FATTOHHON.COM

« Все новости

ШАҲСИЙ ҲУДУДГА НАЗАР! УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ: ШАХСИЙ БУЮМЛАРИМ КЎП ЗАРАР КЎРГАН... 24.03.2014 07:07

Одатда, шоубизнес соҳасидаги инсонлар, бошқалар назарида фақатгина ижод билан машғул бўлган инсонлардир. Улар баъзида бошқаларда, оилада қўлини совуқ сувга урмайдиган инсондек гавдаланишади. Айниқса, шоубизнесдаги эркакларни умуман, оила юмушлари, бола тарбиясидан бироз йироқда, деб ўйлашади. Лекин, бугунги лойиҳамиз, бундай фикрларни бутунлай инкор этади. Шоубизнес вакиллари нафақат меҳрибон ота, оила бошлиғи бўлибгина қолмай, балки баъзида фарзандларига қарашни ҳам, уддалай олишади!

Foto (6)

 

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ 1 ЎҒИЛ, 1  ҚИЗИ БОР

Боланинг таглигини алмаштириш...

1. Албатта, фарзандимнинг таглигини ўзим бемалол алмаштира оламан. Қолаверса, бу ишни кўп марта қилганман ҳам. Биринчи фарзандим ўғлим туғилганда, ўзим бу ишни ўрганганман.

Foto (4).jpg

Бола йиғласа...

2. Қўлимга олиб, кўтариб, эркалаб ўйнатаман. Ҳар хил кулгили товушлар чиқаришга, кулдиришга ҳам ҳаракат қиламан. Шу тарзда овутаман.

Foto (1)

Болани сиз билан бирга ўйнагиси келса...

3. Ҳар қандай ишимни бир четга суриб қўйиб, албатта боламга вақт ажратаман. Бу нарса болани эсида қолади! Агар жуда ҳам муҳим иш бўлса, боламга “озгина ишимни қилиб олай, кейин маза қилиб бирга ўйнаймиз” деб тушунтириб, ёнимга ўтказиб қўяман. Лекин, барибир иложи борича, ишимни четга суриб қўяман! Боламни эркалаб, вақтимни у билан ўтказаман. Бола шу нарса орқали меҳр олади. Шу тарафлама, ота-болани бир-бирига меҳри ошади!

Foto (5)

Энг яхши кўрган буюмингизни синдириб қўйса...

4. (самимий кулиб) Агар шундай ҳол юз берса, “ундай қилмагин” дейман. Ҳали менинг фарзандларим ёшроқ, “қилмагин” деган нарсани энди-энди тушунишяпти! Аммо, саволингиз мен учун янгилик эмас. (самимий кулиб) Чунки, ўғлим шу вақтгача жуда кўп нарсаларимни дабдаласини чиқарган! Соатларим, қўл телефонларим, атирларим! Қанчасини синдирган! Шахсий буюмларим кўп зарар кўрган! Бундан ташқари, рафиқамнинг лак, лаб бўёғи, пардоз буюмларигача олиб, тўкиб, ўзини юзларигача бўяб, роса ўзини кўрсатган. Энди, бола, кўрган ишларини қилган-да. Биз эса, унинг бу ишларига тўғриси ҳеч нарса қилмаганмиз. Фақат, тушунтирганмиз. “Қилмагин” деганмиз. Буюм топиладиган нарса! Буюм учун ҳеч қачон инсонни хафа қилиш, уришиш керак эмас, деб ўйлайман. Лекин, нотўғри иш бўлаётган бўлса, ўша ишни нотўғрилигини тушунтириш ишларини чиройли олиб бориш керак.

Foto (3)

Меҳмон келганда одобсизлик қилса...

5. Менимча, тушунтириб, танбеҳ берган бўлардим. Энди меҳмоннинг олдида бўлса, вазиятга қараб, агар болам жим ўтириши керак бўлсаю шўхлик қилса, “аяяй бўлади, уят бўлади” деб тушунтирилади. Худога шукур, ўғлим, бир оғиз гапимдан тушунади.  Қизим ҳали кичкина. Ўғлимни қилаётган шўхлиги ҳам ўзига ярашади! Аксинча, шўхликлари ҳам ўзига яраша қизиқарли.

Foto (7)

 Нақд бир кун давомида болага қараб туришга тўғри келса...

6. (ишонч билан) Албатта эплай оламан. Овқатини бериб, қарай оламан. Нима қилсам, ухлашини, таглигини алмаштириш, қандай эркалашни биламан. Менимча, бу нормал ҳолат! Энди, бизнинг оила катта оила бўлганлиги учун ҳам, ҳали болага қараш ўзимга қолиб кетиш ҳолати бўлмаган! Шукур, ота-онамлар бор, бу ҳам катта бахт. Ота-онаси бор инсонларда бу нарса осонроқ кечади. Набирани бобоси ва бувиси катта қилса бошқача бўлади, деган гапларни эшитганмиз. Бизни ўзимизда бундай бўлмаган, чунки бобо, бувиларимиз ўтиб кетишган. Лекин, фарзандларимда бундай имконият бор. Аммо, ўзим ишим қанчалик кўп бўлмасин, ҳар куни фарзандларим учун албатта вақт ажратиб, улар билан ўйнайман, масалан, қизимни қўлимда кўтариб ўйнатиб, овқатини баъзида атайлаб ўзим едириб қўйиб, гаплашиб ўтириб, эркалайман. Ўғлимни эса, ҳар куни бир марта бўлса ҳам, ўзим билан бирга олиб чиқиб, машинада айлантириб келаман!

Саида Вахобова

Foto (2)