FATTOHHON.COM
« Все новости
9 май куни 1999 йилдан буён "Хотира ва Қадрлаш куни" сифатида нишонлаб келинмоқда.
Шу муносабат билан 8 май куни Тошкент фотосуратлар уйида, 9 май "Хотира ва Қадрлаш куни"га бағишланган II Жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари бадиий кўргазмаси бўлиб ўтди.
![]()
Кўргазманинг очилишига кўплаб уруш ва меҳнат фахрийлари ташриф буюрдилар.
![]()
Кўргазмада уруш орти ҳолатлар, уруш қаҳрамонлари ва ғалаба акс эттирилган суратлар намойиш этилди.
![]()
![]()
![]()
![]()
II Жаҳон урушида вафот этганлар хотираси учун 1 дақиқа сукут сақланди.
![]()
Кўргазмада Ўзбекистон Халқ рассоми академик Акмал Нур, "Қатағон қурбонлари" хотира музейи директори Бахтиёр Ҳотамов, таниқли рассом уруш фахрийси Рафаэль Матевосян ва бошқалар сўзга чиқдилар.
![]()
![]()
![]()
Сўнг "Хотира ва Қадрлаш" кунига бағишланган кичик концерт қўйилиб, унда Республика санъат мактаби болалар хори ҳамда, бир неча ҳаваскорлар Ватан ва уруш қаҳрамонларини руҳлантирувчи бир неча қўшиқлар ижро этдилар.
![]()
Фотосуратлар уйининг залида, уруш ва меҳнат фахрийлари учун дастурхон ёзилди, II Жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларига ҳурмат кўрсатилди.
Кўргазмадаги суратлар, бугунги фаровон ҳаётимизни янада қадрига етишга ундайди.
Суратларни кўрар эканмиз, дилимизда бугунги тинч ва фаровон кунимизга шукроналикни ҳис этамиз. Юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги абадий бўлсин!





