FATTOHHON.COM
« Все новости"Ҳаёт учун!" шиори остида ўтказилаётган ва 2010 йилдан буён анъанага айланган, Фонд Форум «Аёллар кенгаши» РЖБ ва «Ҳаёт учун!» кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, томонидан ўтказиб келинаётган хайрия марафони 1 май куни бўлиб ўтди.

Старт ва Финиш чизиғи: Абдулла Қодирий ва Шаҳрисабз кўчалалари кесишувидан, Эски ҳайвонот боғигача деб белгиланган эди.
"Ҳаёт учун!" марафонида бу йил жуда ҳам кўплаб ватандошларимиз иштирок этдилар.
Санъаткорлардан старт бериладиган жойда Ўзбекистон Халқ артисти Ёдгор Саъдиев, Абдуҳошим Исмоилов, хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев, хонанда ва актриса Муниса Ризаева, Рухшона, Динейра, Сирожиддин, Бахтиёр Раҳмонов ва актрисалар Асал Шодиева, Ситора Фармонова, актёр ва актриса Лутфулла ва Гулчеҳра Саъдуллаевалар қизи Муқаддас билан, ҳамда "Зарба", "Уммон" гуруҳидагиларга кўзимиз тушган бўлса,
Асал Шодиева ва Адиз Ражабовлар
Нигора, Камола Орипова ва Билолхўжа Орипов
Ойбек ва Қамариддин
финишгача югуриш вақтида хонандалар Ойбек ва Нигора, Динейра, актёр Адиз Ражабов, "Ўзбегим таронаси" радиоси бошловчилари Дj.Mix, Дилмурод Ғуломовлар ҳам югуриб кетаётганликларига гувоҳ бўлдик.
Жаҳонгир Позилжонов
Финиш саҳнаси
Финишда эса, саҳнада Жаҳонгир Позилжонов ва бошқа хонандалар ҳам бор эдилар.
Финишда ғолиблар ва шунингдек, 23 апрель куни бўлиб ўтган "Ҳаёт учун футбол!" шоуси қатнашчилари дипломлар билан тақдирландилар.
Бахтиёр Раҳмонов
Хонанда Бахтиёр Раҳмонов: - Бундай марафон Ўзбекистон тарихида илк марта дейишим мумкин. Бир ғоя изидан шунча инсонларни, хайрия мақсадида келганларидан жуда ҳам тўлқинландим. Кўкрак бези саратонига қарши инсонларнинг бефарқ эмасликлари, мени жуда ҳам қувонтирди.
"Зарба" гуруҳи
"Зарба" гуруҳи: -. Йилдан йилга ушбу лойиҳа иштирокчилари сони кўпайиб бормоқда. Биз ҳам улар билан бирга эканлигимиздан ва бу марафонда иштирок этаётганлигимиздан хурсандмиз.
Марафон кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Бу лойиҳа инсонийлик, хаста инсонларга бўлган эътибор ва келажакка умид тимсоли бўлди, деб ўйлаймиз.
Феруза Фаттохова
Саида Вахобова