FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг “Тун” қўшиғи санъаткорнинг бу йилги янги концерт дастурида ҳам тингловчилар томонидан кучли олқишлар билан кутиб олинган эди! МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Бу таъсирли қўшиқ сўзи Рислиғой Ҳотамовага, мусиқаси эса, Шавкат Умаровга тегишли.
Тун менга берар азоб, сен қуёшим ботмагин...
Шу азобда ухласам, ёлворай уйғотмагин...
Ҳамма мени сотганда, сен ҳам мени сотмагин...
Тун менга берар азоб, сен қуёшим ботмагин...
Гулга қўлим узатсам, тиканлари санчилди,
Ярим кўнглим ёлғондан, адо бўлди, янчилди,
Зулматга қўйма мени, улардай сен ҳам энди,
Тун менга берар азоб, сен қуёшим ботмагин...
Ёлғиздирман дунёда, менинг сирдошим йўқдир,
Ёрнинг ҳар ёлғонига чидар бардошим йўқдир,
Энди менинг кўксимда, ёнар қуёшим йўқдир,
Тун менга берар азоб, сен қуёшим ботмагин...
Шу азобда ухласам, ёлворай уйғотмагин...
Қаро тунлар қаҳрини, ким ҳам билар мендайин?
Ёлғон вафо заҳрини, ким ҳам билар мендайин?
Сенинг ҳеч ботмаслигинг ким ҳам билар мендайин?
Тун менга берар азоб, сен қуёшим ботмагин...
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!
1) ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВА-"ТУН"-МР3
2) ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВА-"ТУН"-МР3