FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВДАН ЯНГИ МАРДОНАВОР ЛОЙИҲА! МУТЛАҚО ЯНГИЛИК!  18.03.2014 10:41

IMG_6504_новый размер

Улуғбек Раҳматуллаев ижод оламида мутлақо кутилмаган янгиликка қўл урди! Йўқ, бу янги қўшиқ, янги дуэт эмас! Продюсерлик ҳам эмас...

Улуғбек Раҳматуллаев: - Бу бирор хонандага продюсерлик эмас! Янги лойиҳа! Бу қўшиққа нисбатан продюсерлик! Лойиҳанинг илк иштирокчиси дўстим, халқимизнинг севимли санъаткори Даврон Эргашев! Бу лойиҳага кўра, янги қўшиқ яратилади. Лойиҳага кўра, Даврон Эргашев фақат студияга келиб, бу янги қўшиқни куйлаб кетади, қолган жараёнлардан, ҳаттоки қўшиқнинг мавзусидан ҳам бехабар! Энг қизиқ тарафи, у киши қўшиқни куйлаб кетгач, тайёр бўлиш жараёнларидан ҳам бехабар бўлади! У қўшиқни фақат тайёр бўлган вариантини қабул қилиб олади. Бу лойиҳа иштирокчиси қўрқмасдан фақат бизга ишониши керак! Шундай мардонавор ишона олган хонанда, биринчи Даврон Эргашев! Лойиҳадаги илк қўшиқнинг номи “Бевафо”, шўх тарона! Қўшиқ шеъри Тоҳир Муҳаммадга, мусиқаси ва аранжеровкаси Жалол (Жасур Бадалбоевнинг шогирди)га тегишли. Бу Даврон Эргашевнинг ижодида ҳам янгилик бўлади, деб ўйлайман. Тез кунларда, “Ўзбегим таронаси” радиосида интервью билан бирга бу қўшиқнинг премьераси кутилмоқда. Бу қўшиқ баъзилар ўйлагандек, мен билан бирга куйланган дуэт эмас! Бу янги қўшиқни фақат Даврон Эргашевнинг ўзи ижро қилди! Бу лойиҳа менинг ғоям асосида ва мен бу лойиҳанинг ташкилотчисиман! Бу лойиҳада фақат янги қўшиқни мухлисларга тақдим этилишида иштирок этаман, лекин ўзим куйламайман! Лойиҳага айнан Даврон Эргашев танланишига сабаб, яқин дўстларимдан бири, энг асосий сабаб эса, бу қўшиқни Даврон Эргашевдан бошқаси куйлай олмасди!

Агар Даврон Эргашев билан бошланган лойиҳанинг илк сони самарали бўлса, кейинчалик бу лойиҳани балки бошқа санъаткорлар билан ҳам амалга ошириш мумкин.

Бу қўшиққа мухлисларни қабул қилишидан келиб чиққан ҳолатда, видеоклип суратга олдириш ниятимиз ҳам бор.

 Davron (8)(1)_новый размер

Даврон Эргашевнинг ўзи бу лойиҳадан қандай фикрда?

Даврон Эргашев: - Улуғбек Раҳматуллаев ўзи санъаткорлар ичида ҳурмат қилган укам! Менга бу лойиҳа таклифини берганида жуда ҳам хурсанд бўлдим! Кўпчиликда санъаткорлар бир-бирларини кўра олишмайди, деган тушунча бор. Бизда ундай нарса йўқ! Буни исботлаш учун ҳам, ўйлайманки бу лойиҳа амалга оширилмоқда.  Улуғбек билан ҳам ака-укадекмиз, ҳам унинг санъатини яхши кўраман! Бу лойиҳа мен учун ҳам кутилмаган янгилик бўлди! Балки, бу лойиҳа орқали Улуғбек мендаги баъзи ўзим сезмаган қирраларни кўришга ҳаракат қилаётгандир? Қолаверса, бу янги қўшиқни мусиқасиз, ўзи оғзаки куйлаб берганида, менга ёқди! Мен илгари бундай йўналишда қўшиқ куйламаганман! Бу йўналишда ҳам ўзимни синаб кўрмоқчи бўлдим ва Улуғбек Раҳматуллаев янги лойиҳаси орқали, шундай имконият берди. Янги “Бевафо” қўшиғи мухлисларга манзур бўлади, деб ўйлаймиз. Янги лойиҳа ва таклиф учун Улуғбек Раҳматуллаевга миннатдорчилик билдираман!

 IMG_6502_новый размер

Минг марта гапиргандан кўра, бир марта қўшиқни тинглаган яхши!

Демак, “Ўзбегим таронаси” радиоси тўлқинларида, тез орада Улуғбек Раҳматуллаевнинг янги лойиҳаси асосида, хонанда Даврон Эргашев томонидан куйланган “Бевафо” қўшиғини кутиб қоламиз!

 IMG_6538_новый размер

Яна бир, кўпчиликни анчадан буён ўйлантираётган савол, Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Нега маъюссан?” қўшиғига ишланган видеоклип қачон тақдим қилинади?

Улуғбек Раҳматуллаев (самимий):  - Биламан, мухлисларни ҳам жуда қийнаб юбордим, лекин бунинг ўзига яраша сабаблари бор! Клип профессионал даражада, барчага манзур бўладиган бўлишини истаганим учун ҳам, клипнинг тақдим қилиниши бироз узоқроқ бўлмоқда. Лекин, келаётган ҳафта қўшиқ ва клип премьерасини мухлислар тамоша қилишлари мумкин бўлади!

Бундан ташқари, 21 март  куни “Соғиниб” деб номланган концерт дастуримнинг DVD диски ва янги «Соғиниб» деб номланган CD мусиқий альбомимни тақдим қиламан. Янги «Соғиниб» деб номланган CD мусиқий альбомим, 8 та янги ва 2 та хит қўшиғимнинг (“Омадим келмади”, “Кўзларингга қараб”) янги талқинидан иборат!

 IMG_6496_новый размер

Демак, Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Соғиниб” деб номланган янги концерт дастурининг DVD диски ва янги «Соғиниб» деб номланган CD мусиқий альбомини 21 мартдан бошлаб, мусиқа дўконларидан бемалол сотиб олишингиз мумкин.

Саида Вахобова