FATTOHHON.COM

« Все новости

АКТРИСА ҲАЛИМА ИБРОҲИМОВАНИНГ ТАРҚАЛГАН ВИДЕОГА ЖАВОБИ! 22.03.2014 10:11

Санъаткор маданият намунаси бўлиши керак, дейишади. Аммо, ҳаётда ҳар қандай инсоннинг оғзидан ҳар хил сўзлар чиқиши мумкин. Ўз навбатида журналист ҳам, этика қоидалари риоя қилиши ва ўзи оммага етказаётган маълумотни  у ҳоҳ матн тарзида бўлсин, ҳоҳ видео, маданият даражасида тақдим қилиши керак, назаримизда.

Нима учун ҳамма жойларда, ҳар ерларда суратга олинган кўрсатувлар, видеолавҳалар монтаж қилинади? Чунки, орада юз берган хатоликлару, иш жараёнидаги турли вазиятларда ўша ердагиларнинг гапириб юборган сўзлари, маданиятга тўғри келмайдиган нарсалар олиб ташланади. Қандайдир ҳақоратли сўз ишлатиб юборилган кўрсатув ёки тўй жараёнини кўрганмисиз? Йўқ, албатта! Чунки, маданиятли инсонлар, ҳеч қачон ўзларига раво кўрмаган ҳақоратли нарсани, бошқаларга тақдим қилмайдилар, деб ўйлаймиз! Инсоннинг тарбия даражаси ҳам, шундан келиб чиқади, назаримизда.

Ҳаётда ҳар хил вазиятлар бўлади. Инсон билиб, билмай ҳар хил гапни гапириб юбориши ёки бехосдан оғзидан чиқиб кетиши мумкин.

Foto

Актриса Ҳалима Иброҳимованинг йигитларга хос шарттакили, мард ва тўғрисўзлиги ҳеч кимга сир эмас. Бир туғилган кунда, чақирилган жойида, тасодифан оғзидан чиқиб кетган сўзи, айнан шу сўзни гапираётганда олинган видеонинг тарқалиб кетишига фақат  унинг ўзи айбдорми? Унинг оғзидан чиққан сўзларни оммага етказишга жавобгарлар яъни, суратга олган оператор, монтажчи ва актрисани у ерга чақириб, бунга бошчилик қилган шахслар, маданият қоидаларига риоя қилган ҳолда, оммага маданият доирасидаги маълумотларни етказиб беришлари керак эмасми?

Маданият фақат санъаткорлар учунми?

Ҳалима Иброҳимованинг бўлиб ўтган ҳодисага жавоби ва киритган ойдинлиги, ҳеч кимни асло бефарқ қолдирмайди!

Марҳамат, аслида нима бўлганлиги ҳақида, Ҳалима Иброҳимованинг жавоби!

uh1a3507_novyy-razmer

КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

1) Мобиль вариант

 

2) MPG