FATTOHHON.COM
« Все новости3,4,5 март кунлари «Истиқлол» санъат саройида анъанавий “Азиз ва муқаддассан аёл” концерт дастури бўлиб ўтди!
Концерт режиссёри Саъдулла Абдуллаев.
Ҳар йили азиз аёллар байрами арафасида ўтказиладиган, ўзига хос “Азиз ва муқаддассан аёл” анъанавий концерти, бу йил 18 ёшга тўлди!
Концерт дастури 3 кун давомида, ҳар бир куни ўзгача бўлди!
Концерт анъанавий “Сен азиз ва муқаддассан аёл” гимни билан бошланди! Уни, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдурашид Йўлдошев, Алишер Файз, Яҳёбек Мўминов, хонанда Сардор Мамадалиев,
ҳамда актёр Улуғбек Қодировлар ижро этишди.
Сўнг, “Ҳандалак”чи Зокир Очилдиев, Comedy Uz, ҳамда “Дизайн” гуруҳидагилар ўз чиқишлари билан томошабинлар кайфиятини янада юқори кўтаришди.
Шундан сўнг, Озодбек Назарбеков,
Абдурашид Йўлдошев, Мавлуда ва Гули Асалхўжаевалар, Атҳам Солиев, Яҳёбек Мўминов, Жўрабек Жўраев,
Алишер Файз, Гуласал Абдуллаева, Сардор Мамадалиев, “Шаҳризода” гуруҳи, Рустам Ғойипов,
Дилсўз,
устоз санъаткор Ғуломжон Ёқубов,
Жаҳонгир Позилжонов, Баҳриддин Зуҳриддинов,
Асилбек Нигматов, “Санъат” гуруҳи ва бошқалар кетма-кет севимли ва янги қўшиқларни тақдим этдилар.
Шунингдек, концертнинг 2 кунидан устоз санъаткор Ҳожиакбар Ҳамидов, Ғиёс Бойтоев, Аҳрор Усмонов, ҳамда Баҳром Назаров, учинчи куни эса, Улуғбек Раҳматуллаев ҳам, ўз қўшиқларини тақдим этишди.
Дастур давомида томошабинларга дастурга хос усулда совға тақдим қилинди.
Бунинг учун, совға эгаси, томошабинлар орасидан, санъаткорлар ёрдамида танлаб олинди!
Бундан ташқари, ҳар бир қўшиққа алоҳида ёндошилиб, унга мос саҳна кўринишлари тақдим этилди! Ҳар бир қўшиқ учун “Паризода” ва “Тумор” рақс гуруҳлари томонидан рақслар намойиш қилинди.
Концерт жуда ҳам кўтаринки руҳда ўтди!
“Замин” студияси раҳбари Саъдулла Абдуллаев: - Санъаткорлар ва томошабинлар қандай кўтаринки кайфиятда эканликларини ҳаммамиз кўрдик! Кўплаб янгиликлар қилинди, ҳар бир чиқишнинг ўзига хос ўзига тортадиган жиҳатлари бўлди! Масалан, Асилбекнинг саҳнанинг ўртасида кутилмаганда пайдо бўлиши, бу сир тутилган эди! Ёки Улуғбек Қодировни қўшиқ куйлашини халқ бошқача кутиб олди! “Муқаддас аёл” қўшиғи 18 йилдан буён айтиб келинган бўлса, Улуғбек Қодиров бунда биринчи марта иштирок этиб, қўшиқ куйлаши бўлди. Ўзимни ҳам концертдан кўнглим тўлди. Саҳнада турган мана шу зинали декорация 8 қиррали бўлиб, тошойнадан қилинган. Буни ҳаттоки, “қайси интернетдан олинган?” деб сўрашди! Агар бу саҳнани жаҳондан қидирсангиз топа олмайсиз! Чунки, бунда ўзимизнинг миллийлик бор! 8 қирра, ўзбек наққошлик санъатида ишлатилади! Агар саҳнани тепадан кўрсангиз, пол ҳам унинг давоми бўлиб, бу 3 D! Бундай саҳна бизнинг студия ўтказаётган концертларда қилинмоқда! Яъни, бунда одамлар саҳна устида текис юраверади, аммо тепадан кўрганда зиналарга ўхшаб кўринади! Яна бир янгилик “Тошшаҳарнур” бирлашмаси, охирги замонавий технология, янги чироқлар олиб келишди! Биринчи марта шу концертда қўлланилди! Концерт кутилгандан ҳам яхши ўтди, елкамиздан тоғ ағдарилгандек бўлди! Ўша тоғни биз санъаткорлар билан биргаликда қулатдик! Шунча санъаткорлар, раққосалар меҳнати, шунингдек, устоз санъаткор Ҳожиакбар Ҳамидовнинг жонли ижроси, Озодбек Назарбековнинг чиқишлари, ҳаммаси ўзгача бўлди! Қўшиқлар 3 ой мобайнида йиғилди! Баъзи қўшиқлар қайта аранжеровка ҳам қилинди! Хуллас, ҳамма ўз ҳиссасини қўшди! Бу концерт дастурини шунча йиллардан бери давом этиб келаётганлигининг ҳам сабаби, азиз аёллар! Соғ бўлинглар, бор бўлинглар! Ҳаётда эркаклар нима иш қилишса, сизлар учун қилинади! Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Сардор Азимов ва шогирди фотограф Ўткир Мирзааҳмедовларга миннатдорчилик билдирамиз