FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида,
26-27 февраль кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик театрида “Баҳор нафаси” концерт дастури бўлиб ўтди.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида болалар мусиқа ва санъат мактабларини ривожлантириш, ёшлар маънавияти, дунёқарашини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, ёшларнинг ҳар тарафлама етук ва баркамол бўлиб вояга етиб, ҳар соҳада юқори муваффақиятларни қўлга киритишларига сабаб бўлмоқда.
Санъат соҳасида ҳам, ёш истеъдодларга алоҳида эътибор қаратилиб, улар замонавий билим даргоҳларида таҳсил олишлари учун, шаҳар ва туманларда, қишлоқларда янги Санъат мактаблари, маданият масканлари қуриб битказилди, мавжудлари эса, қайта реконструкция ҳам қилинди.
Давлатимиз Раҳбари раҳнамолигида ёшларга кўрсатилаётган эътибор, ёш истеъдодларни ижод тарафлама, халқаро кўрик-танловлар, фестиваллар, санъат байрамларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишларида, руҳлантирмоқда.
26-27 февраль кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик театридаги концерт дастурининг асосий иштирокчиси бўлган Ёшлар симфоник оркестри ҳам, ташкил этилганлигига эндигина 2 йил бўлса ҳам, “Competizione dell'Opera” опера ижрочиларининг XIV халқаро танлови, Санъат фестивалларининг фаол иштирокчисига айланиб улгурган. Унинг таркибидаги мусиқачиларнинг айримлари юртимиз ва халқаро миқёсда ўтказилган нуфузли танловларнинг совриндорларидир.
Мазкур концертда ўзбек бастакорлари, ҳамда жаҳон классик бастакорларининг асарларидан намуналар, опералардан ариялар, замонавий мусиқий асарлар ҳам ижро қилинди. Жумладан, устоз санъаткор Таваккал Қодировнинг “Фасли навбаҳор” қўшиғи мусиқаси ва қўшиғи ижроси, Петр Чайковскийнинг “Щелкунчик” балетидан “Вальс цветов”, Шарль Азнавурнинг “Вечная любовь” (Une vie d’amour), Алессандро Сафинанинг “Луна ту”, Шуҳрат Зокировнинг “Вальс”, Жоаккино Россинининг “Севильский цирюльник” операсидан “Ария Дона Базилио”, Жузеппе Вердининг “Риголетто” операсидан “Ария Риголетто”, “Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради” фильмидаги “Разговор с счастьем”, Жоаккино Россинининг “Тарантелла”, Людвиг ван Бетховеннинг Ода “К радости” куй ва қўшиқлари ва бошқалар... Куй ва қўшиқларнинг маҳорат билан ижро қилиниши, томошабинлар томонидан тўхтовсиз олқишларга сазовор бўлди! Айниқса, миллий эстрада қўшиқларимизнинг айримларини дастурдан ташқари, концертдан сўнг ижро қилиб берилганлиги, томошабинларни янада руҳлантириб юборди! Концертга келган ҳар бир томошабин, мазкур Театр биноси мисолида Юртимиздаги Санъат равнақи йўлида амалга оширилаётган улкан ишларнинг гувоҳига айланди, десак янглишмаймиз. Ҳар бир томошабин кўнглида, Юртимизда санъат йўлида амалга оширилаётган ишлардан чексиз фахр ва ифтихор туйғулари мужассам эди! Бу эса, ёш истеъдодларни санъат соҳасида янгидан янги ижодий парвозларга ундаши, шубҳасиз. Саида Вахобова Феруза Фаттохова Фотолар учун фотограф Сардор Азимов ва шогирди фотограф Ўткир Мирзааҳмедовга миннатдорчилик билдирамиз