FATTOHHON.COM
« Все новости 11 май куни Киночилар уйида режиссёр Жавлон Шодмоновнинг "Алданган кўнгил" фильми премьераси бўлиб ўтди.
Соат 18.00 да "Киночилар уйи"нинг катта зали томошабинларга тўла бошлади.
Премьерага хонанда Райҳон синглиси Насиба ва хонанда Муниса Ризаева билан бирга кириб келишди.
Шунингдек, "Шод" гуруҳи йигитлари келиб, биринчи навбатда актёр Умид Искандаровни самимий табриклашди.
Премьера олдидан биринчи навбатда фильмнинг хонанда Райҳон ижросидаги "Алданган юрак" деб номланган саундтрек клипи намойиш этилди. Эслатиб ўтамиз, бу саундтрек қўшиғи хонанда Райҳон томонидан "Алданган кўнгил" фильми учун махсус ёзилган.
Саундтрек илк намойишиданоқ томошабинларга манзур бўлганлигини, қўшиқ тугагач, янграган олқишлардан ҳам билиш мумкин эди.
Шундан сўнг, фильм ижодкорлари саҳнага таклиф этилдилар.
Томошабинлар ижодкорларни кучли олқишлар билан кутиб олдилар.
Режиссёр Жавлон Шодмонов, фильм продюсери Жасур Шодмонов
Ролларда: Жаҳонгир Позилжонов, Зарина Низомиддинова,
Умид Искандаров, Муҳаббат Эргашева, Дилноза Маҳмудова, Отабек Мирзахолов, Абдуманнон Убайдуллаев, Барно Қодирова ва бошқалар...
Монтаж режиссёри Муҳбилло Убайдуллаев
Рассом Анвар Шодиев
Ижодкорлар таништириб ўтилгач, сўз устоз актёр Абдуманнон Убайдуллаевга берилди.
Фильм намойиши олдидан, катта залда тик туриб қолганлар учун "Киночилар уйи"нинг Пушти залида ҳам, фильм намойиши бўлиши маълум қилиб ўтилди.
(Рассом Анвар Шодиев сайтимиз дизайни, ранг бўйича)
"Алданган кўнгил" фильми мелодрама жанрида суратга олинган бўлиб режиссёр Жавлон Шодмонов суратга олган саккизинчи фильмдир. Шу вақтгача асосан комедик фильмлар суратга олган режиссёр учун, "Алданган кўнгил" чин маънода ҳақиқий синов бўлган, десам янглишмайман. Режиссёрнинг ютуқларидан бири, бу фильмда актёрлар ансамблининг тўғри танланганлиги деб ўйлайман.
Фильмда, актриса Зарина Низомиддинованинг драматик талқиндаги ролини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
Актёр Жаҳонгир Позилжонов бу фильмда илк бор салбий ролни ижро этди. Актёр бу ролни қанчалик уддалай олди ва томошабинларни қанчалик бунга ишонтира олди, бунга албатта, фильмни кўриб баҳо бериш мумкин.
Фильмда опа-сингил ўртасидаги чигал муносабат ҳақида ҳикоя қилинади. Сингилни ўз онасига шундай гаплар айтиб, ўз опасига нисбатан шундай қила олиши.... буни албатта кўриш керак, деб ўйлайман. Балки, баъзиларга сабоқ ҳам бўлар?
Актёр Умид Искандаровнинг қаҳрамони опа-сингиллардан қай бирини севиши мумкин?
Опа-сингил-чи? Жаҳонгир Позилжоновнинг бу опа-сингил ҳаётида ўрни қандай?
Минг марта эшитгандан бир марта кўрган яхши, деган мақолга амал қилсак)))
"Алданган кўнгил" фильми, 12 майдан бошлаб "Киночилар уйи", "Алишер Навоий" киносаройи, "Тож Маҳал" ва «Mega Sinema» кинотеатрларида намойиш этилмоқда!
Саида Ваҳобова