FATTOHHON.COM

« Все новости

ШАХСИЙ ҲУДУДГА НАЗАР! САРДОР РАҲИМХОН: ТЎЙГА КЕТАДИГАН ВАҚТИМ... 19.03.2014 21:36

Одатда, шоубизнес соҳасидаги инсонлар, бошқалар назарида фақатгина ижод билан машғул бўлган инсонлардир. Улар баъзида бошқаларда, оилада қўлини совуқ сувга урмайдиган инсондек гавдаланишади. Айниқса, шоубизнесдаги эркакларни умуман, оила юмушлари, бола тарбиясидан бироз йироқда, деб ўйлашади. Лекин, бугунги лойиҳамиз, бундай фикрларни бутунлай инкор этади. Шоубизнес вакиллари нафақат меҳрибон ота, оила бошлиғи бўлибгина қолмай, балки баъзида фарзандларига қарашни ҳам, уддалай олишади!

Foto (4)

САРДОР РАҲИМХОН 2 ҚИЗНИНГ ОТАСИ

Боланинг таглигини алмаштириш...

1. Фарзандларимни таглигини бемалол ўзим алмаштира оламан, бунақа пайтлар кўп бўлган. Рафиқам банд бўлган вақтлари, боламни таглигини ўзим алмаштириб қўя оламан. Жуда тез алмаштираман. Ҳеч бунга эринмайман ҳам, ирганмайман ҳам. Ахир ўзимнинг болам-ку! Бемалол овқатини ҳам едириб, кийимини ҳам алмаштириб қўя оламан. Қизим агар мен уйда бўлсам, мендан бошқа ҳеч кимнинг қўлидан овқат емайди! Шунинг учун ҳам, қизим билан бирга овқатланамиз!

Foto (6)

Бола йиғласа...

2. Бола йиғласа, жуда ҳам осон овутаман! Ҳаттоки, рафиқамдан ҳам осонроқ овута оламан. Ишонмаслигингиз мумкин, лекин қизим, менинг қўлимга келиши билан ўз-ўзидан йиғидан тўхтайди! Мен ҳеч қандай ортиқча ҳаракат қилмайман! Иккала қизим ҳам менга жуда ўрганишган, қўлимга олишим билан икковини ҳам йиғиси тўхтайди.

Foto (7)

Болани сиз билан бирга ўйнагиси келса...

3. Бунақа вақтда, ишимни ташлаб болаларим билан ўйнайман. Кейин эса, секин алдаб туриб, чиқиб кетаман. (кулади) Бу кўп бўладиган вазият. Айниқса, ишга, тўйга кетадиган вақтим катта қизим боғчадан келади. Албатта, “мени ҳам олиб кетинг” дейди, эргашади. Менга жуда ўрганган, йиғлайди. Эрталаб турганда ҳам, кечга яқин боғчадан келса ҳам, дарров “ада” дейди. Кечаси мени қучоқлаб ухлаб қолади. Шунинг учун ҳам, жуда бир-биримизга боғланганмиз. Қизим билан кўпроқ бирга ўйнашни ҳоҳлайман. Лекин, ишга кетишим керак! Шунинг учун, ноилож чалғитиб, алдаб қочаман.

Foto (5)

Энг яхши кўрган буюмингизни синдириб қўйса...

4. Бунақа пайтлар ҳам бўлган. Бола-да, нима қиласиз? Индамайсиз. 2 яшар болани нимасини койийсиз? Ҳеч нарсани тушунмайди. Койиганингиз билан эртага яна шу ишини қилаверади! “Она қизим, ҳеч қиси йўқ, ҳаммаси яхши бўлади” дейман. Қўлларини ўпиб қўяман.

Foto (1)

Меҳмон келганда одобсизлик қилса...

5. Кўпроқ онаси койийди. Айтаман, “ўзи уйда 2-3 соатгина бўлсам, шунда ҳам уришсам бўлмас, яхшиси ўзинг тушунтира қол“ дейман. Рафиқам, ўзи қизимга тушунтиради. Агар жуда ҳам ҳаддидан ошиб кетадиган бўлса, “унақа қилманглар қизим” деб тушунтириб қўяман. Лекин, болаларимни ҳаётда уришган вақтим бўлмаган! Урмайман ҳам, уришмайман ҳам!

Foto (8)

 Нақд бир кун давомида болага қараб туришга тўғри келса...

6. Ҳа, албатта! Бемалол уддалай оламан!

Саида Вахобова

Foto (2)