FATTOHHON.COM
« Все новостиДилсўздан нафақат ўз волидаи муҳтарамаси, балки барча оналарга бағишланган янги қўшиқ! “Онам” қўшиғининг сўзи ва мусиқаси Фарруҳ Соҳибга, аранжеровкаси эса Фурқат Бобожоновга тегишли. Чиндан ҳам, дунёда инсон учун онадан азизроқ, онадан меҳрибон йўқ...
Дейдилар боланинг кўзи нам бўлса,
Онанинг қалбини тирнаркан оғриқ.
Дейдилар гар фарзанд, кўнгли шод бўлса,
Она учун бўлмас экан, бахт шундан ортиқ.
Гулдайин нозигим, беқиёс бойлигим,
Дилдаги шодлигим, фариштам менинг онам!
Онам-а, онам-а, онам-а, онам...
Меҳрибоним, мунисим, ёлғизим онам...
Онам-а, онам-а, онам-а, онам...
Саждагоҳим, Каъбам менинг,
Ҳикматим онам...
Сув сўрасам, сув эмас, чойлар узатган,
Дард чексам, дори эмас, меҳри тузатган,
Оқшом бедор кутиб яна, саҳар кузатган,
Нафис юзли беминнатим, жаннатим онам!
Онам-а, онам-а, онам-а, онам...
Меҳрибоним, мунисим, ёлғизим онам...
Онам-а, онам-а, онам-а, онам...
Саждагоҳим, Каъбам менинг,
Ҳикматим онам...
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!