FATTOHHON.COM

« Все новости

УЗОҚ КУТИЛГАН АКТЁР! КОМИК РОЛЛАР ҚИРОЛИ - ОНКОЛОГИЯДА? 07.05.2012 03:48

"Оқибат" ва  "Фирибгар" фильмларини суратга олган режиссёр Азиз Умрзоқов навбатдаги учинчи фильмининг суратга олиш ишларини тугаллаш арафасида. "Инсон қадри" деб номланган бу фильм учун, режиссёрнинг актёрлар танлови узоқ давом этди. Ниҳоят, режиссёр бир қарорга келиб, фильмдаги бош роль учун актёр Муҳаммадисо Абдулхаировни таклиф қилди. Лекин, бу пайтда актёр бошқа бир фильмда банд эди. Лекин, режиссёр Азиз Умрзоқов актёрни шу ролда синаб кўриш истагидан қайтмади. 

 

filmazizu2.jpg

 

Ниҳоят, Муҳаммадисо Абдулхаиров билан боғлиқ кадрлар суратга олинмоқда...

 

filmazizu1.jpg

 

filmazizu7.jpg

 

Аввал рафиқасини овқатлантираётган актёр, эндиликда касалхона йўлагида кетяпти.

 

filmazizu10.jpgfilmazizu9.jpg

 

Кейин эса, ёмғир билан боғлиқ кадрлар суратга олинди.

 

filmazizu.jpg


Суратга олиш вақтида, актёрнинг қиёфаси, кўз қарашларидаги ҳолатдан ҳолатга ўтиш жараёнидаги маҳорати, таҳсинга лойиқ. Ҳеч қандай пахталарсиз, албатта)))))


Бир зум аввал кулиб турган инсон, бирдан жиддий тортади. Сўнг, яна хомуш қиёфага кириб, зум ўтмай жилмайишига тўғри келади. Чиндан ҳам, Муҳаммадисо Абдулхаировда ижро маҳорати жуда ҳам кучли эканлигини билиниб турибди.

 

filmazizu4.jpg


Актёрни кўпдан бундай жиддий ролда кўрмаган эдик. 100 фоизга бурилиш!

 

filmazizu5.jpg

 

Режиссёр Азиз Умрзоқов актёр билан ҳеч бир қийналмай, керакли кадрларни суратга олди.

 

filmazizu3.jpg Муҳаммадисо Абдулхаиров: - Ҳозир мана мен учун, биринчи кун съёмка ишлари бошланди. Мен билан боғлиқ биринчи эпизод суратга олинди. Менга ёққан тарафи, бошқа ролларимга қараганда бу фильмнинг "юки" кучли, қолаверса, ўқиганимда сценарий ҳам маъқул бўлди. Ўзи охирги пайтлар, комедик бўлмаган бир жиддий образ яратишни ўйлаб юрган эдим. Қаҳрамонимнинг инсонларга айтар ўз сўзи бор. Бу фильмга таклиф бўлганида, вақтим жуда ҳам тиғиз эди... Лекин, фильм ижодкорлари, мени кутишибди, бунинг учун катта раҳмат! Мана бугун суратга тушяпман!

 

filmazizu6.jpg


Актёрни шифокор билан суҳбатлашиб турганини кўрган баъзилар, суратга олиш ишлари кетаётганини сезмаганлар, ажабланиб ҳайрон бўлаётганликлари билинди.


Фильмдаги шифокорлар ролларини ҳақиқий шифокорлар ижро этишди. Эпизодлардаги беморлар ҳам ҳақиқий....


Касалхона муҳити эса, шароитлар аъло даражада бўлса ҳам, лекин бу касалхонага, яхши маънода, келсангиз ҳам фақат съёмкага келинг...

 

filmazizu8.jpg

 

Фильм ҳақидаги барча эксклюзив маълумотлар Fattohhon.com сайтида, кузатиб боринг!

Ҳар бир оила тақдири, бефарқ қолдирмаса керак, деган фикрдамиз.

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова