FATTOHHON.COM

« Все новости

ЖАҲОНГИР ОТАЖОНОВ КОНЦЕРТ ОЛДИ РЕПЕТИЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ + ВИДЕО! 04.05.2012 03:56

 

 

 

 

jahongir_otajonov2.jpg Хонанда Жаҳонгир Отажонов 1 майдан буён созандалар гуруҳи билан "Истиқлол"санъат саройида, навбатдаги жонли ижрода бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурига тайёргарлик қилмоқда. (Асли тайёргарлик 10 январдан бошланган.)

 

jahongir_otajonov5.jpg


Жаҳонгир Отажонов: - Бир-икки ой давомида мусиқачилар билан биргаликда, концертда айтиладиган қўшиқларимизни шакллантириб олдик. Кейин эса, бир ярим-икки ой давомида қўшиқларни қайтариб, куйлаб пишитиш жараёни кечади. Охирги 15 кунлар, куйлаб сайқаллаш кетади. Ҳозир шундай пайтдамиз.

 

jahongir_otajonov6.jpg

 

Ҳар куни 3-4 cоатдан, баъзида 5-6 соатлаб репетиция қиляпмиз. Мен учун қийин тарафи йўқ, чунки одатдаги ишим. Энг қийин тарафи (кулиб) мана шу ердаги мусиқачиларни мени инжиқликларимига чидаётганликлари бўлса керак.

 

jahongir_otajonov1.jpg

 

jahongir_otajonov.jpg

 

jahongir_otajonov4.jpg

 

Ҳозир 4 ой давомида ҳамма асабийлашиб қолган. (кулиб) Концерт ўтгач майли бир-биримизни кўрмасак ҳам ... (мусиқачилар ва Жаҳонгир Отажонов ҳаммалари биргаликда кулиб юборишди) Тортишиб қолганимизда шундай фикр бўладию, лекин барибир шунча бирга ишлаганидан кейин одам, бир-бири билан ака-укадек бўлиб кетади. Бир-бириа меҳрибон бўлиб, бир ҳафтадан кейин қадрдонидек соғиниб қолади. (кулиб)

 

jahongir_otajonov3.jpg

 

Чунки, олдинги йил концертдан кейин кўришганимизда, "репетиция қачон" деб иштиёқ билан айтишганда, бу менга тўғриси жуда ҳам бир бошқача бўлди. Лекин, бу йил анча олдинги йилдан осон кечди, чунки бир-биримизни биламиз, улар ҳам мени мусиқамни билишади. Мен ҳам уларнинг ижро услубини биламан.

 

jahongir_otajonov8.jpg

 

Бу йил қўшиқларимизнинг кўпи янги. Чўчийдиган тарафимиз, балки томошабинларга битта эшитганда етиб бормас? Энди битта қўшиқни қайтариш ҳам нотўғри деган фикрда, 70-80 фоиз янги қўшиқлардан фойдаланамиз. Бу йил концерт учун камида 35 та мусиқачи ҳар хил чолғуларда, яна раққосалар, ёрдамчилар, администрация билан ҳисоблаганда 70-80 та киши ишлайди. Саҳнага келсак, классик услубда бўлади. Бошқа концертларда бўлганидек, экран бўлмайди. Кейин, саҳнанинг бошини пастроққа туширмоқчиман. Мухлислардан тепа бўлиб кетмай, мухлислар билан баравар турай деган мақсадда, шундай қилмоқчиман. Бу инсонлар билан мулоқот, яқинлик. Менимча, санъаткор халқдан юқорида туриши керак, деб ўйламайман.

Саида Ваҳобова

jahongir_otajonov10.jpg


jahongir_otajonov7.jpg




Видео: