeknazarbekovkonsert6.jpg

 

ozodbeknazarbekovkonsert32.jpg

 

ozodbeknazarbekovkonsert11.jpg

 

ozodbeknazarbekovkonsert15.jpg

 

Ҳар бир қўшиққа алоҳида саҳна кўринишлари ва рақслар саҳналаштирилган. Қўшиқларга раққосалардан Рушана Султонова, Паризода ва "Сабо" гуруҳи қизлари рақсга тушдилар. 

 

ozodbeknazarbekovkonsert34.jpg

 

ozodbeknazarbekovkonsert29.jpg

 

ozodbeknazarbekovkonsert33.jpg  ozodbeknazarbekovkonsert25.jpg

 

ozodbeknazarbekovkonsert28.jpg  ozodbeknazarbekovkonsert30.jpg   

 

Монитор экранларда ҳар бир қўшиққа мос лавҳалар, хонанданинг клипи, ҳолатлар бериб борилди.

 

ozodbeknazarbekovkonsert12.jpg

 

Хонанданинг концерт дастури учун танлаган қўшиқлари мазмунан кучли эканлиги алоҳида эътирофга сазовор. Масалан, "Юрак" (сокин тарона), "Бедор", "Ёлғизман", "Сарсон", "Севги", "Гулбаҳорим" қўшиқларида севги-муҳаббат туйғуси ва дарди ифода этилган бўлса, "Онам руҳи" қўшиғини хонанда кўзида ёш билан куйлади. Хонанданинг "Онаси борлар икки карра бахтиёр, онаси борларга ҳавас қиламиз. Онаси йўқлар, келинг биргалашиб ҳасратлашамиз" деган сўзларининг ўзиёқ, қўшиқнинг мазмун-моҳиятини англатиб турарди.

 

ozodbeknazarbekovkonsert10.jpg

 

"Йиғлама қиз", бу қўшиқ хонанда Озодбек Назарбеков талқинида яна бир бор ҳаётга қайтди, деб айтиш мумкин. Хонанда қўшиққа қайта жон бағишлади, назаримда. Устози Муҳриддин Ҳолиқовга бўлган чексиз ҳурмати сабаб, хонанда бу қўшиқни куйлаганида, кўп томошабинлар кўзларига ёш олмай қолмадилар. Айниқса, саҳнадаги монитор экранда Муҳриддин Ҳолиқов сиймоси қоғозга чизилиши ҳам, қўшиқ ҳолатига жуда мос эди...

 

ozodbeknazarbekovkonsert31.jpg

 

"Бизга" қўшиғи эса, юрт тинчлиги катта бахт эканлиги, шукроналик туйғулари ҳақида бўлиб, қўшиқдаги "Бундан ортиқ яна нима керак бизга?" сатрлари ҳар қандай инсонни ўйга толдиради. Чиндан ҳам, дунёнинг баъзи мамлакатларида нотинчлик ҳукм сураётган бир пайтда, Ватанимиздаги тинчлик, бахтиёрликнинг қадрига етишимиз керак, деб ўйлайман.

 

ozodbeknazarbekovkonsert16.jpg

 

ozodbeknazarbekovkonsert17.jpg

 

Хонанда Озодбек Назарбеков нафақат, ўз санъати, балки кийиниш ва саҳна маданияти, камтарлиги ва самимийлиги билан ҳам, концерт давомида яна бир бор томошабинлар меҳрини қозонди. 2 блокдан сўнг, хонанда ўзи саҳнадан залга тушиб, мухлислари билан юзма-юз кўришди. Мухлислари хонандага совғалар ва гуллар тақдим қилдилар. Гуллар оқими тўхтамасди... Мухлислар ўзлари меҳр қўйган хонанда билан бир бор кўришиш, гул тақдим этиш ёки суратга тушиш учун, ҳаттоки навбатга туришларига ҳам тўғри келди...

 

ozodbeknazarbekovkonsert18.jpg

 

ozodbeknazarbekovkonsert19.jpg

 

ozodbeknazarbekovkonsert20.jpg

 

Хонанда гулларни қабул қилиб бўлгач, саҳнага кўтарилган ҳам эдики, залда бир ёши каттароқ онахон, гул тақдим этмоқчилигини, лекин ўрнидан тура олмаслигини ишора қилиб билдирганда, хонанда ўзи яна саҳнадан тушиб, онахоннинг ёнига борди...

 

ozodbeknazarbekovkonsert36.jpg

 

ozodbeknazarbekovkonsert35.jpg

 

Дарҳақиқат, нафақат санъат бобида, балки камтарлик ва самимийликда ҳам, хонандадан ибрат олса арзийди, назаримда.

Саида Ваҳобова тайёрлади