FATTOHHON.COM
« Все новостиШохруххон ўзининг янги “Мажнун” деб номланган қўшиғини тингловчилар эътиборига ҳавола этди. Бобораҳим Машраб ғазали асосидаги қўшиқ мусиқаси Бобур Умаровга тегишли бўлиб, аранжеровка Жасур Бадалбоев томонидан амалга оширилган.
Мазкур қўшиқ “Мажнун” фильмига саундтрек сифатида танланган.
Ошиқ бўлдим ўзингга, кўрмай ўлсам нетаман,
Боязиддек ўзимни кунда юз минг сотарман...
Мункар накир келганда, лаҳад ичра ётарман,
Кўрсат юзинг, ёнарман, манда тоқат қолмади,
Меҳрибоним қайдасан, жонда роҳат қолмади...
Чекдим жафони дод-ей, танда ҳолат қолмади,
Кездим дашту биёбон, дилда ҳасрат қолмади...
Ғамза қилиб, қошимга кел, санга қилай жонни фидо,
Куйди юрак ишқ ўтида, оҳ, нетайин, бўлдим адо,
Бўлди бу Мажнунинг хароб, Лайли ғамингда тинмадим,
Тўлди юракка ҳасратинг, куйдию бўлди мубтало...
Кўрсат юзинг, ёнарман, манда тоқат қолмади,
Меҳрибоним қайдасан, жонда роҳат қолмади...
Чекдим жафони дод-ей, танда ҳолат қолмади,
Кездим дашту биёбон, дилда ҳасрат қолмади...
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!