FATTOHHON.COM
« Все новости
"КЕЛАЖАК ОВОЗИ" АХБОРОТ ХОНАЛАРИ 11.02.2013 15:57

Шу йилнинг 11-18 февраль кунлари Тошкент шаҳридаги 25 та Олий ўқув юртларида “Келажак овози” ахборот хоналари ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур лойиҳа Фонд Форум, “Келажак овози” ЁТМ ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2012 йилда бошланган эди. Бугунги кунда эса, барча вилоят ва Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим муассасаларида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Лойиҳа 11 февраль куни соат 14.00 да Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатияси университетида ва

соат 15.00 да Тошкент Давлат Юридик институти биноларида старт олди.

Мазкур дастур доирасида жойларда “Келажак овози” бепул Wi-Fi ҳудудлари ҳам ишга тушди.

“Келажак овози” ахборот хоналарининг очилиш маросими доирасида, “Келажак овози” маркази лойиҳалари тақдимоти, ҳамда “Дилемма” дискуссион клуби фаоллари томонидан намунавий ўйин ҳам ташкил қилинди.
Очилиш маросимларида олий ўқув юртларининг раҳбарлари, Олий ўқув юртлари талабалари, иқтидорли ёшлар, “Келажак овози” Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва ОАВ вакиллари ҳам иштирок этдилар.

“Келажак овози” ахборот хоналарининг очилиши, талабаларнинг ўқиш фаолиятида муҳим ўрин тутиши табиий. Негаки, бу хоналар туфайли, талаба ёшлар янада кўпроқ маълумотларга эга бўлишлари, балки ўз қобилиятларини кўрсатишларига имкониятдир. “Келажак” овози ахборот хоналари юртимизнинг 40 та таълим муассасаларида ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, эндиликда улар сафига Тошкент шаҳридаги 25 та олий таълим муассалари ҳам қўшилмоқдалар.

“Келажак овози” ахборот хоналарининг очилиши, Фонд Форум ва “Келажак овози” ЁТМ нинг расмий веб-сайтларида ёритилиб бориладиган воқеалардан мунтазам хабардор бўлиш имконияти ҳамдир. Негаки, мазкур тадбир доирасида, ҳар бир олий ўқув юртида “Келажак овози” бепул WI-FI ҳудудлари ҳам ташкил этилди. Бу лойиҳа эса, Ўзбекистон ахборот ва автоматизация агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилиб, ёшлар ўртасида Интернетнинг ижодий аҳамиятини ривожлантириш, тармоқнинг ўзбек сегментининг юксалиш даражасини жадаллаштириш имкониятларини тақдим этишга қаратилган.

“Келажак овози” ЁТМ Фонд Форумнинг ёшларга қаратилган кўплаб лойиҳа ғолиблари ва фаол ёшларни турли йўналишлар бўйича бирлаштиради. “Таълим грантлари” дастури, “Иқтидорли талабалар учун стипендиялар” дастури, “Келажак овози” иқтидорли ёшлар танлови ғолибларининг лойиҳа ва таклифларини ҳаётга тадбиқ этиш, ижодий ташаббус ва ғояларни қўллаб-қувватлашда яқиндан кўмаклашиб келмоқда. ЁТМ нинг юртимизнинг барча вилоятларида бўлимлари мавжуд.
Саида Вахобова

