FATTOHHON.COM

« Все новости

"ЁНИНГДАМАН" ПРЕМЬЕРАСИ, КУТИЛМАГАН "ЮЛДУЗЛИК" ОНЛАРИ 11.05.2012 03:56

premerayoningdaman6.jpg 11 май соат 18.00 да «Алишер Навоий» киносаройида, дебютант режиссёр Улуғбек Шарметовнинг "Ёнингдаман" фильми премьераси бўлиб ўтди.

 

premerayoningdaman4.jpg

Актёр Адиз Ражабов ва юрист, актёр Отабек Маҳкамов

 

Премьерага келган машҳурлар Валижон Умаров, Ҳошим Арслонов, режиссёрлар Саид Мухторов, Абдувоҳид Ғаниев, Ҳилол Насимов, актриса Шахзода Матчонова, шоир Якзон ва бошқалар....

premerayoningdaman.jpg

 

Фильм премьерасини актёрлар Адиз Ражабов ва  Акбархўжа Расуловлар олиб боришди.

 

premerayoningdaman1.jpg

Фильм оператори Умид Маликов ва монтаж режиссёри Эркин Муродов

 

Фильм мелодрама жанрида суратга олинган бўлиб, ундаги воқеалар ривожи қизиқарли кечади.

Фильмнинг бош қаҳрамони "альцгеймер" (касаллик номини хато ёзган бўлсам узр!) касаллигига чалинган аёл бўлиб, у ўз хотирасини бутунлай йўқотган.

Фильм бош қаҳрамони Дилшод (Азиз Умрзоқов) бир кўришда, бош қаҳрамон Нигора (Шаҳзода Муҳамедова) ни севиб қолишидан, фильмнинг асосий қисми бошланади.

Оилалар ўртасидаги тенгсизлик, уларни севгисига қаршилик, қизнинг чет элга ўқишга бориши кераклиги, воқеалар ривожини давом эттиради. Шунингдек, фильмда севги учбурчаги ҳосил бўлиб, (актёр Отабек Маҳкамовнинг қаҳрамони) Санжар, Нигоранинг ота-онаси орзусидаги йигит сифатида, намоён бўлади.

 

premerayoningdaman7.jpg

 

Фильм намойиши олдидан, актёр Акбархўжа Расулов билан суҳбатлашганимда, режиссёр Улуғбек Шарметовни европача фикрлаши ҳақида, сўз кетганди... Фильмни кўриб, бунга яна бир бор амин бўлдим. Фильм руҳи, ғояси европача руҳда суратга олинган, назаримда. Чунки, ота-она иккинчи планда бўлиб, асосий урғу ва ташаббус ёшларга, айниқса, бош қаҳрамон қизга берилган. Унинг эркатойлиги, ўз тақдирини ҳал қилишда доим ташаббусни ўз қўлига олмоқчи бўлиши, йигит билан муносабати, қизнинг ота-онаси ҳам унинг севгисига қаршилик қилишса-да, кейинчалик кутилмаган тарзда ва тезгина таслим бўлишлари, ҳамда кейинчалик унинг қарорига кўнишлари, баъзи бир эпизодларда ёшларнинг муносабатларига ота-онанинг умуман аралашмаслиги....

Қайсидир маънода, бизнинг менталитетдан бироз узоқроқ эмасмикан? Негадир фильмни кўриб, шу кунларда оила қуриш ва умуман, шахсий ҳаёт борасида, ота-оналар иккинчи планга ўтиб қолаётгандек, яъни ташаббус, йигитларни ҳам эмас, кўпроқ қизларимиз қўлига ўтиб кетаётгандек туюлди)))))

 

Томошабинлар томонидан фильмнинг бошланишидаги ҳолатлар "Телба" фильмини эслатиб юборди, деган фикрлар билдирилди.

 

Лекин, "Ёнингдаман" фильми, режиссёрнинг илк иши эканлигини ҳисобга олсак, фильмда воқеалар тизими яхши ўйланган ва суратга олинган.

Фильмдаги севгига бағишланган чиройли романтик кадрлар, томошабинлар эътиборини ўзига тортиши шубҳасиз. Кадрлар, чиройли тасвирланган.

Фильмда воқеалар ривожи бошқа фильмлардан фарқли равишда кечади. Яъни, бош қаҳрамонларнинг кимлиги, фильм ўртасига келгач, маълум бўлади.

Фильмда актёрлар Азиз Умрзоқов ва Отабек Маҳкамовларнинг роллари таъсирли чиққан, деб ўйлайман. Бу икки актёр фильмда, рақиблар ролини ижро этишган. Отабек Маҳкамов қаҳрамони жиддий, ўз сўзида тура оладиган инсон образи бўлиб, айнан ҳозирги кунда, баъзи инсонларда йўқолиб бораётган инсонийлик ва мардлик хислатларини намоён этади. Актёр фильмда ўзининг ижро маҳоратини кўрсата олган, деб ўйлайман.

Фильм қаҳрамонларининг кексайган қиёфаларини эса, актёр Убайдулла Омон ва актриса Шоҳида Узоқова талқин этишган бўлиб, албатта, таъсирли лавҳаларга бой. Уларнинг образлари орқали, эр-хотин ўртасидаги меҳр-оқибатга алоҳида урғу берилган ва инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам, ўз севганидан воз кечмаслиги кераклигига ишора қилинган.

 

premerayoningdaman2.jpg

 

Фильмда чиндан орзу қилсанг, унга етишиш мумкин, фақат унга эришиш учун ҳаракат қилиш керак, деган ғоя илгари сурилгандек. Лекин, ўша орзу амалга ошгач, вақти келиб, танганинг икки тарафи бўлганидек, унинг ҳам оғир тарафлари бўлса, шунда ҳам унинг ёнида тура оласанми, дегандек фикр берилган назаримда.

 

 

*    *     *    *    *

ПРЕМЬЕРАДАГИ ЭНГ КУТИЛМАГАН ҲОЛАТ! Илгари кинотеатрга ёш бола билан келиб, фильм бошланган вақтда болаларнинг чинқириб йиғлашлари, ҚЎШИМЧАСИ БЎЛДИ.))))). "Ёнингдаман" фильми ярмига етганда, бир ёш бола, ўйнагани жой тополмай, саҳнага чиқиб кетди. Уни баъзи томошабинларни "қўллаб-қувватлашлари" руҳлантирди шекилли, саҳнада у ёқдан бу ёққа югурди)))))) Уни олиб келган ота-она негадир, ҳеч болакайни саҳнадан олиб кетишмади. Болакай бўлса, хонанда бўлишни ният қилган эканми, саҳна зинасига бориб олиб, ўзининг "жонли ижро"сидан томошабинларни "баҳраманд" этди, "Юлдузли онлар")))))))). Кейин бўлса, фильм тугагунча, саҳна атрофидан кетмади. Афсуски, уни четга олиб қўйиш, ёки бирор ўриндиққа ўтказиб қўйиш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмади. Ота-онаси бўлса, фильм кўришга берилиб кетишганидан бўлса керак, боласи ёнидан туриб кетганини ҳатто сезишмаган кўринади))))))

 

*    *     *    *    *

Шу кунгача, ҳамма премьералар ва тадбирларнинг доимий равишдаги меҳмони ким деб ўйлайсиз?

 

(фото) Жуда кўплаб илтимослар туфайли олиб ташланди.

 

Мана шу суратдаги инсонни, тўғриси неча йиллардан бери, ҳар қандай тадбир ва кино премьераларда кўриш мумкин. Так держать)))). Сўзларим самимий.

Феруза Фаттохова