FATTOHHON.COM

« Все новости

ИЛҲОМ ФАРМОНОВ, САМИМИЙ ХОНАНДАНИНГ ФАЙЗЛИ КОНЦЕРТИДАН! 23.03.2014 08:16

 DSC_0151_новый размер

22,23,24 март кунлари «Истиқлол» санъат саройида, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” Илҳом Фармоновнинг концерт дастури бўлиб ўтмоқда.

 DSC_0161_новый размер

23 март куни ҳам концерт ўзига хос файзли ўтди.

DSC_0049_новый размер

Илҳом Фармонов концерт бошланиши билан “Ватан” қўшиғини беғубор болакайлар билан куйлаб чиқиб келганидаёқ олқишлар янграй бошлади.

DSC_0082_новый размер

Қўшиқни куйлаб бўлгач, томошабинлар билан самимий саломлашган Илҳом Фармонов қўли кўксида, барча томошабинларга, мухлисларига астойдил миннатдорчилик билдирди.

DSC_0128_новый размер

Сўнг, “Бинафша” (янги талқинда), “Девонаман”, “Нимамуш”, “Самарқандга”, “Она”, “Кўзларингни яширма”, “Сурхонча”, ҳамда “Ота” қўшиқларини ижро қилди.

DSC_0101_новый размер

Ҳар бир қўшиқ учун алоҳида ўзига хос рақслар саҳналаштирилган бўлиб, либосларда рангларгача аҳамият берилган. Концерт давомида “Паризода” ва “Наврўз” рақс гуруҳлари раққосалари рақсга тушдилар.

DSC_0577_новый размер

Концертни Муҳаммаджон Бобожонов ва актриса Дилноза Кубаева олиб боришди.

DSC_0582_новый размер

Дилноза Кубаеванинг таъсирли шеърлари томошабинларни бефарқ қолдирмади.

DSC_0207_новый размер

“Она” қўшиғи вақтида чиройли қизчалар зал бўйлаб, онахонларга гуллар улашдилар.

DSC_0495_новый размер

“Ота” қўшиғини ижро қилиш хонанда учун осон кечмаганлиги сезилиб турарди. Қўшиқ олдидан Илҳом Фармонов отаси ва устози бўлмиш Шомурод ака Фармоновни ёдга олди. Қўшиқ ижроси вақти Саҳна тўридаги мониторда отасининг суратлари, ҳаётлиги вақтидаги бахтли лаҳзалари акс этган суратлар, видеолавҳалар намойиш қилинди. Томошабинлар кўзларига ёш қалқди.

DSC_0500_новый размер

Шундан сўнг, Илҳом Фармонов аввалги концертида отаси ҳаёт вақтида, унинг ўғли Исломжонни саҳнага етаклаб чиққанини ҳам хотирлади ва ўғли Исломжон Фармоновга қўшиқ куйлаши учун навбат берди.

DSC_0557_новый размер

Исломжон “СМС” ва “Дилхирож” қўшиқларини куйлади.

DSC_0553_новый размер

Унинг саҳнада ўзини эркин тутиши, самимийлиги, қувноқлиги тезда томошабинларнинг эътиборини тортди.

DSC_0677_новый размер

Шундан сўнг, кейинги блокда Илҳом Фармонов ўз рафиқасига бағишлаб, “Шодланаман” қўшиғини куйлади. Блок давомида, “Сен ва мен”, “Умр” қўшиқлари янграб ўтди.

DSC_0728_новый размер

Навбат “Лайло” қўшиғига келганда, бутун зал бу қўшиқни бирга ижро қилди.

DSC_0809_новый размер

Илҳом Фармоновнинг ўзи ҳам залга тушиб, томошабинлар билан бирга куйлади.

DSC_0783_новый размер

DSC_0763_новый размер

Концертга меҳмон сифатида ташриф буюрган машҳур меҳмонлардан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековга Илҳом Фармонов микрофон тутганида, Озодбек Назарбеков “Лайло”дан бир парчани ёддан куйлаб берганлиги, барча томошабинларни янада руҳлантириб юборди!

DSC_0651_новый размер

Иккинчи блок давомида Илҳом Фармонов, яна“Ойдин Кеча”, “Қиз бола”, “Аёллар”, “Лазги” қўшиқларини ҳам куйлади.

Шундан сўнг, “Тақлидчилар” гуруҳи саҳнада сухандон Ўткир Сиддиқов, хонанда Ғиёс Бойтоев, актёр Эркин Комилов ва сўз устаси Мирзабек Холмедовнинг овозларига тақлид қилиб, саҳна кўриниши намойиш қилишди.

DSC_0879_новый размер

Учинчи блокда хонанда Илҳом Фармонов, “Соғинмаса экан”, “Хаде-хаде” қўшиқларини ижро қилгач, бошловчи Муҳаммаджон Бобожонов мухлисларнинг талаб ва истаклари ёзилган хатларни олиб чиқди.

DSC_0888_новый размер

Шундан сўнг, Илҳом Фармонов талаблар ва истакларга кўра, аввалига “Онажонинг рози қил” қўшиғини, сўнг ўзининг аввалги хит қўшиқларидан попурри ижро қилди. Кўпчилик томошабинлар хонанда билан биргаликда куйладилар.

970060_1490830877803491_682014614_n

Шундан сўнг, хонанда янги қўшиқларидан “Йўқ-йўқ”, “Қизил шапкача” қўшиқларини куйлади. Сўнг, “Яшанг” қўшиғи билан концертни якунлади.

DSC_0740_новый размер

DSC_0751_новый размер

Концерт давомидаги муҳит жуда ҳам самимий бўлиб, томошабинларнинг хонандага бўлган алоҳида меҳри сезилиб турарди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

DSC_0271_новый размер

DSC_0779_новый размер

DSC_0774_новый размер

DSC_0589_новый размер

DSC_0588_новый размер

DSC_0587_новый размер

DSC_0586_новый размер

DSC_0467_новый размер

DSC_0342_новый размер

DSC_0305_новый размер

DSC_0287_новый размер

DSC_0482_новый размер

DSC_0146_новый размер

DSC_0245_новый размер

 DSC_0158_новый размер