FATTOHHON.COM

« Все новости

ШАХЗОДАДАН РУС ТИЛИДА МУКАММАЛ ИЖРО ҚИЛИНГАН САУНТДРЕК “МАЛО ЛИ”! БУ ШУНЧАКИ КЛИП ЭМАС! 28.02.2014 15:27

0303031662

Ҳозирда “Истиқлол” санъат саройида 1 майдан 7 майга қадар бўлиб ўтажак янги концерт дастурига тайёргарлик кўраётган Шахзода, ўткир сюжетли «Геолог. Ўлимдан кучли” фильми продюссери таклифига кўра, фильм учун рус тилида мукаммал равишда “Мало ли” деб номланган саундтрекни ижро қилди!

0303031499

Қўшиқ муаллифлари украиналик ижодкорлар бўлиб, матни Клименко Иван Петровичга, мусиқаси эса, Leo K тахаллуси билан машҳур бўлган Алавердашвили Кахабери Тимуровичга тегишли. 

0303031751

Мазкур таронага клип эса, Шаҳзода кўп йиллардан буён ҳамкорлик қилувчи "Warner Music" компанияси томонидан суратга олинди. Клипнинг монтаж ишлари, махсус эффектларни қўллаш билан москвалик ижодкорлар шуғулланишмоқда.

0303031699

“Геолог. Ўлимдан кучли” картинаси премьераси нафақат Тошкентда, балки Москва, Остона, Истамбул ва Нью-Йорк шаҳарларида ҳам ўтказилиши кутилмоқда. Халқаро премьералардан аввал ушбу шаҳарларда Шаҳзода томонидан фильм учун куйланган «Мало ли» саундтреки клипи намойиш этилади ва шундан сўнг фильмга старт берилади.

0303031749

Шаҳзода томонидан ижро этилган саундтрек «Мало ли» таронаси баҳор фаслининг илк иш кунида, яъни 3-март соат 18:20 да "Ўзбегим Таронаси" радиосида премьера қилинади!

0303031482

ФМ 101.00 тўлқинида илк садолари янграгач, албатта, сайтимиз орқали ҳам тинглаш имкониятига эга бўласиз.

0303031494

Асло, ўтказиб юборманг!

0303031525