OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

 КОНЦЕРТЛАР

2

image

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МАТБУОТ АНЖУМАНИ 22.04.2012 06:27

23 апрель куни соат 11.00 да Фонд Форумда,  Фонд Форум ва «Келажак овози» Ёшлар ташаббуслари марказининг энг йирик лойиҳаларидан бири "Биз-бир жамоа, биз-бир оила" акцияси ҳамда, 1 май куни Фонд Форум, "Аёллар кенгаши" РЖБ, "Ҳаёт учун!" кўкрак бези саратони миллий уюшмаси томонидан ташкил этиладиган "Ҳаёт учун!" Хайрия Форум марафони, ҳамда кўкрак бези саратонига қарши курашга бағишланган лойиҳалардан бири 23 апрель куни бўлиб ўтадиган "Ҳаёт учун футбол!" хайрия учрашувига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.


img_7929_resize.jpg

 

Унда модератор Динара Дўлтаева, "Ҳаёт учун!" Миллий Ассоцияси раиси Шаҳноза Умарова, "Келажак овози" Ёшлар ташаббуслари маркази координатори Жасур Турсунов, "Ёшларни иш билан таъминлашда кўмаклашиш" маркази менежери Бахром Фармонқулов, ҳамда Фонд Форум ва "Келажак овози" Ёшлар ташаббуслари марказининг доимий ҳамкори, психолог, тренер, Бобур Тўраевлар иштирок этдилар.

 

img_7938_resize.jpg


Матбуот анжуманида асосан, "Биз-бир жамоа, биз-бир оила" лойиҳаси ҳақида сўз юритилди ва бу лойиҳа қандай бўлганлиги ҳақида, видеолавҳа кўрсатилди.

Шундан сўнг, Динара Дўлтаева ва йиғилганлар мазкур лойиҳалар бўйича ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

 

img_7943_resize.jpg


 "Биз-бир жамоа, биз-бир оила" акциясининг асосий мақсади ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ташаббус ва янги ғояларини қўллаб-қувватлаш, Фонд Форум ҳамда "Келажак овози" ЁТМ нинг ёшларга қаратилган лойиҳалари ҳақида янада кўпроқ маълумот бериш, ҳудудий ташкилот ва муассасалар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатишдир. Мазкур акциянинг ўзига хос жиҳати, лойиҳа доирасидаги деярли барча тадбирлар ёшларнинг ўзлари томонидан ташкил этилади.


Барчани қизиқтирган яна бир долзарб мавзу албатта, 1 май куни бўлиб ўтадиган "Ҳаёт учун!" хайрия форум марафони бўлди. Бу йил халқаро мақомга эга бўлган тадбир шу йилнинг январь ойида Susan G.Comen Uzbekistan Race for the Cure ва «Ҳаёт учун!» кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ўртасида имзоланган Ҳамкорлик меморандумига асосан, Сьюзен Комен кўкрак бези саратонига қарши кураш фонди (АҚШ) билан биргаликда ўтказиладиган бўлди. "Ҳаёт учун" хайрия форум-марафони кўкрак бези саратони касаллигига чалинган аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказиб келинмоқда. Тушган маблағлар мамлакатимиз бўйлаб аёлларда мазкур касалликни барвақт аниқлашга бағишланган акциялар ҳамда, онколог-шифокорлар малакасини ошириш бўйича дастурларга қаратилади.


Ҳозирги кунда Фонд Форум биносида марафон иштирокчилари учун футболкалар савдоси давом этмоқда. Бугунги кунга қадар, 3000 дан ортиқ футболкалар ўз эгаларини топди.

 

img_7940_resize.jpg


Матбуот анжумани якунида эса, анжуман иштирокчилари журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтдилар.

Саида Ваҳобова тайёрлади