FATTOHHON.COM
« Все новостиРежиссёр Иброҳим Расулов "Жийда гули-2" фильмини премьера қилишда ноодатий йўл тутди. Яъни, барча режиссёрлар каби фильмни аввал Тошкент шаҳри кинотеатрларида эмас, Республикамизнинг бошқа вилоятларида намойиш этишдан бошлади. Фильм премьераси вилоятларда бўлиб ўтди.
Режиссёр Иброҳим Расулов: - "Жийда гули-2" фильмини Қашқадарёда премьераси бўлиб ўтди. Премьерада хонанда ва актёр Анвар Собиров, Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов ва фильмнинг бошқа ижодкорлари иштирок этишди. Фильм ҳозирда Қашқадарё кинотеатрларида намойиш этилмоқда.
- Нима учун, фильмни аввал Тошкент шаҳрида премьера қилмадингиз?
Режиссёр Иброҳим Расулов: - Тошкент шаҳри кинотеатрларида фильмлар премьералари кўп эди, премьера учун навбатда турган фильмлар ҳам. Шунинг учун, томошабинларни кўп куттирмай, фильмнинг премьерасини вилоятларда қилишни бошладик.
- Унда фильмни Тошкент шаҳрида ҳам премьера қиласизларми?
Режиссёр Иброҳим Расулов: - Ҳа, албатта! Тошкент шаҳрида июнь ойида фильмнинг катта премьерасини ўтказамиз! Июнь ойи фильмлар намойиши учун "сезон" бўлмаса ҳам, томошабинлар фильмни шундоқ ҳам узоқ кутишди, шунинг учун бошқа куттирмоқчи эмасмиз.
* * * * * * * * * *
Режиссёр Иброҳим Расулов ҳозирда яна бир янги фильм устида ишлаётганлигини маълум қилди. "Қримга қидириб" деб номланган ушбу фильм сценарийси устоз санъаткорлар Эркин Комилов ва Мурод Ражабовларга бағишлаб ёзилган! Ҳозирда бошқа ролларга актёрлар танлови ва фильмни суратга олишга тайёргарлик ишлари кетмоқда. Фильм комедия жанрида бўлиб, Украина Қримда суратга олиш режалаштирилган.